Азиз замондошим, ҳорманг.
Югур-югурлар билан яна бир кунни ҳам ўтказдик.
Режалаштирган ишларимизни битгани бор, битмагани бор.
Нима бўлганда ҳам хайрли уринишларимизда яхши ниятларимиз, ширин орзу умидларимиз борлиги учун ҳаракатдамиз, асло орқага қарамаяпмиз.
Бизга шуниси маъқул, шуниси қулай, негаки меҳнат қилиб кам бўлмаган,бугун роҳатини кўраётганлар орасида ўзимиз кўзимиз билан кўриб гувоҳ бўлган яқинларимиз ҳам бор.
Шунинг учун ҳам меҳнатдан қўрқмаймиз, ҳаракатдан тўхтамаймиз.
Ҳавас қилганларимизни кўриб ҳавасларимизга етиш учун тинимсиз изланамиз.
Ва албатта, сизга ҳам шуни эслатсак ранжиманг, ҳаёт ҳамиша суйганга ҳаёт!
Демак,ҳаётимизни қандай бўлиши ўзимизга боғлиқ!
Хайрли кеч азизлар !
https://t.me/Qalbgavhar