📌Бугун Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Белбоғли кураш спорт турининг ёшлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди.
📍Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси ва "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 16-18-декабрь кунлари ўтказиладиган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 2006-2007 йилларда туғилган 300 га яқин ёш курашчи иштирок этмоқда.
🏆Мусобақада ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда ўнта вазн тоифаларида, қизлар эса эркин йўналишда саккизта вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Бизни кузатинг⬇️
@QRAdolat

Ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, уларни Белбоғли кураш билан шуғулланишга жалб этиш, шунингдек мазкур спорт тури бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини шакллантириш учун иқтидорли курашчиларни саралаш ва рағбатлантиришни мақсад қилган ушбу мусобақа муросасиз ва шиддатли курашларга бой тарзда ўтмоқда.
Бизни кузатинг⬇️
@QRAdolat