#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш
янги босқичга олиб чиқилади
“Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-450-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра,
Халқаро кураш институтининг кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти янада кенгайтирилади ҳамда унга
қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
🔹кураш бўйича халқаро даражадаги малакали
тренерлар ва ҳакамларни тайёрлашни йўлга қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш тизимини жорий этиш;
🔹кураш бўйича
илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириб бориш, шунингдек, зарур ўқув-услубий ва илмий-амалий қўлланмаларни ишлаб чиқишни ташкил қилиш;
🔹курашнинг
янги йўналишларини жорий қилишда иштирок этиш, уларни оммалаштириш чораларини кўриш;
🔹кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга
“экспорт” қилишни йўлга қўйиш;
🔹курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва
дунёга танитиш ҳамда ушбу миллий спорт турини
умумжаҳон миқёсидаги спорт турига айлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб бориш.
💼 Хориждаги
дипломатик ваколатхоналар зиммасига Кураш халқаро ассоциацияси ва Халқаро кураш институтининг курашни халқаро миқёсда ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолиятига
кўмаклашиш вазифаси юкланди.
✅ Маҳаллий йирик тадбиркорларни Кураш халқаро ассоциациясига
расмий ҳомий сифатида жалб қилиб бориш йўлга қўйилади.
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi