❗️ "Wizzair” авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган бўлди
Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати расмий муносабат берди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Р.Кушербаевнинг “Самарқанд-Абу-Даби” йўналиши билан “Wizzair” авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланганда учиш даврида хавфсизлик қоидалари ҳақидаги маълумотлар хорижий тилда берилиши юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди.
Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди.
Йўл қўйилган қонунбузилишда юзага келган камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида экипаж аъзоларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, муомала маданияти, ҳар бир мамлакатнинг парвозга алоқадор қонунлари ва тартиб-таомиллари ҳамда авиайўловчиларни ҳурмат қилиш бўйича тренинг курслари йўлга қўйилди.
Шунингдек, авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйилиши таъминланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк