Раънони айтиши бўйича, қайнотаси, қайнонаси, эри, қайнукаси тилламас, бриллиант одамлар. Аммо, қ қайнотасини дадаси 80 дан ошган чол, у ва уни хотини (ўгай, катта қайнона) кун бермаётган экан. Аввалдан инжиқ чол кўзи яхши кўрмаса-да, Раънони ҳар ишидан хато топар, тинчлик бермай, арзимас сабаб билан уришиб берар, ҳатто, "бефаросат" деб чақиришни одат қилганмуш... Раъно катта ўгай қайнонаси кириб чолни гиж-гижлашда айблади. Ҳанифани қўлидан нима келарди? Аразлаб келган қизини уришиб ортига қайтарди. Куёви ҳам келибди орқасидан дарров, Ҳанифани меҳри жўш урди. "Шугиналарни яхшилигини билиб тургин, Худони ўзи кечирсин, ўлим тилаш эмас-у, бугуни бўлса эртаси мавҳум чолни деб иссиқ ўрнингни совутма. Сени деса ўлиб қоламан дейди куёвим. Дарров етиб келибди. Мана қайнонанг ҳам телефон қиляпти" деб жўнатди. Она кўнгли тўлиб, яна йиғлади. "Мени тақдирим такрорланмасин дердим, нуқул қўрқардим шундан" деган ўйлар ўтарди. Аслида инсон нимани энг кўп хоҳламаса, ўзи билмаган ҳолда шу нарсалар томон тортилади.
Ҳаётини сўнгги зарбасини кўтариш бир мунча қийин кечди. Алам қиларлиси, бу зарба қизи тарафидан эмас, эри сабаб берилди. Бир кунда сочларини ярмидан кўпини оққа бўяган воқеа қалбини мутлақ қириб ташлади.
Ҳаётини сўнгги зарбасини кўтариш бир мунча қийин кечди. Алам қиларлиси, бу зарба қизи тарафидан эмас, эри сабаб берилди. Бир кунда сочларини ярмидан кўпини оққа бўяган воқеа қалбини мутлақ қириб ташлади.