#ФАКТ📍
Ҳомиладорлик токсикозида нималарга эътибор бериш керак?
📌 Токсикоз даволанмайди, аммо унинг белгиларини камайтириш ва ҳомиладорликни кечишини енгиллаштириш мумкин.
🍲 Биринчи ўринда овқатланиш рационини нормага келтириш, яъни овқатланиш мунтазам, тез-тез (6-7 маҳал) ҳар 2-3 соатда бўлиши лозим.
🥩 Овқат рационини оқсил маҳсулотлари (балиқ, творог, қайнатилган гўшт), мевалар, витаминга ва дағал клетчаткага бой маҳсулотлар ташкил қилиши керак.
❌ Вақтинча бўлса-да дудланган, шўр, газланган, ёғли маҳсулотлар ва шоколаддан тийилиб туриш лозим.
🍪 Агар токсикоз наҳорги оч қоринга пайдо бўлса, буни йўқотишнинг йўли осон – ўрнингиздан туришдан олдин печенье ёки тўғраб қуритилган нонни яхшилаб чайнаб енг ва оз-оздан газланмаган сув ёки шакарсиз чой ичинг.
✅ Айтиб ўтиш лозимки, ҳар қандай стресс токсикозни кучайтиради. Камроқ асабийлашишга, кўпроқ сайр қилишга ва яқинларингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлишга ҳаракат қилинг.
👨⚕Kanalga a'zo bo'lishni unutmang
➥ @onlayn_shifokorlar