Ўқинг... фақат йиғламанг!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sotish


Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз !
Қалбга етиб боргунча...🫀
Энг таъсирли ҳикоялар канали !
Канал фаолиятини бошлаган сана: 31.08.2019
Ҳикояларингиз бўлса каналга чиқарамиз мурожат учун 👉

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sotish
Statistika
Postlar filtri


​​Суд Баҳромга тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Ҳа, содир этилган жиноят учун, албатта, жазо муқаррар. 
Аммо ака-укалар ўртасидаги мунтазам бўладиган жанжал, ичкиликка берилган аканинг укасига пичоқ уриши, ука акасини ўлдириш даражасигача етиб бориши жуда ачинарли ҳолат.
Очиқ суд мажлисига йиғилганлар назарида бир савол зуҳур топди: наҳотки, орамизда меҳр-оқибат бутунлай йўқолмоқда? Ахир, биз ўзбекмизмиз-ку?! Халқимизда оилага, ака-укага, маҳалла-кўйга муносабат бутунлай бошқача. Ҳарқалай, маънавият, одоб-ахлоқ каби эзгу тушунчалар бошқа жойларга нисбатан бизда юксак. Шундай экан, ака-укаларнинг, ота-ўғилларнинг, қайнона-келинларнинг бир-бири билан пичоқлашиши бизга буткул ёт бўлиши керак эмасми?
Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Суд ишида мазкур оилада уруш-жанжал тинимсиз бўлиб тургани аниқланди. Наҳотки, маҳалла-кўй бундан бехабар бўлса? Улар нега ўз вақтида бу оила билан жиддий ишламаган?
Очиғи, мазкур вазиятни икки хил талқин қилиш мумкин. ­Маҳалла масъуллари бу оила билан етарлича ишламаган, вазиятга лоқайдлик билан қараган ёки ўтказилган профилактик тадбирлар бу оилага кор қилмаган. Ҳарқалай, мутасаддилар вақтида жиддийроқ эътибор қаратишганида, вазият бу даражагача бориб етмаслиги мумкин эди.
Бу — очиқ суд залига йиғилганларнинг фикри…
Ўша куни ака-укалар жанжалини томдан «кузатиб» турган эски бешик, қарийб эллик йиллик, уваланиб тўкила бошлаган бешик шундай нола қиларди: «Она қорнига сиққан, тор бешикка сиққан, аммо кенг дунёга сиғмаган бадбахт болалар! Онангизнинг руҳи чирқираяпти, отангиз руҳи азобланяпти. Қачонлардир бир кўрпада, тепишиб, қийқиришиб катта бўлган болалар, бир она кўксини эмиб ўсган болалар. Қотилни бағримда асраганмидим... Жанжалингиз менга ҳам азоб беряпти, тилка-пора қиляпти…»
Аммо бешикнинг ноласини ҳеч ким эшитмади.
Тамом.

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


БЕШИК ЙИҒЛАГАН ОҚШОМ.

Она қорнига сиққан, тор бешикка сиққан, аммо кенг дунёга сиғмаган бадбахт болалар!
Ўша мудҳиш оқшом ҳаммадан кўп йиғлаган, фарёд чеккан қариндош-уруғ эмас, жигарлар эмас, ака-укаларни ўз бағрида тебратиб ўстирган бешик бўлди. Бешик нега йиғлади? Унинг унсиз фарёдини биров эшитдими? Ноласига қулоқ тутдими?
Ака-уканинг иккиси ҳам ёши элликдан ошган, сочларига оқ оралаган, бир этакдан набираси бор эди.
Кунлардан бирида ука — сархуш ҳолда келган Баҳром (исмлар ўзгартирилган) ҳовлининг бетартиблигини кўриб, бироз жаҳли чиқди. 
Ўша чоғда ҳовли этагида куймаланиб юрган келинига қарата:
— Нега ҳаммаёқ бетартиб? — дея дакки бера кетди. 
— Сув сепиб бўлгандан кейин шлангни йиғиштириб қўйсаларинг бўлмайдими?
Қайнотасининг кайфияти яхши эмаслигини кўрган келин дарҳол ҳовлини йиғиштириб, саранжомлашга тушди. Шу пайт ичкаридан ширакайф ака.
 — ­Ботир пичоқ кўтариб, ўқдек отилиб чиқди.
— Нега келинни сўкяпсан, сендан сўраяпман, нега сўкяпсан? — дея дўқ урди.
— Сўкмадим, ака, шунчаки гапириб қўйдим, — деди ука.
Аммо ака унинг гапларини эшитишни ҳам истамади. 
Маст, ҳуши ўзида эмасми, қони қизиган ака-ука ўртасида даҳанаки жанг бошланди. Ўзини ҳимоя қилишга уринган Баҳром биқинига санчилган пичоқ зарбидан букчайиб қолди. Бир амаллаб, ўнгланиб олгач, ерда ётган ёғоч бўлагини олиб, акасининг бошига зарба берди. Бошидан қон оқа бошлаган Ботирнинг эса ғазаби баттар ортди.
Уларни кузатиб турган набиралар қўрққанидан чинқириб йиғлай бошлади. Аммо уришаётган боболар бунга парво ҳам қилмади. Келинчак қўрқувдан титраб-қақшаб йиғлаётган кичкинтойларни уйга олиб кириб, ичкарида тошдек қотиб, ухлаётган эрини уйғотди.
Нурбек ташқарига чиққан пайтда отаси ҳам, амакиси ҳам қип-қизил қонга беланганди. Кўпчилик бўлиб, бир амаллаб, ака-укани ажратишди. Ака-укаларнинг иккиси ҳам жиддий жароҳат олган, тезлик билан шифохонага етказиб борилди.
Баҳром ҳушига келиб, эшитган илк хабари акасининг жони узилганию ўз жигарининг қотилига айлангани бўлди. Кайфи тарқаб, нима иш қилиб қўйганини англаган бағритош ука ўзини қўярга жой тополмай қолди. 
Ўлган акасига ачиниб, бўзлаб йиғлади.
Ёшликда акаси билан ўтган кунлар кўз олдидан бир-бир ўта бошлади. 
Ҳа, ўша пайтларда акаси уни ҳаммадан ҳимоя қиларди. Кўчада тенгдошлари билан гап талашиб, ёқалашса, дарров акаси етиб келиб, хафа қилганларнинг боплаб таъзирини берарди. Жуссаси миқтигина бўлса-да, уни елкасига опичлаб юрарди.
Орадан йиллар ўтиб, жигарлар улғайишди. Болаликнинг беғубор дамлари, ширин хотиралар рўзғор ташвишлари остида кўмилиб кетди. Бугун эса, ­Баҳромнинг аччиқ кўз ёшлари ўша ташвишлар остида эзғиланиб ётган ширин, айни дамда азобли хотираларни ювиб кетди. Афсуски, энди пушаймонликдан сира фойда йўқ эди.
...Қотиллик билан якун топган ака-ука жанжалига доир жиноят иши очилди.  Иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакили, гувоҳлар тингланди.
  Ўрганишлар натижасида бир ҳовлида яшаб келган ака-уканинг ўртасида аввал ҳам мунтазам келишмовчиликлар бўлиб тургани аниқланди.
— Жанжални кўпинча Ботир акам бошларди, — деди жабрланувчининг қонуний вакили сифатида иштирок этган укаси Бекмурод. 
— Чунки у спиртли ичимликка муккасидан кетган эди. Доим ичиб келиб, бўлар-бўлмасга жанжал чиқарарди. Нима бўлганда ҳам ҳар икки томон менинг жигарим. Шу боис Баҳром акамдан ҳам даъво қилмайман. Қонун доирасида унга енгиллик беришингизни сўрайман...
Суд жазо тайинлашда, албатта, ука — Баҳромнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини инобатга олди. Муқаддам судланмагани, жабрланувчининг қонуний вакилининг унга нисбатан даъвоси йўқлиги ва бошқа ҳолатларни жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, деб баҳолади. Бироқ жиноятни маст ҳолатда содир этгани жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланди. .......


Имом Бухорийнинг ибодатлари

Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида «Тарихи Бағдод» ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган:
«Рамазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг ҳузурларига асҳоблари жамланар ва у киши ҳар ракъатга йигирма оятдан қўшиб ўқиб, хатм қилар эди. Саҳар пайтида эса Қуръоннинг учдан биридан ярмигача ўқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди. Бир куни у киши намоз ўқиётганида ари ўн етти марта чақди. Намозни ўқиб бўлиб:
«Қаранглар-чи, намозимда менга озор берган нарса нима экан?» деди. Қарасалар, бир ари ўн етти марта чақиб, шишириб юборган экан. Намозни бузмабди».

Бошқа бир ривоятда айтилишича, асҳобларидан бири у кишини ўз боғига чақирибди. Пешин намози бўлган экан, одамларга имомликка ўтиб бўлиб, нафл намоз бошлабди. Қиёмда узоқ турибди. Намозни тамом қилганидан кейин кўйлагининг этагини кўтариб, ўзи билан бирга бўлган шахслардан бирига:
«Қара-чи, кўйлагимнинг остида бир нарса борга ўхшайди», дебди.
Қараса, ари ўн олти-ўн етти жойидан чақиб, баданини шишириб юборган экан. Арининг асари жисмида очиқ кўриниб турган экан. Одамлар унга:
«Биринчи чаққандаёқ намоздан чиқсангиз бўлмасмиди?!» дедилар. «Бир сурани ўқиётган эдим. Тугатиб қўяй дегандим», деди».

Имом Бухорийнинг сафарларида кўпинча бирга бўлган Муҳаммад ибн Абу Ҳотим эслайди:
«У киши саҳар чоғи ўн уч ракъат намоз ўқир эдилар. Ўзлари турганда мени уйғотмас эдилар. «Ўзингиз шунча оғирликни кўтариб, мени нимага уйғотмайсиз?» десам:  «Сен ёшсан, уйқунгни бузмай дедим», дер эдилар».

Имом Бухорий Басрада беш йил яшаганлар. Ўша йиллари китоб ёзиш билан машғул бўлишларига қарамай, ҳар йили ҳаж мавсуми келганда Маккага бориб, ҳаж қилар ва қайтиб келиб, яна илмий ишларини давом эттирар эдилар.
https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Бахтсизлик

— Нодиии, қара, сенга маззая! Турмуш ўртоғинг бойвачча. Дадангларни ҳам қўша-қўша корхоналари бор, вууууй!!!
— Ҳа, рост. Тегингда доим машина. Хоҳлаган кўйлагингни кийиб, хоҳлаганингни ейсан. Роса бахтлисан, а?!
Нодира синиққина жилмайди.
Уйга келганда эри диванда сармаст ётар, полдаги шприцда икки томчи қон қотиб қолганди...

Муаттар Йўлдошалиева
https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_муборак

Бароат кечасининг ЖУМА айёми муборак бўлсин!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

Кейинги жума кунларига ҳам барчамизга соғ-саломат етиб боришлик насиб қилсин🤲

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ.👇

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Сенинг ортингдан ғийбат қилганга нимага гапирдинг? Дема. Айтгинки, гуноҳларим сенга совға бўлсин, мен саҳий, сен ҳақлисан, дегин.

Канал👉
https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Кичкина бақа ботқоқдаги бошқа бақага дебди:
— Мен шунақангиз бир махлуқни кўрдимки, унинг узун шоҳлари, думи ва оёқлари бор эди.

Катта бақа унга:
— Сен айтган ҳайвон — буқа. У сен айтганчалик катта эмас. Менг ҳам ўзимни шундай катта қила оламан, — деб, ҳавони ичига ютибди ва: — У шунақа катта эдими? — деб сўрабди.
— Анча каттароқ эди, — деб ди ёш бақа. Катта бақа яна ҳаво ютибди.
— Буқа шунчалик катта эдими? — деб сўрабди.
— Каттароқ эди, — дебди бақача. Катта бақа эса ҳавони ичига ютаверибди-ютаверибди. Натижада ёрилиб кетибди.

Баъзи одамлар ҳам ўзларини бой кўрсатмоқчи бўлиб мақтанмоқчи бўлишади. Моддий имкониятлдари етмаса ҳам, қарз-қурз қилиб бўлса-да, дабдабали буюмлар сотиб олишади ва бирор куни шу бақадек "ёрилиб" кетишади...

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Эчкининг ҳаққи

Бир савдогар бой одам ошқозон - ичак касаллигидан азоб чекиб, кўп муолажа олган, бир неча марта жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказган эди. Турли хил муолажалардан сўнг ҳам аҳволи ўнгланмади. Бир куни бу ташвишлардан жуда зерикиб кетди ва машинасига ўтириб боши оққан томонга қараб кетди. Йўл-йўлакай, Нил дарёси бўйида жойлашган кичик бир қишлоқча ёнида тўхтади. Узоқдан бир деҳқонни кўриб қолди. Деҳқон эса ерга тўшалган тупроқда ўтириб, бир нима ейиш билан банд эди.
Бой одам машинасидан тушиб, деҳқоннинг овқат еяётганини кузата бошлади. Деҳқон уни кўриб қолиб: — Меҳмон бўлинг, овқатдан енг, чой ичинг! – деб чақирди. Бой одам ўзининг овқат ея олмаслигини тушунтирмоқчи бўлди, аммо деҳқон унинг баҳонасига қарамай, уни таклиф қилишда давом этди. Ахири бой одам ерга тўшалган жойга ўтирди. Унинг олдига овқат тўла патнис қўйилди. Унда бутун помидорлар, бодринг, кўкатлар, салат барги, пиширилган бедана тухумлари, нон ва кўмирда қайнатилган чой бор эди.
Бой одам деҳқонни хафа қилмаслик учун бир дона помидорни олиб оғзига солмоқчи бўлди. Деҳқон унга: Бисмиллоҳ деб егин, деди. Бой бисмиллоҳни айтиб помидорни оғзига солди. Бироқ зум ўтмай қорнида қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, ерга йиқилди. Деҳқон қўрққанидан оиласи билан уни уйига олиб кириб, ётоқхонага ётқизишди. Бой одам ўзининг дори-дармонларини олиб, оғриқни босишга уриниш билан овора бўлди.
Шу кеча деҳқон уйидаги намозхонада қоим бўлиб, бой одам учун Аллоҳдан шифо сўраб, тинмай дуо қилди. Саҳарга яқин, бой одам деҳқоннинг “Эй Аллоҳим, эчкининг ҳаққи билан!” деб қўлларини дуога очганини кўриб қолди. Ҳайратда қолган бой, деҳқондан сўради: — Бу "эчкининг ҳаққи" нима дегани?
Деҳқон шундай жавоб берди: — Бу Аллоҳ билан менинг орамдаги бир сир. Бой одам деҳқондан бу сирни очишни сўради ва ҳоли жонига қўймаганидан кейин деҳқон ҳикоя қила бошлади:
— Ёшлигимда ишчи бўлиб ишлардим, олган маошимни тўплаб, уйланиш учун сақлардим.Уйланишим учун менга 100 жунайҳ миқдорида маблағ зарур эди. Бир куни қўшнимнинг қизи икки эгизак бола туғиб, онаси вафот этиб қолди. Қўшнимнинг боши қотган, болаларни эмизадиган она керак. Аммо қишлоқда эса, ўзини боласига қўшиб яна икки болани эмизадиган аёл йўқ. Болаларнинг очликдан йиғлашлари менга эшитилган сари юрак-бағрим эзилиб кетади. Шундан кейин мен тўйим учун йиғиб юрган 35 жунайҳ пулни олиб, бозорга бордим. Болалар учун кийим-кечак ва уй учун керакли буюмлар сотиб олдим ва қўшнимга сездирмай нарсаларни унинг ҳовлисига киритиб қўйдим. Қўшним нарсаларни кўриб хурсанд бўлди, аммо яна бу билан қўшнимнинг  муаммоси ҳал бўлмаслигини билар эдим.
Бир кеча тушимда бир шайх келиб: — Қўшнингнинг ҳовлисига эчки боғла, – деди.
Эрталаб туриб, қолган пулимга янги болалаган эчки сотиб олдим. Қўшнимнинг ҳовлисига олиб кириб боғладим. Шундан кейин қўшнимнинг уйида болаларнинг чинқираб йиғлаган овози тинди. Қўшним эса ҳар куни “Эчкини олиб келган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” деб дуо қилар эди. Мен учун бу эчки Аллоҳ билан орамдаги бир сир бўлиб қолди. Ҳар қачон шу дуо билан Аллоҳдан сўрасам, Аллоҳ қабул қилади. Бу кеча эчкининг ҳаққи билан сенга шифо сўраб Аллоҳга дуо қилдим. Иншааллоҳ, Аллоҳ сенга шифо беради, деди. Бой одам деҳқоннинг ҳакоясини эшитдию, аммо унга унчалик эътибор қилмади.
Лекин шу воқеадан кейин яна бир марта шифокорнинг ҳузурига таҳлил учун  борганида шифокорнинг хулосасини эшитиб ҳайратдан қотиб қолди. Чунки, унга бир неча йиллардан бери оғриқ азобини бериб келаётган ошқозон ва ичакларидаги дардидан асар ҳам қолмаган эди.

Бой одам бу гапни эшитгач, шошилганча деҳқоннинг ҳузурига борди ва унинг қўлларини ўпиб миннатдорчилик билдирди ва унга ҳам шундай савобли ишлар қилишни ўргатишини сўради. Деҳқон эса уни қишлоқ бўйлаб олиб юриб, фақир ва муҳтожларнинг уйларини кўрсатди ва ҳар бир фақирнинг уйини олдида бир тўхтаб, унга: — Аллоҳ билан савдо қил! - деди. Бой одам: - Қандай қилиб Аллоҳ билан савдо қилиш мумкин? - деб сўради. Шунда деҳқон: Аллоҳ билан савдо қилишнинг йўллари кўп. Энг муҳими ихлос бўлсин. Шунда бир оғиз ширин сўзинг ҳам садақа ҳисобида бўлади.

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Бир дайди ит адашиб, кўзгулар хонасига кириб қолди. Бу хонанинг ҳамма жойи кўзгудан иборат эди. Ит хонанинг ўртасига келиб, кўзгуларда ўз аксларини кўриб, ҳайратдан қотиб қолди. Унга ҳамма жойдан бир гала итлар қараб турар эди.

Ит уларга қарата ҳура бошлади, улар ҳам бунга жавоб қайтаришди. У янада баланроқ ҳура бошлади, улар ҳам янада баландроқ ҳура бошлашди....

Эртаси куни тонгда итни жонсиз ҳолатда топишибди. Итнинг арофида ҳам минглаган итнинг жасади ётар эди. Бу итга ҳеч ким зарар етказгани йўқ эди. Ит ўз акси билан бўлган жангда ҳалок бўлганди.

Хулоса шуки, бу дунё ҳам катта бир кўзгу. Атрофимизда содир бўлаётган жараёнлар бизнинг тасаввурларимизнинг айни аксидир. Шундай экан, бу дунёга яхшилик кўзи билан боқайлик!

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


ТАЪЛИМНИНГ ҚУЛАШИ

Бир миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ё узоқ масофага учувчи ракета бўлиши шарт эмас. Бунинг учун таълим даражасини тушириш ва талабаларни алдов (шпаргалка)га ўргатишнинг ўзи кифоя. Шундай қилинса:

• касал алдов билан муваффақиятга эришган шифокор қўлида ўлади;
• уйлар алдов билан диплом олган муҳандис қўлида қулайди;
• молия алдов билан диплом олган ҳисобчи қўлида инқирозга учрайди;
• инсонийлик алдов билан диплом олган дин шайхи қўлида ҳалок бўлади;
• адолат алдов билан диплом олган судья қўлида барҳам топади.
• фарзандлар онги алдов билан диплом олган ўқитувчи қўлида хароб бўлади.

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


ҚАЙТАР ДУНЁ

Қадимда бир заргар бўлиб, усталикда номи етти иқлимга тарқалган эди. Узоқ-яқиндан келган мижозларнинг кети узилмасди. У художўйлиги ва адолатпарварлиги билан ҳам ном қозонган тақво аҳлидан эди. Аёлларнинг парда ортидан узатилган бармоқларини ип билан ўлчаб, узук ясарди. Иш жараёнида бирорта бегона аёлнинг юзига қиё боқмас, бармоқларига қўлини текизмасди.

Кунларнинг бирида парда ортидан бир нозик бармоқ узатилди. Шу пайт иблис алайҳилаъна унинг оппоқлигини кўз-кўз қилиб, заргарни васваса қилди. Заргар ҳеч ким кўрмаяпти-ку деган гумон билан бегона бармоққа секин тегиб қўйди. Аммо шу заҳоти қилган ишидан пушаймон бўлиб, қаттиқ тавба ва истиғфорга киришди.

Кечқурун уйига келса, хотинининг кўзлари йиғлайверганидан қизариб кетган. Заргар қўрқиб кетиб, сабабини сўраган эди, аёли шундай деди: «Ҳар куни бўш челакни эшик олдига чиқариб қўярдим. Хизматчи унга сув тўлдириб келиб, эшикни секин тақиллатиб кетарди. Мен бориб челакни ичкарига олиб кирардим. Бугун ҳам одатдагидек челакни эшик олдига қўйдим. Бироздан кейин эшик тақиллади. Челакни олмоқчи бўлиб чиқсам, хизматкор пойлаб турган экан, қўлимдан маҳкам ушлаб олди. Лекин Аллоҳдан қўрқди шекилли, қўйиб юборди. Шундан бери йиғлаб ўтирибман. Илтимос, мени кечиринг» деб, йиғлашда давом этди.

Заргар шу заҳоти бугунги хатосини эслади. Агар ўшанда ўзини қўлга олмаса, хотинига ҳам худди шундай муомала қилиниши мумкинлигини ўйлаб, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлди.
Хулоса сиздан... 

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Эр қандай йўл тутади?

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.

Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! - дебди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... - дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? - деб сўрабди.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар - ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, - дебди.
Эр:
- Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! -дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар - ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!...

Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
- Куёвим қани? - деб сўрабди.
Қизи:
- Бироз олдин чиқиб кетувдилар... - дебди, зўрға.
Отаси:
- Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими, а? - дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади - ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғирок қилиб:
- Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? - дея сўрабди.
Эри:
- Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? - дебди.
Аёл:
- Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон - бир тайёр таом келтира қоли-и-инг... - дебди.
Эри:
- Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига - устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз»! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! - дебди.

Сенга қандай муомала қилишларини истасанг, бошқаларга ҳам шундай муносабатда бўл!

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Йўлдаги ўйлар...

Аёлга шифокорлар ҳар куни пиёда юриш лозимлигини маслаҳат берди. Фақат, шошмасдан, юракка ортиқча юк туширмасдан оҳиста юриш лозим.
У ҳар тонг ишга бориб келган йўлини танлади.
Баҳорнинг илиқ, роҳатбахш ҳавосида енгил, қулай кийиниб сайрга чиққан аёл оҳиста юриб кетди.
Атрофга шом қоронғуси чўка бошлаган, табиатда ҳам бир сакинат бор эди.
Мана бу жувон ишдан қайтмоқда, ёнида иккита ўғли. Болалар эгиз эмас, аммо бошдан оёқ бир хил кийиниб олган. Ака-укалар бир-бирига қарамай чуғурлашиб борар, ёшгина жувон уларни тезроқ юришга ундарди. "Тезроқ юринглар, ҳали овқат қилишим керак!" Тўхта! Бунча таниш бу холат. Ҳа, ахир бу ўзи-ку—ўттиз ёш пайти. Ишдан уйга, уйдан ишга ошиққан, шу ўғилларини бировдан кам қилмаслик учун елиб-югурган чоғлари-ку!

Иккита қизалоқ ёнидан велосипедда ўтиб кетди. Мана бу қизалоқ унинг болалиги эмасми? Дадаси олиб берган велосипедда учишни ўрганиш учун ҳаракат қилганлари, ҳар сафар симёғочга урилиб йиқилганлари, деразадан кузатиб турган Қаҳрамон амакининг
—Қўй, болам, шу симёғочга еттинчи марта келиб урилдинг, барибир, ўрганолмайсан! —дегани ва чиндан ҳам ҳеч қачон велосипедда юришни ўргана олмагани бир зумда кўз олдидан ўтди...

Мана бу оппоқина, дўмбоққина қизча эса хозир ўзи она бўлган қизининг болалиги...
Баҳор келса, сочларига жамалак тақиб қўяр, гулчамбарлар ясаб берар, эринмай табиат қўйнига олиб чиқар қизининг табиат гўзалликларини ҳис этиб улғайишини истарди. Қизи бўй етгунича ҳам фақат эркалаб гапирди. "Гулим",—деди. "Гулғунчам, атиргулим",-деди. Қиз бола уйида меҳрга тўйиб ўсиши керак, шунда борган жойида ҳаммага меҳр улашади, деди... Хозир қизалоғининг болалигини ҳам соғинганини ҳис қилди...

Одамлар шошиб кетяпди, фақат у оҳиста юради, шошиб юрган йилларида орттирган дардига энди оҳиста юриб даво топмоқчи бўлади...
Дўконга киради. Нимадир харид қилгиси келади, аммо кўнглига ёқадиган нарса топилмайди. Кўзи бодроқларга тушади...
Қулоғига " Сара бодроқ, сара бодроқ! "деган товуш келади. Елкасига қоғоз қутини опичлаб олган бодроқчи амакининг овози эшитилгандек бўлади. Шундагина дўкондан излаган нарсаси нима эканлигини топади. Болалигини қидирган экан! Бу бодроқлар гарчи болалигидаги асалга қорилган, коптокдек юмалоқ у бодроқларга унчалик ўхшамаса ҳам, бир лаҳзага энг беғубор дамларини харид қилганини тушунади...

Умр мана шундай ўтар экан.
Сезмай ҳам қолар экансиз.
Энди бу ёғи тадорик, Аллоҳнинг олдига ёруғ юз билан бориш истаги...
Аммо йўлда кетиб бораётганларнинг ҳаммаси ҳам буни ҳис қилармикан?
Аллоҳим, ўзингни танитганингга шукур!

Феруза Салходжаева

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Норасида уволи.

Катта тезликда келаётган машина «ғийқ» этиб тўхтади.
— Нима бўлди, одамнинг юрагини ёрдингиз? — сўради аёл эрига қараб.
— Йўлимдан нимадир чиққандек бўлди…
Эркак аста машинадан тушиб, олд тарафга юрди. Хотини ҳам ортидан борди.
Машина ғилдираклари тагида кичкина кучук боласи инграб ётарди. Оёғини босиб кетган кўринади… Эркак ах деди-да, хотинига нима қилдик, дегандек боқди.
— Хайрият одам эмас экан, — ёқасига туфлади аёл. — Юринг кетдик, кечикяпмиз…
Шу пайт йўл четида катта ит кўринди. Лўкиллаб улар томонга чопди. Аёл кўрққанидан машина эшигига суянди ва эрини шоширди. Аммо ит одамларга қиё боқмай, кучукчани искади. Сўнг аламли бир алфозда увлади.
— Боласи, шекилли… — бошини қашлади эркак ва аранг нафас олаётган лайчага қўлини теккизди.
— Дилноз, қара, ҳали тирик… балки, шу атрофда бирор мол дўхтири…
— Эй, бунча кўнгилчан бўлмасангиз! Битта итга шунчами? Бўлсангиз-чи, ота-онам кутиб қолишди!
Ҳомиладор аёлини бетоқат қилмаслик учун эркак мажбур машинага ўтирди. Кетаркан, кўзгу орқали орқага қолиб кетган маҳзун она ит ва кучукчадан кўзини узолмади.
— Ишқилиб, омон қолсин…
Ўша воқеа анчагача эсидан чиқмади эркакнинг. Орадан беш ой ўтиб хотини ўғил туққач эса унутиб ҳам юборди… Аммо тўрт йилдан кейинги бир мудҳиш воқеа унга ўша кунни эслатди.
Кўчада ўйнаб юрган ўғилчасини машина уриб кетибди. Ҳайдовчи қўққанидан қочиб қолибди. Бир киши уни шошилинч касалхонага олиб борибди. Ота-она жон ҳолатда жонлантириш бўлимига келишди.
— Ўғлингизнинг жони омон, фақат… бир оёғи… ногирон бўлиб қолиши мумкин.
Она аюҳаннос солди, ота эса бошини чангаллаб ерга чўкди. Боши гир айланиб, кўз олдига инграб ётган кучукча келди.
— Бахтингга ўша кучукча омон қолган бўлса керак, йўқса… — дод солаётган хотинига пичирлади у.
Аёл ҳам бирдан сергакланди ва ўзини эрининг оёқлари тагига ташлади.

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Хайрли тун азизлар!

Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин!

Ёстиққа бош қўйганда инсон,
Роҳат олар унда жисму-жон.
Оромингиз рохатли ўтсин,
Хайрли тун азиз қадрдон!

Эртанги кунга куч-қувват йиғиб, савобли амаллар қилишга қодир тарзда, соғ-омонликда, бағри бутунликда дийдор кўришмоқликни
Аллохим насиб этсин!
https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


ҲЕЧ ҚАЧОН НОЛИМАНГ!

Одамлар сизни кучли, ижобий фикрловчи ва энергияга бой шахс деб билишсин.

Доим нолийдиган, ҳар нарсада майдалашиб ёмонлик қидирадиган инсонлар ўзидан бошқаларни нари кетишига сабаб бўлади ва камдан кам ҳолда ютуққа эришадилар.

Психологик нуқтаи назарда ҳамма нарса аввал ўй-ҳаёлда, кейин реал ҳаётда содир бўлади.   Шунинг учун доим ижобий фикрланг.

Руҳан кучли бўлсангиз, йўлингизда учраган ҳеч бир қийинчилик сизни орқага қайтара олмайди. Нима хоҳлашингизни тасаввур қилинг, буни рўёбга ошишига қаттиқ ишонинг, ҳаракатни бошланг ва у албатта амалга ошади.

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


​​​​Нимадир.

Пейнет автомати ёнида турибман,  пастда бир аёл шериги билан гаплашяпти:
-Боламни   ".....  Эдикейшн"  мактабига бердим,  уч миллион саккиз юз минг экан ойлик тўлови!!!
-Вой ўлей,  мунча қиммат?!
-Икки маҳал иссиқ овқат бераркан, мева-чевалар, дисертлар... Энди қўяверасан! Оддий мактабда йўқ, шунақа шароит. Хоналари ҳам, ўтирадиган парта-столлариям бир бошқача. Яна тағин учта тилни ўргатаркан,  алоҳида формаси бор...
-Э, шунча пул тўлейсизу, бермасинми? Ўргатмасинми?
Аёлларнинг тушунчаси  "аввал таом,  бадас калом"  мақоли доирасида шакллангани эътиборимни тортиб секин уларнинг юзига қарадим.  Оддий кўча-кўйда кўриб юрадиган опаларимиздан. Уларнинг бири фарзанди пулли мактабда ўқиётганидан ва у ерда яратилган қулайликлардан хурсанд бўлса, иккинчиси эшитаётганларидан лол-у ҳайрон!
Очиғи, бу ота-онанинг  фарзанд  келажагига пойдевор қўяётганидан,  инвестицияни ўз зурриёдига киритаётганидан хурсанд бўлишим керак.  Аммо...
Нима десам экан,  назаримда бир камчиликни йўқотаман деб ўрнига ўнтасини экиб қўяётгандекмиз. 
Ҳусусий таълим муассасаларининг алоҳида форма яратиб олиши,  у ердаги иссиқ овқат,  бир варакайига учта тилни ўргатилиши бу шунчаки бизнес яъни калта ўй ота-онани қизиқтириб соғиш...
Ягона форма, чиройли ясалган мактаб партаси, учта тил ўргатиш ҳақидаги жимжима гаплар, иссиқ овқат, бойлар аудиториясини яратиш, чиройли бино ва бино ўртасидаги ранго-ранг беседкалар ҳам  боланинг билимли бўлишида ҳеч қандай рол ўйнамайди. 
Бизникилар кўп нарсани нарҳига қараб сифатлаши рост. 
Таксига ўтириб кетаётган "фалон эдикейшн" да ўқийдиган болани кўрамиз,  тўғрироғи уни бошқалардан формасига кўра ажратиб оламиз.  Миямизда "ота-онаси бой экан-да,  ойига 3 млн 800 минг  тўлаб фарзандини фалон эдикейшнда ўқитиб қўйибди"  деган фикр айланади. Бу табақаланиш. 
Мактабда кийим аҳамиятсиз бўлиши керак.  Ҳамма топганини кийиб борсин,  майли чиройли парта-стулда ҳам ўтирмасин... 
Хоҳласа ерга кўрпача солиб ўтирсин.  Истаса-уйидан қўлбола гамбургер ясаб келсин ёки онасининг кеча кечқурун пиширган қовурмасини...
Овқат,  кийим-бош,  дисертлар,  учта тил деган бўрттирмалар-буларнинг бари ўйлаб топилган нарсалар. Ўткинчи ҳойи-ҳавас десам ҳам бўлаверади. 
Ош еган кунимиз ҳам ўтяпти, карам шўрва ичган кунимиз ҳам. Йиртиқ пайпоқ кийган кунимиз ҳам ишга боряпмиз, бутун пайпоқ кийган кунимиз ҳам...
Майли, ҳаётда ҳамма нарса бўлади аммо  инсоннинг миясида ачиган нарсалар бўлмаслиги керак,  ортиқча даҳмазаларни деб кимдир билимсиз  қолиши-мана шу асл муаммо!
Мен ўйлайманки,  бирваракайига учта тилни ҳамма ҳам ўрганолмайди. Учта овқатни тенг тайёрлайман десангиз,  аниқ биттаси куйиб кетади.
Ҳамманинг қабул қилиши ҳар хил.  Кимдир бир қошиқ овқатни узоқ вақт чайнаб ютади,  кимдир эса чайнамай.  Оддий шу ҳолатдан ҳам ҳулоса олиш мумкин.
Битта мисол келтираман: 
Усмонли турк мактабларида ҳар бир бола ўз қизиқиш ва истеъдодига кўра ўқитилар, шунга кўра тарбияланар экан.
Яъни ҳамма ўқувчиларга бир хил дарс берилмас ва мактаблар деворига қуйидаги битиклар ёзиб қўйилган экан:
"Бу ерда ҳеч бир балиқ учишга, ҳеч бир қуш- сузишга мажбурланмайди."
Бу мисолдан нимани тушуниш мумкин?!  Кимдир математикага қобилиятли, тилни тушунмайди, кимдир тескариси! Боғ яратаман деган одам тупроқнинг ҳолатига қарайди.
Бизда яна бир аҳмоқона талаб бор:  форма!  Негадир билим қолиб, ҳамма формага, рўмолга ёпишиб олган.
Либосни ечиб олиш мумкин аммо миядаги билимни ечиб олиб бўлмайди.  Шу учун ҳаракат қилиниши керак эмасми?
Бугун Facebook да Kun uzнинг бир мақоласига кўзим тушди:  Тошкент шаҳридаги мактаб ўқитувчилари ягона мактаб либосини кийиши учун ҳокимият бир млрд қанчаям пул ажратибди.
Кейин бу хабарни фейк деб эълон қилишди. Умуман жамиятдаги шу стереотипни йўқотишимиз керак.
Ўқувчида билимли бўлиш,  ўқитувчида эса билим бериш масъулияти бор. Мантиқан шу холос!  Формага бўлаётган урғулар шунчаки қулаб ётган бинони чиройли плакат билан тўсиб қўйишга ўхшайди.
©️Ummu Zaynab Ummu

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


​​Ўйларим.....

Университетнинг иккинчи курсида ўқиётганимизда бир устоз дарс бергани кирди. Бир қараганда ўзгачароқ кўринади. Бироз ғалати... Лекин талабчан. Дарсига икки дақиқа кечиккандик, киритмади. Жаҳлимиз чиқди. Ҳатто замдеканни ҳам етаклаб келдик. “Йўқ, кейиниг парага кирасизлар”, деганча эшикни юзимизга ёпиб қўйди. “Шунақаям қўпол одам бўладими?” деб ранжигандик ҳатто. Домланинг фани жуда қизиқ, турли методикалар, тестлар... Дарсни зўр ўтарди. Феъл- атвори эса буткул бошқача...
Орадан бир ой ўтиб, устозимиз ҳаёти ҳақида эшитиб, анчайин гарангсиб қолдим. Рост. Унинг ёлғизгина ўғли шу университет аудиориясида кутилмаганда жон берганди. Юрак хуружидан. Устоз йигирмага тўлган навқирон ўғлини ўзи дарс ўтаётган аудиторияда йўқотган экан .

Телевидениеда ишлайдиган бир аёл бор. Роса самимий, беғараз ёрдам берадиган, меҳрибон инсон. Назаримда, шу аёлда камлик йўқдек туйиларди. Ўғил қизи бор, моддий аҳволи ҳавас қилгудек, ўзи машҳур. Лекин кеча суҳбатлашганимизда опанинг қалб тубида ётган оғриқлар чиқиб кела бошлади. Ичида шуунча “дарди” бор, деб ўйламагандим...

Қайсидир сайтда ўқигандим... Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди:
- Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз?
Устоз деди:
- Бу соат вафот этган қизимнинг соати!

Ҳамкасбларимиздан бири доимо шўх-шодон қиёфада юради. Унинг позитив кайфияти юқумли, албатта сизнинг лабингизга ҳам табассум югуради.
Ҳеч ким унинг кўз ёшини ё хафа бўлганини кўрмаган ҳисоб. Бироқ маълум бўлишича, эри қамоқда, икки боласи билан ёлғиз қолган экан. Вақт ўтиб, эри қайтиб келганида ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ.
Ҳа... инсон қалби худди ғор каби жуда кўплаб аламларни, ситамларни, дардларни ўз ичига ютиб яшайверади. Биз тоғнинг чўққисига, ён- атрофига назар ташлаб, ўз баҳоимизни берамиз. Аслида эса тоғ остидаги ғорнинг ичида нималар борлигидан бехабармиз. Ҳар биримизнинг оғриғимиз, қалбимиз тубида ётган қайғуларимиз бор. Уларни ошкор қилсак , балки бошқалар кўз ёш тўкишлари мумкин. Аммо сўзлашдан кўра ютиш афзал... Сабр лозим. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли.
Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади.
Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлар яширинган.
Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин.
Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб, ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади.
Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ.
Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб , қалбида ёриқ пайдо бўлган киши лаззатни туйишга қийналади.
Кунлардан бирида шифокорнинг ҳузурига бир аёл кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги тушкунликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди:
- Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга!
Шунда бемор йиғлаб туриб деди:
- Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман!
Хулоса эса ўзингиздан...
Саида АЗИЗ

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Сабоқ

Умрининг сўнгги кунларини бедаво дард билан бир сония бўлса ҳам яшаш илинжида ўтказаётган беморнинг ёнига келган янги хонадош унинг ҳолатини нурсиз нигоҳидан бир зум ҳис қилди-ю, ўзидан уялиб кийимининг ёқаси билан бўйнида қолган арқон изларини беркитди...

Aлима

https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz


Йиқилган, лекин таслим бўлмаган.

Шу битта дарахтчалик бўла олмайсанми!?
https://t.me/Qalbdan_Dardlashamiz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.