АЗЛАРТЕПА МАҲАЛЛАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Ҳар бир жамият тараққиётида ҳуқуқий онг ва маданият муҳим ўрин тутади. Афсуски, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг ортиб бораётгани бугуннинг долзарб муаммоларидан бирига айланмоқда. Шу муносабат билан
Қамаши тумани Азлартепа маҳалласида жойлашган
62-мактабда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир маҳалла фаоллари, профилактика инспектори, Миллий гвардиянинг болалар ва ёшлар билан ишлаш инспектор-психологи иштирокида ташкил қилинди. Унда 70 нафар ўқувчи ва ўқитувчи қатнашди. Суҳбат давомида ҳуқуқбузарликлар, уларнинг жамиятга таъсири, жазонинг муқаррарлиги ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида атрофлича фикр юритилди.
Тадбир иштирокчиларига жиноятнинг оғир оқибатлари ҳақида реал ҳаётдан олинган мисоллар келтирилди. “
Ҳар бир хатонинг жазоси бор” деган фикрга урғу берилиб, ёшлар ҳуқуқий билимларни пухта эгаллашга чақирилди. Профилактика инспектори томонидан жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар берилди, Миллий гвардия инспектори эса ёшларни спорт ва турли фойдали фаолиятларга жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.
Тадбир давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Мутахассислар томонидан
“Ҳуқуқий онг – жиноятсиз ҳаёт” мавзусида маъруза ўқилиб, ота-оналар ва педагогларнинг бу борадаги масъулияти алоҳида қайд этилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, уларни турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга ҳамда соғлом ҳаёт тарзига ундашга хизмат қилади. Энг муҳими, улар ёшларга ўз келажаги учун масъулиятли бўлиш муҳимлигини яна бир бор эслатади.
Фахриддин Чориев@QAMASHI_TV 👈 Каналига уланинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!
🚖 OkayGo taxi хизмати 1412 (қўнғироқ бепул)