#Рамазон муборак бўлсин бегим 27-қисм
✍Нафиса Маликова.
Эрталаб эрта уйғондим бизни уйда душ йўқ тезроқ сув иситиб ювиниб олмасам бўлмайди.Тоҳирни қўлини секин устимдан туширдим.Ҳовлига чиқиб ювиниб келдим.Ташвишлар билан бўлиб рўза ҳам тутолмадим..Хонага кирсам Тоҳир ҳали ҳам ухлаб ётибди.Телефонига хабар келди.Очиб ўқидим" Хайрли тонг жоним ишга қачон келасиз?"Шириндан.Бу ким бўлди тағин..ҳа нима деб ўйлагандинг Настарин сал яхши гапириб қўйганига мени севади деб ўйладингми..кўнглим музлаб қолгандек бўлди.Тоҳирни туртдим..
-бу ким?-телефонни унга кўрсатдим.У кўзларини зўрға очиб:
-Ширин янги котибам..-деди уялмай.Хотинбоз Асал уни нимасини севаркина..
-қани тез борингчи янги котибангизни ёнига-уни устидан кўрпамни тортиб олдим.
-у билан учрашишимга тўсқинлик қилолмайсан-деди кулиб кийимларини кияркан.
-тўсқинлик қилиш ниятим йўқ..уйга қайтмайман-дедим жахлим чиқиб.
-буни сен ҳал қилмайсан-деганча мени даст кўтариб олди.Эй Оллоҳим бу нима шармандалик бу безбет ҳатто дадамдан ҳам уялмайди..Типирчилаб қўйворинг дедим.У эшитмаганга олиб ҳовлига кўтариб чиқди.Ҳовлида дадам ювиниб сочиққа артинаётган эканлар..бизни кўриб ҳам ҳайрон ҳам ҳижолат бўлдилар..дадам ўзи танлаган куёви менга индолмасликлари аниқ..эх дадажоним кўринг мени кимга раво кўрдингиз..кўзимни уятдан яширдим..
-Ассалому алейкум дада Рамазон муборак бўлсин-деди у мени маҳкам тутиб тураркан-айбга буюрмайсиз хотинимни олиб кетябман...безбет бунда уят деган нарсани битта ҳарфи ҳам йўқ.
-ҳа майли куёв бироз ўтиринг-деди дадам жахлини яшириб.Биламан дадам ич ичидан пушаймон бўлябдилар шекилли.
-йўқ бошқа сафар дада-деганча мени машинасига олиб бориб ўтқизиб эшигини қулфлаб қўйди.Ундан қочиб қаёққа ҳам борардим тавба...
-Нарсаларим..-дедим телефоним қолиб кетгани ёдимга тушиб.У ҳозир деганча телефонни олиб чиқди.Бечора дадам ҳовлидаги қип қизил олмалардан бериб юборди..менга ҳавотирланиб қараб қўйди..мен ҳаммаси жойида дегандек секин жилмайдим...ўзи ҳам онамдан кейин қолган омонатим мени деб сиқилишини ҳоҳламайман..Худди бахтли эр хотиндек секин машинада қўл силкиб жўнаб кетдик...
Давоми бор.
https://t.me/Qalbgavhar
@Qalbgavhar