Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир. Наманганда ҳам деҳқоннинг бугғдойи тортиб олиняпти.
Чуст туманида ўз маблағлари ҳисобига ғалла етиштирган фермерга ҳосилини ўриб олишига ИИБ орқали тўсқинлик қилиняпти. Фермер буғдойини маҳаллий кластерга топширишга мажбурланмоқда. Бундай ҳолатлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам рўй бермоқда.
“Туморов Каримбой” фермэр хўжалиги раҳбари Алимардон Туморов ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожатида 30 гектар ерда шахсий маблағ ва уринишлари эвазига етиштирилган буғдойни ўриб ола олмаётгани – даласига комбайн кирита олмаётгани, маҳсулотни маҳаллий “Арт софт клустер”га топширишга мажбурлашаётганини айтган.
Фермернинг айтиши бўйича, маҳаллий “Арт софт клустер” корхонаси бир неча йил давомида ўз мажбуриятларини бажармай келган. Шу учун фермер бу корхона билан шартнома тузмагани, бундан кейин ҳам тузмаслигини таъкидлайди.
Айни дамда фермер барча солиқларни тўлаб қўйгани, барча агротехник тадбирларни ўз ҳисобидан амалга оширганига қарамасдан, ҳосилини йиғиб ола олмаётгани сабабидан касод бўлаётганини, ишчиларига ҳақини бера олмаётганини айтади.
Ўзбэкистонда ғалла ўрими мавсуми давом этаркан, қонунларда мустақил фаолият юритиши белгилаб қўйилган фермерлар фаолиятига аралашувлар бу йил ҳам кўзга ташланмоқда.
Аввалроқ ИИБ ходимлари Қашқадарёнинг Кўкдала туманида фермернинг даладасидаги ғалла ўримини тўхтатиб қўйган, Хоразм вилояти Урганч туманида деҳқон етиштирган буғдойини маҳаллий кластэрга топширишга мажбурланган эди.
Муаллифдан
Қишлоқ хўжалигида охирги йилларда юз бераётган ўзгаришлар соҳада мутлақо ўзгача муҳитни яратди. Асосийси – деҳқон-фермерларда оз бўлса-да ЭГА ҳисси пайдо бўла бошлади. Бу эса, аминманки, ўзгаришларнинг асосий натижаси, чунки айнан турли мансабдор-у идоралар аралашуви оқибатида юзага келган ЭГАСИЗЛИК ерларимизнинг ҳолати ёмонлашишига, кўплаб ерлар яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлди. Бу – очиқ-ойдин ҳақиқат. Аммо...
Кимдир бу ижобий жараённи атай диверсия қилаётгандэк... Йўқса, шунча уринишлар эвазига юзага келаётган, ернинг ниҳоят ЭГАЛИК бўлишига ичида эзгу нияти бор ким ҳам тўсқинлик қиларди?
Шокир Шарипов
Кун.уз
Гурухга уланиш учун👇
@RespublikaFermerlari
Қисқа янгиликларни ўқиб бориш учун
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI