* Телефонингиз хотирасидаги рақамларни ҳар хил телеграм гуруҳларга рухсатсиз қўшаверманг;
* Жамоат жойида телефондаги видео ва ўйинлар овозини фақат ўзингиз эшитадиган қилиб пастлатинг ёки қулоқчин ишлатинг;
* Йўлда кетаётганда дуч келган жойга тупурманг, бурнингизни қоқманг. Сал четга ўтиб, одамлардан панада бажаринг;
* Жамоат транспортида кетаётганингизда телефондаги суҳбатингизни қисқароқ қилинг. Амма-холаларгача сўраб ўтиришингиз шарт эмас;
* Эркаклар, йигитлар! Метро, автобусда имкон қадар аёллар тепасида турманг. Иложсиз вазият бўлганда ҳам қийшайиброқ туринг;
* Ишда телефонингиз жирингласа, шахсий масалада сал четроққа чиқиб жавоб беринг. Оилавий масалаларни ҳаммани олдида гаплашишингиз дурустмас. Танишингизга бегона рақамдан телефон қилсангиз-у, у сизни танимаса, эзмаланманг. Умуман, доим кимгадир телефон қилган пайтингиз ўзингизни таништириб гап бошлаган маъқул. Ҳамма сизни танишга мажбур эмас;
* Светофорнинг яшил чироғи ёнганда дарров орқадан сигнал чалмасангиз ҳам ҳамманинг мақсади олдинга юриш;
* Бегона одам танишингиз рақамини сўраса, рухсатсиз берманг. Телефон рақами ҳам шахсий маълумот эканлигини унутманг;
* Кимгадир бирон илтимос билан мурожаат қилган бўлсангиз, ҳар куни “Бизнинг масала нима бўлди?” дея хиралик қилаверманг;
* Масжидларда пайпоғингизни кир қилмайман деб, бировнинг оёқ кийимини мажақламанг;
* Жамоат ҳожатхонасини ўзингиздан кейин тозалаб чиқинг. Фақат ипни тортиш билан иш битмайди. “Бежалган” унитазни махсус чўтка билан тозалаш айнан сизнинг вазифангиз. Яна... кимдир ҳожатхонага кирса, эшик ёнида туриб олманг;
* Метрода эшикнинг ёнида туриб олиб, тушаётганларнинг кўнглини хира қилманг;
* Пластик карта рақами сўралганда картани суратга олиб ташламанг, рақамларини SMS шаклида ёзиб жўнатинг.
@PSIXOLOGIYA_369 ✅️