🇺🇿ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ ҚАРОРИ 97- СОН.
Хоразмда Шоли етиштирувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши белгиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Шоли етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
2025-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом:
шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби;
2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Қарорга кўра, Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун;
2025-2026 йилларда ишлаб чиқарувчидан харид қилинган ва харид қилинганлигига бир йилдан ошмаган, маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.
Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI
Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:
👉@RespublikaFermerlari