Оиша онамизнинг табассумлари сабаби
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!”, дедим. У зот: “Аллоҳумма, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!” дея дуо қилдилар.
Оиша кула бошладилар, ҳатто кулгудан бошлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига тушди. У зот: “Дуоим сени қувонтириб юбордими?” дея сўрадилар. Оиша розияллоҳу анҳо: “Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!” дедилар. У зот: “Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман”, дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
Рабиъал аввал ойида Расулуллоҳга купрок саловат айтинг
.
https://t.me/sayyid_baraka