#эътироф
Қамашининг жасур чавандозлари – мардлар майдонида
Бугун Яккабоғ туманида ўтказилган катта улоқ кўпкари мусобақаси нафақат вилоят, балки бутун воҳа аҳли учун катта байрамга айланди. Мардлар майдонида воҳанинг энг номдор чавандозлари совринлар учун баҳслашди. Ҳар бир чавандоз майдонга ўз маҳорати, қуввати ва иродаси билан тушди.
Майдон марказида кўзга ташланган чавандозлардан иккиси Қамашилик ёшлар – Оҳун ва Аҳрор эди. Улар майдоннинг ҳақиқий қаҳрамонларига айланишди. Оҳун ва Аҳрорнинг чавандозлик маҳорати, улоқни тўда ичидан олиб чиқиб, ғолибликка эришишлари кўпкари ишқибозларининг олиқишига сабаб бўлди. Улар нафақат Қамашининг, балки бутун воҳанинг фахрига айланишди.
Журналист сифатида бу мусобақадаги таассуротларим чуқур бўлди. Мусобақа давомида чавандозлар ва уларнинг отлари ўртасидаги ажойиб ҳамоҳанглик, ўзаро ишонч ва ирода мени ҳайратга солди. Оҳун ва Аҳрорнинг жасорати ва маҳорати майдонда ўзгача бир кураш руҳини ҳис қилдирди. Улар майдонга тушган ҳар бир чавандоз учун намуна бўла олди.
Қамашининг бу икки ўғлони халқнинг қалбини забт этди. Уларнинг жасорати кўпкари майдонида ғалабага интилиш, мардлик ва ироданинг рамзига айланди. Оҳун ва Аҳрорнинг бу ғалабалари Қамаши номини янада баланд кўтарди ва ёш авлод учун чавандозлик анъанасини давом эттиришда катта илҳом бўлди.
Мусобақа давомида Қамашилик фахрли ўғлонларига қараб, мен Қамашилик эканлигимдан чинакам фахрланиб кетдим. Улар ўз жасоратлари ва маҳорати билан халқни қувонтира олди. Уларга келгусида янада улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!
Фахриддин Чориев
@QAMASHI_TV 👈 Каналига уланинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!

🚖 OkayGo taxi хизмати 1412 (қўнғироқ бепул