ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌸 Сен баҳорни соғинмадингми?
🪷Бугун баҳорнинг илк куни. Қишнинг қаҳратон кунлари ортда қолди. Бу йил халқимиз ҳар йилгидан кўра баҳорни, кўкламни орзиқиб кутди. Ижтимоий тармоқларни кузатаркансиз, бу фаслни барча яхши кўришига, интиқиб кутганига яна бир бор гувоҳ бўласиз. Табриклар, баҳор ҳақидаги шеърлар дилларга илиқлик улашади.
🌹Баҳорнинг барибир таровати, шукуҳи бошқача, Фарғона адирлари яшилликка бурканиш арафасида. Эрта тонгдан қуёш мўралаб, офтоб тафти заминни қиздирмоқда. Бу ҳарорат ерга, ўт-ўланнинг бағрига сингади. Ана шундай кезларда эл далага ошиқади.
🍂Баҳорни ким ҳам соғинмайди дейсиз? У гўзаллик, орзу-умидлар фасли. Атрофга бир боқинг. Борлиқ уйғонади. Яшариш, янгиланиш фасли бошланади. Ҳадемай бўртиб қолган куртаклар қабо очади. Тилла тангалардек сочилган момақаймоқлар, ариқ лабида бўйга етган мастона ялпизлар ифори, шаддод шаббоданинг майин бармоқлари дилни энтиктиради.
Батафсил
Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X