24-qism
-Туш югурдик.
Уларни изидан келганлар ҳам тўхтади. Ой тўлинлиги қуваётганларга қўл келди. Улар пайдар-пай ўқ узушди. Илгиза жони борича чопар ўқ овозидан юраги чиқиб кетгудек бўларди. Яраланиб Фотиҳга ортиқча юк бўлишдан, энг ёмони бундан қўлга тушишларидан қўрқарди. Тақибчилар ўқ узушдан тўхташди. Чунки қочоқларни изини йўқотишди. Фотиҳ уларни чалғитиш йўлини қилганди.
- Бу жойни биламан ортга қайтиб ўнга юрсак бир чайла бор,- деди Фотиҳ негадир у зўрға гапирарди. Aйтилган жойга етиб келишгач Фотиҳ деворга суяниб ўтириб қолди.
- Сизга нима бўлди?
Йигитни ўнг қўли қонга беланганди. Илгиза титраганча қон сизаётган жойни топди. Фотиҳ елкасидан яраланганди. Ўқ орқа тарафдан текканди.
- Ярани боғлаш керак,- ингради йигит. Илгиза бир оз саросималаниб, кейин Фотиҳни ярасини боғлашга киришди. Қон тўхтагандек бўлди.
- Тонг отса яқин орадаги қишлоққа етиб бориб отангга хабар берасан. Қўрқма.
- Сизчи? Эрталабгача чидоласизми? Қон вақтинча тўхтади. Сизга ёрдам керак.
- Тонггача кўп қолмади.- Фотиҳ кўзларини юмиб олди. Илгиза уни чарчатиб қўймаслик учун жим бўлди. Ярим соатча Фотиҳга термулиб қараб тураверди. Фотиҳ аввалига яхшидек эди. Лекин кейин иссиғи чиқа бошлади.
- Илёс ака,- Илгиза йигитни пешонасини ушлаб кўрди.- Иссиғингиз чиқяпти.
- Илгиза,- оғзи қуруб қолган Фотиҳни тили зўрға айланарди,- сен анча ўзгаргансан.
- Гапирманг куч йўқотасиз- йигитни гапидаги видолашув оҳанги Илгизани чўчитди.
- Балки кейин айтолмасман... Aхир яқинда тўйинг... Сени бахтли бўлишингни истайман.
- Мени бахтим Илёс билан ўлган. - Бош чайқади қиз.
- Мени кечир, ҳаётингга кириб келганим учун. Учрашмаганимизда бунча қийналмасдинг... Мен.... - Фотиҳ инграниб жим бўлди. У ҳушуни йўқотганди.
- Илёс ака, - Илгиза йигитни енгил туткилади. Жароҳатдан қон яна сиза бошлаганди. - Кўзингизни очинг,илтимос мени қўрқитманг.
Фотиҳ ўзига келиб кетиб яна ярим соатча вақт ўтди. Ноябр эди. Тонг отишига ҳали анча бор. Кун кеч ёришади. Илгиза ўйлай бошлади. Чайладан чиқиб атрофни кузатди. Қишлоқ шу яқинда, итларни ҳуриши эшитилиб турибди. Чамалаб борса етиб боради. Яна ичкарига кирди. Фотиҳ алаҳлаяпти. Aкаларини чақиряпти. Илгиза уни яна ўзига келтирди. .