МОХЛАРОЙИМ ГУЛИМ🌹🌹


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


✨ Яқинларизга юборинг
Азизларим
Мохларойим Гулим Канали уланинг🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️
🌹🍃👇👇👇😘
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
РЕКЛАМА. ВА ТУҒИЛГАН КУН КАНАЛГА ЧИҚАРИШ ПУЛЛИК .
@Gulim5979

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


🔶30 ➖та энг Фойдали маслаҳатлар!!!
❄️

🗯1 - Бош оғриғи пайтида бурнингизни ўнг тешигини бармоғингиз билан беркитинг. Чап томони билан 5 дақиқа нафас олинг. Бош оғриқ тўхтаганини биласиз.

🗯2 - Тинчлантирувчи дориларни кўп истемол қилиш аёлларни бора-бора эшитиш қобилятини пайсатиради. Ҳомила мустаҳкамлигига футур етказади. Тушириб юбориш эҳтимоли катта.

🗯3 - Наҳорда бир финжон лимон чойни оз-оздан хўплаб, углеводи оз бирон емак билан истеъмол қилиниши қоринда газ йиғилишига қарши самарали воситадир

🗯4 - Ҳамкасбларга табассум билан муомала қилишингиз, қалбингиздаги самимиятни билдириб, бошқалардан ажралиб туришингизга сабаб бўлади. Овозингизни кўтариб кулишингиз эса, виқорингизни кетказади.

🗯5 - Уйқудан уйгонгандаёқ 1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ асал қўшиб ичиш, танани тетиклатиб, қон айланишини яхшилаб, эрталабки лохасликдан халос этади.

🗯6 - Ҳеч кимдан қилган ишингиз учун "Раҳмат" кутманг. Ўзингиз кутмаган ҳолда "Раҳмат"ни эшитиш мароқлироқ.

🗯7 - Ёғи оз ё ёғсиз кефир калцийга бой. Ортиқча вазнни камайтиради.

🗯8 - Зайтун ёғини илитиб бармоқ учи билан юзга суриш, терини юмшатиб, ажнларни кетказиб, тиниқ қилади.

🗯9 - 1та тухумнинг оқи, 1 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ сутни аралаштиринг, юзингизга суриб 15 дақиқадан сўнг ювинг.

🗯10 - Бирор қийинчилик келса 3 нарсани эсланг: у вақтинча, тақдирда битилган, сабр қилсангиз ажри бор.

🗯11 - Атиргул сувини оддий ичимлик сувига қўшиб ичсангиз жисмингиздаги заҳарли моддаларни чиқариб юборади.

🗯12 -Анорнинг қуритиб янчилган пўстлоғи тер ҳидига қарши курашади.

🗯13 - Қорнингизни ичингизга қаттиқ тортиб вакуум ҳосил қилиб машқ қилсангиз, ички ёғларни эритиб, қорин мушакларингизни мустаҳкамлайди

🗯14 - Лимоннинг пўсти қора доғларни кетказади. Оқартиради. Ёғли тери учун фойдали. Доимий тишларга суриб юрсангиз сариғини кетказади.

🗯15 - Апельсинни еганингиздан кейин пўстлоғини ташлашга шошилманг. Юз ва қўлларингизга сурсангиз, шўралашини кетказиб, намлантиради.

🗯16 - 2 ош қошиқ қуруқ сут билан 2 ош қошиқ атиргул суви бн аралаштириб юзингизга суринг. 20 дақиқадан сўнг ювинг. Ўзгача ҳусн бағишлайди.

🗯17 - Кўп сув ичинг. Овқат билан аралаштирманг. Танани қуруқлигини кетказади. Юзингизни тиниқ, терингизни текис қилади.

🗯18 - Вазелин ва асал аралашмаси ҳафтада 3 марта илиқ сув бн ювилган лабларга сурилса шўралашининг олдини олади.

🗯19 - Идишларингиз яхши тозаланиши учун сувга озгина уксус қўшиб юборинг.

🗯20 - Ҳаддан ташқари иссиқ сув билан ювиниш терини осилтиради. Совуқ сув аксинча, терини таранглаштирида. Қон айланишини яхшилайди.

🗯21 - Анор дарахтига ўхшанг. Яшиллиги ҳам, гули ҳам, меваси ҳам ажойиб.

🗯22 - Ўз сирларингизни бировга ошкор қилганингиздан кейин у тарқалиб кетса, унданмас ўзингиздан хафа бўлинг.

🗯23 - Сизни ўзгалар ёмонласа хафа бўлманг. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Ўзим қилмаган, уни қилишда чарчамаган, риё қилмаган савобларга марҳабо", деган эканлар.

🗯24 - Онангизга хизматкор, дўст бўлинг. Улар дунёдаги аёлларнинг энг гўзалидирлар. Сизни хатто аёлингиз, болаларингиздан ҳам кўп яхши кўрадилар. Сиздан ғазабланишлари бошқаларникига ўхшаб уч олиш учун эмас, сиздан хавотир олганлари учундир

🗯25 - Ҳақиқат сизга зарба бермаслиги учун ўзингизни ўзгалар қалбида олий ўринга қўйманг. Уларни сиз учун қурбон бўлишларини кутманг.

🗯26 - Кўз ёшининг вазни йўқ. Лекин у юракдан бир парчани ёки ғамни узиб туширади. Бировнинг кўз ёшига сабаб бўлманг. Қалбингиз ғамга тўлса, икки ракъат намоз билан Роббингизга тўкиб солинг. Шунд сизни кимса англамайди.

🗯27 - Ҳеч ким хатоларни тўғирлаш учун орқага қайта олмайди. Лекин, янги кунни яхши натижага умид қилиб бошлай олади.

🗯28 - Ўзингизни баъзан совғалар, билан сийланг. Совғанинг тури хоҳишингизга кўра.

🗯29 - Аёллар гўдаклигида атиргулдек. Жуда яхши кўрамиз. Болалигида - тетиклик шуъласи. Вояга етганида - ғурур. Кампиршо бўлганида дуогўйимиздир.

🗯30 - Иймон, ҳаё, тақво, Бу уччовлон билан зийнатланинг ва энг бахтли инсон бўлинг

Кўп тарқатинг🌺


⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Nilufar Usmonova Xorazmda😍

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA




МУНОЖОТ ШЕЪРИЯТИ dan repost
💖🌷Қалби гўзал бўлсин

Ҳусни гулга қиёс қизларим,
Опа-синглим, ой, юлдузларим,
Ҳафа бўлманг,тинглаб сўзларим,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ташқи ҳусн  кетар бир замон,
Бино қўйманг унга ҳеч қачон,
Ҳар юракда порласин иймон,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ранги оқ-ми, қора ё сариқ,
Балки дўмбоқ, балкидир ориқ,
Ким бўлса ҳам одам-ку, бари,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Майиндир  ё дағал овози,
Балки йўқдир, юзда пардози,
Яхшиликдир ҳар он дил рози,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Кесмаса ҳам сочларин калта,
Бош яланг - ми  ёки рўмолда,
Виждонини пок тутган ҳолда,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Узун кўйлак, оддий соч турмак,
Ўзбекона "имидж"да, демак,
Тушмас гарчи, назарга андак,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Сиртдан баҳо берманг, одамга,
Киринг, кўнглидаги  оламга,
Ифорлари бўйлар ҳар  дамга,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ўткинчи беш кунлик дунёда,
Яшамоқдан қўрқинг, риёда,
Иймон нури порлаб, зиёда,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Одамзоднинг устидан кулманг,
Қош чимириб, лабингиз бурманг,
Бир сўз билан бағрини тилманг,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Балки, бироз вужуди бемор,
Лек юраги тонгдек беғубор,
Раббисига бир суюкли ёр,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Пойтахтликми ё вилоятлик,
Шаҳарданми ёки қишлоқлик,
Сўнгги макон битта тупроқ лек,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ҳаммамиз ҳам Одам зурёди,
Ўшал маъсум Ҳаводан  зоти,
Камтаринлик - тириклик тоти,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Ўтар умр, давронлар, бари,
Зумда келар, кексалик гали,
Нур таратиб, ажинлар ҳали,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг.

Муножот дер, азизаларим,
Малол келса, гар  гиналарим,
Майли босманг, дил зиналарим,
Қалби гўзал бўлсин, инсоннинг...

Муножот Каримжон қизи ✍




БУГУН МЕНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИМ

Бугун менинг туғилган куним
Табриклайман ўзим ўзимми
Туғилган кун энди йўқ "~дея
Койиб бердим ўғил кизимми

" Бўлди энди туғилган кун йўқ
Дея ёпиб қўйсам эшикни
Хайдасам ҳам кириб келишар
Излаб топиб бирор тешикни

Пешонада битта туғилмоқ
Бир ўлмоқни ёзиқлари бор
Шарт эмаску чархпалак каби
Нишонламоқ такрор ва такрор

"Йўқ!"-деймизу барибир кутамиз
Кимга ёқмас жичча эътибор
" Табриклайман" бир оғиз сўзни
Эшитмоқни завқи гашти бор

Туғилган кун асли азизлар
Дийдор учун битта бахона
Ота оналар ҳаётлигида
Болалик уй бир~ Роватхона

Ота оналар ўтиб кетишгач
"Ўтган куни" кирар одатга
Ота она ўлмоқ меросдир
Дийдор қолар сўнг Қиёматга

Эшикларни ланг очиб қўйинг
Тўлиб кетсин уйга мехмонлар
Соғинганда бир бири билан
Дийдорлашсин жону жигарлар

Бугун менинг туғилган куним
Табриклайман ўзим ўзимни
Ота~онам йўқ табриклайдиган
Эшигимдан келиб қизини

ХУРШИДАБОНУ🖋🌹

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Imona

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ

3 - Ф Е В Р А Л Ь 🎉

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰


⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келесликлар борми? 😘👍

😘😘
ХАМСОЯЛАРИМ. КАЕРДА
СИЗЛАР...
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
МОХЛАРОЙИМ ГУЛИМ
КАНАЛИ😘❤️
http://t.me/joinct/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA..


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Ноҳакликга чидай олмадим.

Гулчеҳра Садуллаева.



🔶 Машҳурлар хаётидан бўлган воқеа

КАНАЛИМИЗДА БИЗ ТАНИГАН ТАНИҚЛИЛАР.

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Зиён сехр жин кўз тегиши
Бор нарсами

Касаллик/Муаммо нимадан? Қандай биламиз?

СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ
┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️

Яқинларизга юборинг
            Азизларим  
Мохларойим Гулим Канали уланинг
🕊️
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA

4k 0 128 2 3

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
PREMYERA

📹 TAQDIRLAR - O'G'LIM BOLASI BOR QIZGA UYLANIBDI

Do’stlarga ham ulashib qo’ying

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA




СУКУТ_ОРТИДА:

Гўзал дейдими бу тўнка? У ҳам мен каби эгилган кўйи сочилган қоғозларни йиғишга ёрдамлаша бошлади.


-Мана олинг


-Арзимайди.


Қўлидан шартта ҳужжатларни тортиб олдим-у, жахл билан юқорига чиқиб кетдим. У эса ортимдан ҳайрон бўлганча қолди.


Бошлиқ инсофли одам. Унга шароитимни қисқача тушунтирганим учун менга ортиқча иш юкламади. Маоши ҳам ўртача. Ҳозирча менга етиб ортади. Мен кўпроқ ўзимни чалғитиш учун ишга шўнғияпман. Бўлмаса мени дардларим ютиб юборади. Шундоғам тунлари йиғлаб чиқаман. Эрталаб эса қизарган, шишган кўзларимни аранг макияж ортига беркитаман.

Бошлиқни хонасидан чиқиб ўз столимга бориб ишлай бошладим. Бугунча яна икки соатга қолишимга тўғри келяпти. Ишхонадаги аёллар билан тушликка чиқадиган бўлдим. Ундан олдин эса Олима опа яъни энагамга қўнғироқ қилиб икки соатга кечикишимни айтдим.

Рўпарадаги кафеда бир столда эркаклар, бир столда аёллар жойлашиб тушлик қила бошладик.


-Диққат, диққат эшитмадим деманглар. Бугун кечда Диёр Ҳакимович бизга зиёфат қилиб берарканлар. Бу зиёфат сабаби у кишининг ишга чиққанлари бўлур.


-Эее латта тузук айтолмадинг шуни ҳам. Ҳуллас кечда "Оққуш" кафеда барчани кутаман. Бормайман деган баҳона ўтмайди. Мени яхши биласиз... Хафа бўламан. Бу гап янги, эски ҳамма кадрга тегишли.


Диёр бу гапини атайин мен томонга қараб айтди. Овсар мени кўзим учиб турибдими, сени зиёфатингга. Мен индамай таомланишда давом этдим.


-Амая борасизми?


-Йўқ вақтим бўлмайди боришга. Кейин менга бунақа зиёфатлар ёқмайди.


-Борсангиз яхшироқ танишардик.


-Йўқ опа иложим йўқ.



Аёлларгаям ҳайронман, чақирса кетавериш керакми?


Ишим тугаб уйга қайтдим. Зиёфат вақти эса телефонимни ўчириб қўйдим. Аёл бошим билан сарсон бўлиб юрибман. Агар мени ҳам ота онам тирик бўлишса шу кунларга тушармидим? Аброр мендан нима камчилик топдинг? Сарвинозинг мени олдимда кўримсизгина бўлиб қолади, ҳаттоки феъли ҳам ўзини севадиганлар хилидан экани маълум. Менда кўрмаган нима бор эди унда?

Фақат шу ҳаёллар мени қийнайди. Аммо шу ҳолатдаям мен ўзимни Сарвиноздан устун ҳисоблайман. Нега шундай билолмайман. Эрталаб телефонимни ёққанимда жуда кўп бора ҳамкасблардан қўнғироқ бўлгани кўриниб турибди. Олима опа келгач ишга кетдим. Ишхонада эса кечаги базмни муҳокамаси авжида.


-Амая бормадингиздааа роса маза қилиб ўтирдик.

-Кейинги гал


Индамай жойимга ўтириб столни артдимда ишимда давом этдим.


-Салом бердик гўзаллар гўзали.


Бошимни кўтариб қарадим. Кечаги ҳушсурат йигит яъни Диёр деганлари.


-Салом. Хўш ҳизмат.


-Сиздан хафа бўлдим. Келасиз деб кутгандим.


-Узр, имкони йўқ эди.


-Унда бугун кечаги айбизни ювиб мен бечорани кўнгилини шод этиб тушликка менга шерик бўларсиз?



-Афсус яна кўнглингиз ранжир экан. Мен бу ерда уч соат ишлайман халос. Унгача эса тушлик вақти бўлмайди.


-Мен учун бирор иложи топилар.


-Сиз бўласизми бошқами жавоб ўзгармайди.


Диёрга жиддий ҳолатда жавоб бердим.


-Ҳа майли наилож. Зоримиз бор зўримиз йўқ.

У олдимдан узоқлашди. Менимча бу тўнка ўз кўркамлигига ишонса керак. Аммо менга ўтмайди бу тактикаси. Мени... Мени Аброрим идеалимдаги инсон эди... Уффф яна ҳаёлларим Аброр томон кетади. Нега сени нафратлансам ҳам севавераман...

Қачон тугайди бу азобларни бари...


Давоми бор...

shamsinurijodi
.

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA


СУКУТ_ОРТИДА2

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

27-қисм

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA


СУКУТ_ОРТИДА2

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

26-қисм


Бугун ижарага олган уйимда мени сўраб келишибди.



-Сиз Сабрина эмасмисиз?


-Йўқ.


-Унда бу қизни танийсизми?

-Мен... Мен бу расмдаги қизни танимайман.

Рўмолимни яхшироқ ўраганча уй ичига ўзимни урдим. Бу таьқиблардан қутиламанми?


Мен умуман танимайдиган қизни мендан сўрашяпти.

Ётиб еганга тоғ чидаймайди. Иш топишим керак. Онлине хизматлардан ҳам анча узоқлаб кетган эканман. Ўзимга яқин бўлган муассалардан иш излай бошладим. Банк менга маъқул келди. Ундаги ишим қийин эмасди. Бу соҳани яхши тушунаман.


Эндиги муаммо ўғлимни кимга қолдириб кетаман. Сутим камайгани учун қўшимча кашага ўтганман. Ишим ҳам қийинмас уч соатгина борсам бас. Қолганини онлине бажарсам ҳам бўлади.

Эълонлар бўлимидан топгаб энагам кўнглимга ўторишди. Эллик ёшлардан ўтган аёл йўқчилик сабаб иш излаётганда менга йўлиқиб қолибди.


-Опажон ўғлим бироз инжиқроқ. Уч соат амалласангиз бўлди. Кейинига ўзим қарайман. Мен сизга айтган нархиздан ҳам яхши ҳақ тўлайман.

Энагадан кўнглим тўлгач бемалол ишга чиқдим. Ҳаётим бир муддат изига тушгандек эди. Одамлар орасида овунсам ҳам,ёлғиз қолгач дардларим мени еб ташларди. Мен наҳотки бахтимдан айрилган бўлсам. Кўзимни юмдим дегунча Сарвиноз Аброрни қучгани кўз олдимдан кетмасди.

Банкка ишга кирган илк кунларданоқ одамлар эътиборини торта бошладим. Буни менга бўлган хушомадлардан ҳам сезиш мумкин эди.


-Амаяхон бугун тушликни бирга қилсак нима дейсиз?

Азиз деган ходим мени ёнимда кўп ўралашадиган бўлиб қолганди.


-Рахмат, мен тушликкача қолмайман.


-Унда бир финжон қаҳвага йўқ деманг.


-Афсус буни ҳам рад этаман.

Кадрлар бўлими бошлиғи эса очиқчасига хушомадга ўтганди.


-Хоним сиз билан яқиндан танишсак нима дейсиз? Балки бир-биримизга ёқиб қолармиз?


Қирқдан ўтган бу қари така менга ёқармиди. Асло... Мени кўркам Аброрим... Нималар деяпман. Аброрни меники дея оламанми? Меники бўлганмиди ҳеч?

-Йўқ, менга сиздақалар ёқмайди. Ортиқ ёнимда ўралашманг.


Кадрлар бўлими бошлиғи шундан кейин мен билан тескари бўлиб қолди. Ишимдан камчилик топишга уринарди. Бир куни уни суҳбатини беҳосдан эшитиб қолдим. У шерикларига берилиб мен ҳақимда сўзларди.


-Янги қушчани илинтираман. Мана кўрасиз. Бу кетворган жононни шундайича қўйиш ҳайф. Эригаям беш кетмадим нега ажрашган экан.


-Сенга қарамадиямку, ана сендан кўра тузукроқ Азизни бир тинга олмади.


-Эее Диёр гапирса рози бўлади. Мени айтди денглар.


-Ҳа Диёр ўрашга уста. Эртадан таътили тугаб қайтади. Бу қизни ҳам назардан қочирмаслиги аниқ.


-Кўрамиз ким кимни илинтираркин.



Ахмоқлар, ўзича мени ким деб ўйлаяпти. Мен уларга енгилтакмидим ким етакласа кетадиган. Эртаси куни бошлиқни хонасига ҳисоботларни тезда олиб боришимни айтишди. Қўлимда даста ҳужжатлар билан зинадан кўтарилгандимам кимгадир урилиб кетдим.


-Эй худо бунча гўзал бўлмаса бу.


Мен урилган йигит кўркамгина бўлиб қолмай жуда келишган ҳудди актёрлардек эди.

-Кўзиз қаёқда эди. Шунча нарсани теришни ўзи бўладими?

Уни ҳафсаласини пир қилиб нишимни санчиб олдим.


Давоми бор.

shamsinurijodi
.

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA


СУКУТ_ОРТИДА:

25-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Қайси давлатга кетишим мумкин. Мен юртимдан бошқа жойда яшай олармидим?


Мехмонхонадан чиққач мен Қозоғистонга кетишга қарор қилдим. Икки ҳафтача амаллаб турсам бас қайтиб келаман. У вақтда Аброр мени излашни тўхтатган бўлади.

Мен индамай уларга боламни бериб қўйишимни кераги йўқ. Қандай қилиб бунчалар соддалик қилдим. Севги кўзимни шунчалар ҳам кўриб қилиб қўядими?


Қозоғистонда ҳам мен мехмонхонада турдим. Телефонимдаги барча мессенгерларни ўчирдим. Кейин бошқа очдим. Ҳеч ким мени излаб топишини хоҳламасдим.

🌿🌿🌿


Марғуба



Ишлар билан оввора бўлиб тургандим сахардан эшигим тақиллади. Дадаси чиқиб эшикни очдилар. Бир муддат ўтиб эса мени чақирдилар.


-Онаси қаравор бу ёққа.


Борсам дарвоза олдида Аброр турарди.


-Ассалому алайкум.


-Ваалайкум салом. Амая келмадими?


-Йўўқ келмади? Тинчликми?


-Ҳеч қаерда йўқ. Тополмаяпман.


-Урушиб қолгандингизми?


-Йўқ ҳаммаси жойида эди.


-Унда нега?

-Мен ҳам шунга ҳайрон бўляпман. Ҳеч кимга ҳеч нима демаган.

-Уч кун бўлди гаплашганимиз йўқ.

Мен ҳам ҳайратда эдим.


-Амаяда жиддий сабаб бўлмаса бу ишга қўл урмасди...


-Мен унга сабаб қолдирадиган ҳеч нима қилмадим. Ўз-ўзидан изсиз ғойиб бўлган.



Аброр телефонига қараб туриб сўнгра кетиб қолди.


Эҳ Амая қаердасан? Яна нималарни бошлаб юрибсан? Менинг билган ягона ҳақиқатим Амаяда кетишига арзирлик сабаб бўлган. У бесабаб бу ишни қилмасди.

Аброр кетгач Мирзабек мендан сўраб қолди .


-Ростдан ҳам билмайсанми?


-Йўқ. Дадаси сизнингча Аброр қандай инсон?


-Яхши, очиқкўнгил.


-У сизнингча Амаяни хафа қила оладими?


-Билмадим, лекин унақага ўхшамайди.



🌿🌿🌿



Амая


Қозоғистонда икки ҳафта бўлдим. Аброр мени ўзбекистонда қидирувга берибди. Бу вақтга келиб анча босилиб қолганди. Мен ҳам Ўзбекистонга тўғридан тўғри бемалол кириб бордим. Ҳеч кимни ҳавотирга солмаслик учун. Кейин эса ўзимизга қўшни вилоятга ташриф буюрдим. Ёлғизлик айтишгагина осон экан. Пулим бўлгани билан сарсонлик мени қийнаб юборди. Ҳаловацизлик тинкамни қуритди. Энг ёмони нафратлансамда Аброрни соғинаяпман. У билан қиладиган ҳазилларимизни, тунлари узундан узоқ суҳбатларимизни соғиндим.
Энди мен ёлғизликка маҳкумманми? Бахтли ҳаётим фақат ҳаёллардагина қолдими?

Davomi bor

shamsinurijodi
.

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.