Армия-ёшларимиз фахри
Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 14 январь ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти билан ҳамкорликда "Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" мавзусида учрашув тадбири ташкил этилди.
Дастлаб, институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлари буйича директор ўринбосари, партия фаоли Д.Қурбаниязов кириш сўзи билан очиб,
иштирокчиларга тадбир мақсади ҳақида айтиб, келган меҳмонларни таништирди.
Учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад
талаба-ёшларга ватанни ҳимоя қилиш буюк ва шарафли бурч эканлигини тушунтиришдан иборат.
Тадбирда жангчи-фахрийлар О.Аяпов ва Д.Туримбетовлар ўзларининг ёшлик даври Афғон уруши йилларига тўғри келганлиги, кўрган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб, тинчликнинг қадри ҳамма нарсадан улуғ эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Торешова мамлакатимизда миллий армиямиз тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб, ёшларни кучли таълим олиб, ватанимиз равнақи учун хизмат қилишга чорлади.
Тадбир якунида жангчи-фахрийларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати