#ОЖИЗА:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
16-қисм
Барнохон эрталабдан ҳовлиларни тозалаш билан банд. Ҳовлисида чиройли гулзор яратган.
-Тезроқ бу қайсарни уйлантирсамда анча ишларим енгиллашса эди.
Ўз-ўзига гапирганча ишларини саранжомларди. Эри мойликкина ишда ишлагани учунми Барно унча бунча одамни назарига илмасди. Бугунам аксига олиб қишлоқдош дугонаси қўнғироқ қилди.
-Алло,- ҳушламайгина алик олди.
-Барно бормисан дугона?- Садоқатни овози эшитилди.
-Яхшимисан Садоқат? Қишлоқдагилар яхши юришибдими?
-Ҳм яхши, шаҳарлик бўлиб бизни эсламаям қўйдинг. Аввал онда сонда келардинг, ҳозир қадамингни босмайсан.
-Шунақа бўлиб қолди, ишлар кўп- энса қотирганча жавоб берди Барнохон.
-Ҳуллас биз сизларникига меҳмонга боряпмиз. Анча соғинганман. Бир диллашайлик. Хўжайинам Шомил акани суҳбатларига муштоқлар.
-Майли келаверинглар,- ўлганни кунидан жавоб берди Барно.
-Бўпти шуни айтай деб телефон қилудим.
-Хўп соғ бўл.
Барно алоқа якунлангач чуқур уфф тортди.
-Бир нима кўзлаб келяпти. Йўқса шуунча йил ўтиб энди йўқлармиди? Бир балоси бўлмаса дегандек... Ўзи кўзим учиб туруди.
Шахбоз ҳуштак чалган кўйи кириб келди. Уни ортидан эса Барнохонни кўйлагини кичрайтириб бўлган Замира кириб келди.
-Ҳолааа, ҳолааа.
-Кел Замира шу ердаман. Шахбоз келдингми ўғлим? Мен ҳозир.
Барно гулларини тагини юмшатаётган эмасми дарров уст бошини қоқиб Замира томон юрди.
-Дарров тикдингми?
-Ўзи унчаям кўп иш эмасди.
-Барака топ қизим. Жуда эпли қизсанда. Сени келин қилганни пешонаси ярақлайди.
Замира уялиб бошини эгди
-Қани уйга кир.
-Йўқ ҳола уйда ишларим бор
-Шошма ҳизмат ҳақини берай.
-Йўғеэе ўзи ҳеч қанча иш қилмадим. Ҳижолат бўламан.
-Унақа дема қўлинг оғрийди.
Барно қўймай Замирани қўлига пул тутқазди.
-Олмасанг кейинги гал сенга тикишга олиб бормайман.
-Майли ҳола бизникигаям ўтарсиз.
-Ойингга салом де.
Замира чиқиб кетди. Барно ўғлини олдига кирди.
-Замира бирам кўзга яқин қиз бўпти.
-Нима қилай мен?
Шахбоз беъетибор гапирди.
-Замирани келин қиламан. Келин эмас нақд хазина.
Шахбоз бошига ёстиқни босди.
-Ухлайман ойи.
***
Талаблар турар жойида бугун тонг ҳар кунгидан қўрқинчли ўтди. Биринчи қаватда ошхонага кирган Робия чиқишида ён томондаги хонани қия очиқ эшигига кўзи тушиб қичқириб юборди.
Давоми бор...
🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌
https://t.me/Qalbgavhar
@Qalbgavhar