СУКУТ_ОРТИДА:
Гўзал дейдими бу тўнка? У ҳам мен каби эгилган кўйи сочилган қоғозларни йиғишга ёрдамлаша бошлади.
-Мана олинг
-Арзимайди.
Қўлидан шартта ҳужжатларни тортиб олдим-у, жахл билан юқорига чиқиб кетдим. У эса ортимдан ҳайрон бўлганча қолди.
Бошлиқ инсофли одам. Унга шароитимни қисқача тушунтирганим учун менга ортиқча иш юкламади. Маоши ҳам ўртача. Ҳозирча менга етиб ортади. Мен кўпроқ ўзимни чалғитиш учун ишга шўнғияпман. Бўлмаса мени дардларим ютиб юборади. Шундоғам тунлари йиғлаб чиқаман. Эрталаб эса қизарган, шишган кўзларимни аранг макияж ортига беркитаман.
Бошлиқни хонасидан чиқиб ўз столимга бориб ишлай бошладим. Бугунча яна икки соатга қолишимга тўғри келяпти. Ишхонадаги аёллар билан тушликка чиқадиган бўлдим. Ундан олдин эса Олима опа яъни энагамга қўнғироқ қилиб икки соатга кечикишимни айтдим.
Рўпарадаги кафеда бир столда эркаклар, бир столда аёллар жойлашиб тушлик қила бошладик.
-Диққат, диққат эшитмадим деманглар. Бугун кечда Диёр Ҳакимович бизга зиёфат қилиб берарканлар. Бу зиёфат сабаби у кишининг ишга чиққанлари бўлур.
-Эее латта тузук айтолмадинг шуни ҳам. Ҳуллас кечда "Оққуш" кафеда барчани кутаман. Бормайман деган баҳона ўтмайди. Мени яхши биласиз... Хафа бўламан. Бу гап янги, эски ҳамма кадрга тегишли.
Диёр бу гапини атайин мен томонга қараб айтди. Овсар мени кўзим учиб турибдими, сени зиёфатингга. Мен индамай таомланишда давом этдим.
-Амая борасизми?
-Йўқ вақтим бўлмайди боришга. Кейин менга бунақа зиёфатлар ёқмайди.
-Борсангиз яхшироқ танишардик.
-Йўқ опа иложим йўқ.
Аёлларгаям ҳайронман, чақирса кетавериш керакми?
Ишим тугаб уйга қайтдим. Зиёфат вақти эса телефонимни ўчириб қўйдим. Аёл бошим билан сарсон бўлиб юрибман. Агар мени ҳам ота онам тирик бўлишса шу кунларга тушармидим? Аброр мендан нима камчилик топдинг? Сарвинозинг мени олдимда кўримсизгина бўлиб қолади, ҳаттоки феъли ҳам ўзини севадиганлар хилидан экани маълум. Менда кўрмаган нима бор эди унда?
Фақат шу ҳаёллар мени қийнайди. Аммо шу ҳолатдаям мен ўзимни Сарвиноздан устун ҳисоблайман. Нега шундай билолмайман. Эрталаб телефонимни ёққанимда жуда кўп бора ҳамкасблардан қўнғироқ бўлгани кўриниб турибди. Олима опа келгач ишга кетдим. Ишхонада эса кечаги базмни муҳокамаси авжида.
-Амая бормадингиздааа роса маза қилиб ўтирдик.
-Кейинги гал
Индамай жойимга ўтириб столни артдимда ишимда давом этдим.
-Салом бердик гўзаллар гўзали.
Бошимни кўтариб қарадим. Кечаги ҳушсурат йигит яъни Диёр деганлари.
-Салом. Хўш ҳизмат.
-Сиздан хафа бўлдим. Келасиз деб кутгандим.
-Узр, имкони йўқ эди.
-Унда бугун кечаги айбизни ювиб мен бечорани кўнгилини шод этиб тушликка менга шерик бўларсиз?
-Афсус яна кўнглингиз ранжир экан. Мен бу ерда уч соат ишлайман халос. Унгача эса тушлик вақти бўлмайди.
-Мен учун бирор иложи топилар.
-Сиз бўласизми бошқами жавоб ўзгармайди.
Диёрга жиддий ҳолатда жавоб бердим.
-Ҳа майли наилож. Зоримиз бор зўримиз йўқ.
У олдимдан узоқлашди. Менимча бу тўнка ўз кўркамлигига ишонса керак. Аммо менга ўтмайди бу тактикаси. Мени... Мени Аброрим идеалимдаги инсон эди... Уффф яна ҳаёлларим Аброр томон кетади. Нега сени нафратлансам ҳам севавераман...
Қачон тугайди бу азобларни бари...
Давоми бор...
shamsinurijodi.
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ
Яқинларингизга улашинг.
┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA