📣"Adolat" SDP | Qaraqalpaqstan Respublikası


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


«Adolat» SDP QR Keńesiniń rásmiy telegram kanalı

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri












Армия-ёшларимиз фахри

Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 14 январь ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти билан ҳамкорликда "Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" мавзусида учрашув тадбири ташкил этилди.
Дастлаб, институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлари буйича директор ўринбосари, партия фаоли Д.Қурбаниязов кириш сўзи билан очиб,
иштирокчиларга тадбир мақсади ҳақида айтиб, келган меҳмонларни таништирди.
Учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад
талаба-ёшларга ватанни ҳимоя қилиш буюк ва шарафли бурч эканлигини тушунтиришдан иборат.
Тадбирда жангчи-фахрийлар О.Аяпов ва Д.Туримбетовлар ўзларининг ёшлик даври Афғон уруши йилларига тўғри келганлиги, кўрган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб, тинчликнинг қадри ҳамма нарсадан улуғ эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Торешова мамлакатимизда миллий армиямиз тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб, ёшларни кучли таълим олиб, ватанимиз равнақи учун хизмат қилишга чорлади.
Тадбир якунида жангчи-фахрийларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Ўзбекистонда аҳоли дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни муҳофаза қилиш кучайтирилади

Олий Мажлис қонунчилик палатасининг 2025 йил 7 январь куни бўлиб ўтган мажлисида аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.


БАТАФСИЛ

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#ТАБРИК

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

Сизларни 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда Ватанимиз равнақи йўлидаги ғоят масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда Сизларга мустаҳкам соғлик ва улкан зафарлар тилаймиз.

Прокуратура органлари жамиятда адолатни қарор топтириш, ҳар бир фуқаро ҳуқуқларини кафолатлашда муҳим ўрин тутади. Сизлар ана шу муқаддас вазифанинг уддасидан чиқиш учун доимий изланишда, жамият тараққиёти ва давлатимиз равнақи йўлида собитқадамлик билан хизмат қилаётганингиз эътирофга лойиқдир.

Жамиятимизда ҳуқуқбузарликлар, коррупция каби иллатларга қарши муросасиз курашиш, фуқароларимизга қонуний ёрдам кўрсатиб, уларни ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларингиз эл-юртимиз тараққиётини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сизларнинг масъулиятли фаолиятингизда доимо самарали ҳамкорлик қилишга, қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини қарор топтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлаймиз.

Мамлакатимизда прокуратура органлари ташкил этилган кун муносабати билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, Сизларга сиҳат-саломатлик, жамиятимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашдаги масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Ҳурмат билан,


Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


💠Эҳтиёжманд оилага янги уй қурилиб берилмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 52-сонли қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор ижросини ўрганиш мақсадида бугун Тахтакўпир тумани “Давр” МФЙда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нажим Примбетов бу борада олиб борилаётган ишларнинг ҳолати бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.

- Уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш, яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш, шунингдек, тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш, энг муҳими, аҳолининг бугунги ҳаётидан розилигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни тегишли ташкилотлар билан белгилаб олмоқдамиз, - дейди депутат Н.Примбетов. - Зеро, қийналганларга кўмак бериш, оғир дамларда уларга суянч бўлиш халқимизга хос фазилатдир.


@QRAdolat


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ўзбекистон_24

Ахборот 24 | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси

Муҳаммаджон ВАЛИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

Мутахассисларнинг фикрича, электрон сигареталарда никотин моддасидан ташқари канцероген, заҳарли бўлган 80 хил кимёвий бирикмалар ва оғир металлар мавжудлиги, уларнинг инсон соғлиғига, атроф-муҳитга жиддий зиёни аниқланмоқда. Хусусан, организмда никотинга қарамлик ошиши билан бирга болалар ва ўсмирларда мия шаклланишига, интеллект, билим ва қобилиятнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасида никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.

Шунингдек, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

🔰 Мажлисда келажак авлод соғлиғини сақлаш ва миллат генофондини соғломлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб
чиқилмоқда.

Маърузачи: Соғлиқни сақлаш вазири Худаяров Асилбек Анварович

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

Мазкур қонун лойиҳасида 3 та кодекс ва 5 та қонунларга ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш тизимини жорий этиш, уларни белгилаш ва ўзгартириш тартиблари акс этмоқда. Қолаверса, аҳолининг кўп сонли таклиф ва эътирозлари инобатга олинган ҳолда фуқаролар томонидан турар жойларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик юзасидан белгиланган жавобгарлик енгиллаштирилмоқда (жарима миқдори камайтирилмоқда).

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари белгиланишига ва бундан ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари ҳамда мулкдорлари хабардор бўлишига, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш, ер участкаларидан фойдаланиш жараёнида ер ва шаҳарсозлик қонунчилиги ўртасидаги муносабатларни таъминлашга хизмат қилади.

Эътиборлиси, давлат ер ва шаҳарсозлик кадастрларини юритиш тартибини такомиллаштириш ҳамда турар жойга бўлган ҳуқуқини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаган фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилишига эришилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

Мажлисда ер участкаларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Маърузачи "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Мавлонов Зуҳриддин Эркинович.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

♻️ Депутатларнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилишини “яшил”, кўкаламзор зоналарни муҳофаза қилиш, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариш масканлари муҳофазасини кучайтириш, экология ва атроф-муҳитни яхшиланишига хизмат қилади.

☑️Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

Қонун лойиҳасида давлат мулки ҳисобланган ҳамда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни ёки уларнинг бир қисмини хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш, ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш (бундан енгил турдаги объектлар мустасно) ёки мавжуд бинолар ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, шунингдек бу ерларнинг ҳудудини қисқартириш тақиқланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида масъул қўмита томонидан бир қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилгани, уларда депутатлар берган барча таклифлар чуқур таҳлил қилиниб, асосли деб топилганлари лойиҳа матнида акс этгани ва ҳужжат ҳар томонлама пишиқ-пухта ҳолатга келтирилган ҳолда, маромига етказилгани қайд этилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

Мажлисда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

Мажлисда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини тўлиқ ва сўзсиз ижро этилишини таъминлашга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиши таъкидланди.

Мажлисда қонун лойиҳаси томонидан биринчи ўқишда қабул
қилинди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса, ижро иши юритиш тугатилиши белгиланган. Бундай ҳолат турли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Мажбуриятлар реестрини жорий этиш ва қарздорнинг мол-мулки ёки пул маблағлари Мажбуриятлар реестрида аниқланган тақдирда, ижро ишини қайта тиклаш назарда тутилмоқда. Шунингдек, Солиқ кодексида Мажбуриятлар реестрига киритилган солиқ қарзига пеня ҳисобланмаслиги белгиланмоқда.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.