Сайловолди дастуримиз ижроси – депутат нигоҳида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Рашидова партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган мақсадлар ижроси ва тарғиботини амалга ошириш, аҳоли ва соҳа вакилларидан таклифлар ошиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.
Дастлаб, депутат Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига ташриф буюриб, партия ходимлари билан суҳбатлашди.
Маҳаллаларда ва ёшлар орасида ўтказиладиган учрашувлар, партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш жумладан, Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун ўсма касалликларини олдини олиш ва барвақт аниқлаш, селектив скрининг – профилактика хизматини ташкил этиш масаласини ўрганиш, тегишли соҳа вакилларидан таклифлар олиш масалалари буйича вазифалар белгилаб олинди.
Р.Отарбаев -Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари