#ОЖИЗА
#РОБИЯ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
51-қисм
- Онанг жудаям хафа эди. Отангни кечира олмади.
-Воқеа қандай бўлганидан хабарингиз борми?
-Онанг хиёнаткор эмасди. Шуни аниқ биламан. Уни насли тоза эди.
-Дадам ҳам туҳматга ишонганман, афсусдаман дедилар.
-Даданг ўзига келгач, бу маълумотларни олдингми ундан?
-Ҳа, рўйхат бердилар. Кейин топдим сизни ва бир икки кишини.
-Даданг ўзи билан ҳамкор бўлган дўстини хотини билан хиёнат қилган деб ўйлаган. Кейин эса ўша инсонни чув туширган. Онанг эса, ўзи туфайли бир оила пароканда бўлиб кетганини, ҳамда, отанг ҳа деб онангни бузуққа чиқараётганига чидолмаганди. Орада яна нимадир бўлган. Менга қоронғу.
-Ҳозир ўша дўстлари қаерда?
-У ўша воқеадан кейин қайтиб тикланмади. Кейин билмайман.
-Раҳмат сизга.
Салоҳ кетди. Холниса уйига кириб қўлига телефонни олди.
-Алло.
-Холниса яхшимисан?
-Зебигул ўғлинг сени излаб келди.
💦💦💦
Робия Хушнуд билан кўпинча бирга келиб кетарди.
-Айтганча гул олдингизми?
Машинада кетишар экан савол берди.
-Ҳа олдим. Айтсам кулмайман деб сўз беринг.
-Айтинг.
-Тувакда ўстирилган гул олдим.
-Бунча зўр. Энди уни парвариш қилинса нур устига аъло нур бўлади.
-Аммо унга ёқмади чамамда.
-Нега, ахир зўр совғаку?
-Қайдам? У мендан 101 та атиргул кутган бўлса керак.
Робияни эсига Шахбознинг гуллари тушди. Айнан ўша воқеадан кейин гулларни узилганини ёқтирмай қолганди.
-Шу сабаб айтгандим, ҳамма ҳар хил деб. Кейинги гал букет олиб боринг.
-Йўқ, менга ҳам гапингиз таъсир қилди. Букет энди ололмасам керак.
-Афсусдаман фикримни айтганимдан.
-Бундай деманг, сиз тўғри гапни айтгандингиз. Бир нарса айтсам хафа бўлмайсизми?
-Нима экан?
-Таржимаи ҳолингиз билан танишдим. Мендан нақд ўн ёш кичик экансиз.
-Йўғеэе.
-Ҳа шундай. Сизлаб гапира олмаяпман. Эриш туйиляпти.
-Унда сенсираверинг. Мен гина қилмайман
-Тушунган одамни садағаси кетсанг арзийди.
Кейин Хушнудга телефон бўлди. Хушнуд суҳбатга берилиб кетди. Робия эса йўлдан кўз узмасди . У қандайдир Шахбоздан узоқлашиб ҳаловатни ҳис қила бошлаганини тушунди. Аввал қўрқиб ўтирарди. Ҳозир ундай эмас, кунлари тинч осуда. Ҳаттоки дугоналари билан ҳам алоқага чиққани йўқ. Албатта улар хафа бўлади. Аммо ҳозирча бу тўғри йўл.
💦💦💦
Замирани кунлари бир хилда ўта бошлади. Ҳар куни онаси келиб хабар олади. Қизида ҳеч қандай норозилик сезмади
Давоми бор
@Qalbgavhar