Психология | Psixologiya


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🔯Психология 🧠
🔯Мотиватция 💥
🔯Шахсий ривожланиш 🔝
🔯Бола тарбияси 👨‍👩‍👧
🔯Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари💑
РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama7

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Яхшилаб ўйланг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг:

Ҳаётга озгина бошқача назар ташлашга ёрдам берадиган оддийгина саволлар😊

1. Дунёнинг 5 та энг бой кишиларини санаб беринг.
2. "Дунё гўзали" танловининг сўнгги 5 та ғолибасини санаб беринг.
3. "Тэффи" мукофотининг 5 лауретани айтинг.
4. Нобель мукофотининг 5 лауретини сананг.

Эслолмадингизми? Ҳечқиси йўқ - буни кўпчилик эсламайди.

Қарсаклар бир кун тўхтайди. Совғалар ва совринлар чанг қатлами билан ўралади. Ғолибларни унитиб юборишади.

Энди эса бошқа саволларга жавоб беринг:

1. Оғир дамларингизда ёнингизда бўлган учта дўстингизни эсланг.
2. Ҳозир ҳам миннатдорлик билан ёдга оладиган 3 та муаллимингизни эсга олинг.
3. Сизда илиқ туйғулар уйғота олган уч кишини ёдга олинг.
4. Сизни яхши кўрадиган инсонларни эсланг.

Буниси осонроқ кечди, тўғрими?

Бу инсонлар миллий рейтинглардан ўрин олмаган, халқаро совринлар ва мукофотларга эга эмас ва дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида ҳам йўқ.

Лекин улар сизни қадрлашади, яхши кўришади ва сиз учун қайғуришади.

Шундай экан, ёнимиздагиларни қадрлаб яшаш энг муҳими эмасми?

Сиз ҳам кимларгадир шундай қадрлисиз азиз инсоним!

@PSIXOLOGIYA_369


Аллоҳ сиз ва биз кутганимиздан ортиқ марҳаматлидир.
Сиз сўраган барча нарсаларингизни ортиғи билан беради.

Асосий гап эса сизга керакли нарсани қандай қилиб сўрашингизда. Масалан, "Бой бўлишни хоҳлайман, пулим кўп бўлсин" 💰💵 деб сўрайсиз. Натижада, сўраганингизга яраша пулингиз кўп бўлади, аммо у пулни қаерга, қандай сарфлаганингизни билмай қоласиз. Аллоҳ томонидан етказилган бойлик бирпасда тугаб қолиши мумкин.

Аслида эса сўраётганингизда: "Аллоҳим, менга шундай бойлик бергинки, бу пулларим баракали бўлсин. Бу пуллар орқали мен ва оила аъзоларим манфаатли билимларни эгалласин" деб аниқ ва тўғри сўзлар билан ифодалашингиз керак. 📝

Демак, азизларим, Аллоҳнинг сахийлигига ишонган ҳолда каттароқ ва аниқ мақсадлар қўйиб, уларни сўзлар орқали тўғри ифодалаб сўрашни ўрганинг.

@PSIXOLOGIYA_369


Сизнинг миянгизда қанча пул бор ?

🗯….Сиз умуман пул ҳақида ўйлайсизми? Сиз бу борада мушоҳада қилиб кўрганмисиз? Бошқача ифодалайдиган бўлсам, руҳий тараққиётнинг қайси пиллапоясида турибсиз? Ҳар бир инсонда у кўп вақт ажратадиган асосий мушоҳадалар ва қизиқишлар доираси мавжуд. Бу иш, оила, бирор нарсага ишқибозлик бўлиши мумкин. Турган гапки, пул масаласи бу ҳолда иккинчи ўринга тушиб кетади. Кўпинча нимагадир тўлаш лозим бўлиб қолгандагина пул тўғрисида эсланади, бу пайтда эса мулла жирингни топиш анча қийин бўлиб қолиши мумкин.

🗯Шу сабабли сиз фақат иш ҳақида, ижод, санʼат, эзотерика тўғрисида ўйлайдиган бўлсангиз, сизда пул бўлмайди. Барча инсонлар ўз фикрлари дунёсида ҳаёт кечиришади. Содда қилиб айтадиан бўлсам, ҳаёлларида нима бўлса, ҳамёнларида ҳам ўша нарса бўлади. Агар сиз пул ҳақида ўйламайдиган бўлсангиз, уни ўзингизга жалб қила ҳам олмайсиз.

🗯«Пулни каллада ушлаб туриш» нима дегани? Бу, пул ҳақида бош қотириш демакдир. Фақат «мен камбағалман, менда ҳеч қачон пул бўлмайди» деган хаёллар билан чалғимасдан, қулай ва яхши ҳаёт кечиришингиз учун қанча пул кераклиги борасида ўйланг. Ўйлаганда ҳам сиз баърибир «ҳазм» қилолмайдиган қандайдир мавҳум миллион долларлар тўғрисида эмас, сиз сотиб олишингиз зарур бўлган аниқ нарсалар ёки аниқ хизматлар учун тўлашингиз лозим бўладиган пул ҳақида ўйланг.

🗯Агар сиз ўзингиз олдингизга битта аниқ мақсадни белгилаб олиб, унга эришиш борасида туну-кун ўйлаб юрсангиз, ушбу мақсадга эришиш эҳтимоли тезда ортади.

🗯Бунинг учун масалан, сизда ҳозир қанча пул борлиги ва мақсадга эришиш учун қанча ишлаш кераклигини ҳар куни ҳисоблаб борсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ўринда фақат ижобий ҳис-туйғуларга кўпроқ ошно бўлинг. Қачон сиз керакли маблағни жамғарганингизда ҳаётингиз қандай яхши бўлиб кетиши хусусида тез-тез фикр юритинг. Қандай қилиб пул топиш мумкин ва қандай қилсам, ўзр ниятларимга тезроқ йетаман, деган ўйда турлича йўлларни қидириб кўринг.

🗯Сиз пулларни яхши кўрасиз ва буни ўз фойдангиз учун ишлатиш қўлингиздан келади. Сиз уларни ҳуда-беҳудага сарф қилиб ўтирмайсиз. Пул сизга ҳаётингизни янада жозибалироқ қилиш учун керак. Агар сиз ўз қарашларингизни шу тарзда ташкиллаштира олсангиз, пуллар сизга кела бошлайди. Акс ҳолда эса, йўқ

@PSIXOLOGIYA_369


ФАКТ

🥱 Нима учун уйқудан кейин чарчаганимизни ҳис қиламиз?

Сабаб : Мияда аденозин тўпланиши

Биз сўнгги бир неча соатни РЕМ уйқусида уйғотишдан олдин ўтказамиз. Ушбу босқич мия фаоллигининг ошиши билан тавсифланади. Энг кўзга кўринган белги - бу кўз қовоқларининг тез ҳаракатланиши. РЕМ ва секин уйқу цикллари кечаси 4-5 марта такрорланади. РЕМ уйқусида биз аниқ тушларни кўрамиз.

Ушбу босқичда мия таъсирчан миқдорда аденозин трифосфат (АТП) истеъмол қилади. Бу ҳужайралардаги энергия манбаи ва ташувчиси. Аденозин ҳушёр ва сергакликни бостиради ва уйқуни рағбатлантиради, шу сабабли биз уйқудан уйғонамиз.‌‌

@PSIXOLOGIYA_369


Хеч қачон хеч кимни йуқотишдан қўрқманг.

Сиз фақат ўзизни йуқотишдан қўрқинг холос.

Хеч қачон "0" дан бошлашдан ёки бошидан бошлашдан қурқманг! 🙏🙏

Юқоридаги сўзлар мен учун "Олтин сўз" га айланди.

Буни ўз тажрибаларимдан келиб чиқиб айтяпман.

Агар сиз хаётингизда кимнидир йуқотишдан қўрқсангиз, ўзизни йуқотишни бошлайсиз.

Яьни қалбизга қарши яшашни, у инсон учун ўзизни қурбон қилишни бошлайсиз.

Ўзизга ёқмаса хам, уни кўнглини олиш учун, уни йуқотмаслик учун ўзизга ёқмаган ишларни қилишни бошлайсиз.

Шунда аста - секинлик билан сиз йуқотишни хохламаётган инсон сизга атайлаб сизни қалбизни тирнайдиган ишларни  қилишни бошлайди.

Шундай қилади-ки, сиз барибир ўша инсондан воз кечишга мажбур бўласиз.

Барибир сизни қалбизни тирнаб - тирнаб сизни яна ўзизга, аслизга қайтаришга мажбур қилади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


🚫 БЛОК НИМА?

❗️Блок- бу сизнинг қайсидир вазиятга бўлган нотўғри муносабатингиз, қайсидир сиз учун яхши бўлган вазиятларга тўсиқ десаям бўлади !

Мисол учун;
💵 Пулни олайлик, “Пул қўлни кири, ёки пул осонликча топилмайди“ деган муносабатингиз фикрларингиз бу блок дейилади, яни бунда сизни пулга муносабатингиз салбий бўлаяпти. Пул осонликча келиши мумкин, пулни мазза қилиб ишлатиш мумкин, а лекин сиз уни қийин топилади деб ўзингизга блок қўйвогансиз, албатта бу фикр билан пул сизга қийин келади, ёки қандейдир меҳнатдан кейин келади.

💁‍♀️Агар биз шу блоклар билан ишласангиз, уни онгингиздан олиб ташласак, сизда янги ғоялар келади (масалан, пул келиши учун,пул топиш учун) келади, Пулни фақат оғир меҳнат қилиб эмас, оддий ақлни ишлатиб ҳам топиш мумкинлигини англаб етасиз!!

🕵️‍♀️Албатта блоклар фақат пулга эмас, яхши ҳаётга, турмушга, муносабатларда, иш йўли ёпиқлигида, умуман олганда сизни ҳаётизда ҳозир қандай салбий вазиятлар бўлса, бу ҳолатлар сиздаги,
онг остингиздаги негатив блоклар сабабли юз бераётган бўлади!


🤗Бу блоклардан қутулишнинг ажойиб йўли бу РАСКОПКА ✅


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Бошқаларни ортидан гапиришингиз,уни муҳокама қилишингиз.
Сизга ҳам ☹️зарари бўлишини билармидингиз?

Ҳар бир инсонни, ҳар бир аёлни тушунса бўлади. Қорами, оқми, баландми, пастми, чиройлими, хунукми, яхшими, ёмонми, бузуқми, тузукми фарқи йўқ. Ҳаммани ўзига яраша ўтмиши, ҳамманинг алоҳида шу ҳолатга олиб келган сабаби бор!

Биз буларни билмасдан, тушунмасдан туриб, бошқалар ҳақида ўз дунёқарашимиз чамасида хулоса чиқаришимиз бу жуда катта хато!
Ва бу хатойингизни бадалини ўзингиз, фарзандларингиз ва яқинларингиз орқали тўлашингиз мумкин….(сизда ҳам булганми? Ҳеч кузатганмисиз?,
Кимнидир жудаям кўўппп гапиргансиз қизингиз, уғлингиз йўки неварангиз )))
😣ўша одамга қайсидур томонлама уҳшаб эслатаётганини?! )


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Etika estetika dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@etiketning_oltin_qoidalari


​#фойдали.

Ҳардоимгидан ўн беш дақиқа эртароқ уйғонишга ҳаракат қилинг. Эрта турган инсонлар муваффақиятли бўладилар.

Кечки уйқуга ётишдан аввал эртанги кун учун тайёргарлик кўринг . Эртага ишга кийиб борадиган кийимларингизни тайёрланг. “Олма чой” ёки “Тушлик”ка мўлжаллаган егуликларингизни  ҳозирлаб қўйинг.

Тор кийимлар кийманг. Кийимингиз қулай ва ярашиқли бўлсин.

Кимёвий дори-дармонлардан узоқ юринг. Имкон қадар бетоб бўлмасликка ҳаракат қилинг. Оғриб қолсангиз табиий маҳсулотлар билан даволанинг.

Хотирангизга ишонманг. Миянгизга келган фикрни албатта ёзиб қўйинг.  Ҳар куни жисмоний машқлар бажаринг.

Сизга салбий таъсир ўтказадиган инсонларни ҳаётингиздан узоқлаштиринг.

Вақтдан унумли фойдаланинг.
Бир хил вақтда овқатланишга ҳаракат қилинг. Рационингиз оддий ва фойдали бўлсин.

Муаммоларга икир-чикир ҳаёт ташвишлари сифатида қаранг. 

Нима хоҳлаётганингизни яхши билиб олинг.

Уйингиздаги таъмирталаб буюмларни таъмирланг.

Ўзингизга ёқмайдиган ва ёки биринчи марта қўл ураётганингиз ишда атрофдагилардан ёрдам истанг.

Тез-тез табассум қилинг.

Атрофдагиларга яхшилик қилинг.

Имконингиз бўлса, ҳар куни садақа қилишни унутманг.

Маьлумотлар сизга фойдали бўлдими,  у холда реакциялар билан билдиринг

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


МОТИВАЦИЯ

ҲАЁТДАН ЎРГАНГАНЛАРИМ...

Аҳвол қанчалик ваҳимали бўлса-да, совуққонликни йўқотмасликни, табассум қилишни, ҳамма нарсанинг негатив ва ёмон жиҳатини кўрадиганлардан узоқлашишни ўргандим.

Жаҳлимни чиқарган инсонга жавоб беришдан аввал ўн сония ўйлашни, нафас олиб ўзимни тинчлантиришни ўргандим.

Бугунги ҳар бир қайғуим, ҳар изтиробим эртанга бахтимга жой ҳозирлаётганини ўргандим.

Бажаришим керак бўлган ишлардан асло воз кечмасликни, рўёлар баъзида кўзга кўринадиган ҳақиқатлардан кучли бўлишини ва бунга ишониш муваффақиятга олиб борувчи энг қисқа йўл эканлигини ўргандим.

“Йўқотадиган нимам бор?” дейиш ўрнига, “Қўлга киритишим керак бўлган кўп нарса бор!” дейишни ўргандим.

Ҳаётни керагидан ортиқ жиддий қабул қилмасликни ўргандим.

Энг муҳими ўз ўзимга кулишни, ўзим билан хушчақчақлигимни ва ўзимни севишни ўргандим

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


ИБРАТ

АЖИБ ҲИКМАТ

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.
– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни эрга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.

Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Огоҳ бўл! Фарзандни уришдан сақлан.

🔹 Уни биринчи бор урганингда боланинг сенга бўлган ишончи йўқолади.

🔹 Иккинчи бор урганингда унинг болалиги кетади, йўқ бўлади.

🔹 Учинчи бор урганингда боланинг ижтимоий алоқалари, ён атрофи билан мулоқоти камаяди.

🔹 Тўртинчи бор урганингда бўлса, унинг шахсиятини зўравонлик ва шафқацизлик егаллай бошлайди, яъни, “бети қотади”.

▪️ Энди, давомий тарзда уриш ва калтаклашга келсак, бу ҳолатда боланинг сенга бўлган муҳаббати ва еҳтиромини йўқотасан.

Хато ва камчиликлари кўп бўлишига қарамай, калтаклаш оқибатида оиланинг сенга бўлган ҳурмати, муҳаббати йўқолишининг оқибатлари унданда кўпроқдир.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


ФАКТ

Кунига камида 15 дақиқа пиёда юришнинг 5 сабаби

1. Кайфиятни кўтаради
Пиёда юриш сизнинг руҳингизни яхшилайди, айниқса сиз спорт залида эмас, балки очиқ ҳавода юрсангиз. Бундан ташқари, у ўзини депрессияни даволаш воситаси сифатида исботлади.

2. Ҳаётни узайтиради
Кундалик машқлар ҳаётни етти йилга узайтиришга ёрдам беради. Ва бу қўшимча йилларни мамнуният билан яшашингизнинг эҳтимоли катта, чунки пиёда юрган инсонлар ўзларини бахтли ҳис қиладилар.

3. Ёшликни узайтиради
Тадқиқотлар шуни кўрсатади-ки, мунтазам равишда юрадиган инсонлар дангаса тенгдошларига қараганда анча ёшроқдир.

4. Уйқуни нормаллаштиради
Доимий равишда пиёда юрадиган инсонлар уйқусизлик, узоқ вақт ухлай олмаслик муаммолари ва бошқа касалликлардан камроқ азият чекишади.

5. Стрессни камайтиради
Замонавий дунёда стресс камдан-кам учрайдиган ҳолат эмас, у жисмоний ва руҳий саломатликка жиддий зарар етказади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


🌸Ташқи олам  - бизнинг унга бўлган муносабатимизни акс эттирадиган ойнадир.

• Агар Сиз дунёдан воз кечсангиз - у хам Сиздан юз ўгиради.
•  Дунёга қарши чиқсангиз - у Сиз билан жанг қилади.

🌸 Қарши чиқишни тўхтатсангиз - у Сизни "қучоқ очиб кутиб олади". 🌸

🌸 Агар Сиз ўзингиз учун ниманидир муҳим санаб, унга эришишни мақсад қилсангиз - ташқи олам сизга ўша ўйлаганингизни беришни йўлини топади!

🌸Бир кун келиб эса, сиз билан одамлар мўжиза, деб атайдиган нарса юз беради.

🌸Истаган нарсангиз сизни куну-тун хаёлингиздан  чиқиб кетмаяпдими?

🌸Хавотирланишни бас қилинг.
Хаёлан ният қилиб, уни Коинотга (Аллоҳни иродасига) "қўйиб" юборинг!

• Агар инсон бир нимани чин дилдан истаса, бутун Коинот унга буни етказишга харакат қилади! (Аллоҳни изни ила)

🌸 Энди эса хотиржам  бўлинг: Сиз буни истадингизми - ўша нарса албатта Сизники бўлади!!!

🌸 Бунинг учун ўзингизда бор барча нематлар учун шукрона айтинг.
Ахир сизда бор бахт, омад, фарзанд кимлар учундур армон бўлиши мумкунлигини сиз балки билмассиз, лекин сиз хар сония хар бир кунинигиз учун аллохимга миннатдорман дейишни унутманг азиззлар.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


факт

💥 Дунёдаги энг ёлғончи инсон кимлигини биласизми ?

Жавоби жуда оддий у сизнинг ўзингиз. Нега дейсизми ? Ўзингизни овутиш учун ўзингизга айтган ёлғонларингизни ҳисоблаб чиқадиган бўлсангиз сиздек ёлғончи инсон бу оламда йўқ

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#
Ўз бизнесингизни яратиш учун нима туртки бериши мумкин?

Ўз ишингизни шунчаки пул топиш ёки «муваффақиятга эришган барча дўстларингиз шундай қилаётгани» учун очманг. Истаган нарса чинакам мотивасия бўлиши мумкин! Масалан:

🔹 Шахсан ўзингиз қизиқадиган лойиҳалар устидагина ишлаш;
🔹 Ўз потенсиалингиздан 100 фоиз фойдаланиб, орттирилган тажриба, билим ва кўникмаларни ишга солиш;
🔹 Қул қилувчи офис графигидан (вариант сифатида: аҳмоқ бошлиқдан, тентак мижозлардан, қолоқ мажбуриятлардан, жонга тегиб кетган ҳамкасблардан) халос бўлиш;
🔹 Болаликдаги орзуни рўёбга чиқариш;
🔹 Даромадлар борасидаги «шифт»ни олиб ташлаш;
🔹 Мутахассислик бўйича ишлаш (агар ёлланиб ишлаш бўйича зарур иш топила қолмаса);
🔹 Дунёни сал бўлса-да яхши томонга ўзгартириш

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


ФАКТ

⁉️ Қалб қачон йиғлайди?

❗️ Қалб ҳақиқатни билгач, ўзингиз холи қолганингизда хато қилганингизни билсангиз ҳам тан олгингиз келмаганда йиғлайди...

❗️ Қалб сиздан ўзи аслида ҳам ўзиб кетган, сиз унингдек бўлолмаслигингизни билганда йиғлайди.

❗️ Қалб одамларнинг сизга жабр, зулм қилишида ожиз қолганингиз, сукутдан бошқа йўлингиз йўқлигида йиғлайди.

❗️ Қалб бир хато қилгач уни такрорламасликка онт ичганингиздан кейин яна ўша хатони содир этганингизда йиғлайди.

❗️ Қалб сиз ҳеч ҳам хиёнат килмаган инсонингиз сизга хиёнат қилиб, ҳиссиётларингизни оёқ ости қилганда йиғлайди.

❗️ Қалб кўп йиғлаганингиз сабаб кўзёшларингиз қуриб қолганда йиғлайди.

❗️ Қалб атрофингиздагилар кўп бўлса ҳам, ўзингизни якка сезганингизда йиғлайди.

❗️ Қалб сизга яқин бўлган инсоннинг қадрини уни йўқотгинингиздан кейингина сезганингизда йиғлайди.

❗️ Қалб йиғлайверади. Ҳаёт унга боқмайди. Давом этаверади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


КЕЧА ВА БУГУН

Кеча савобларни кўпайтириш пайида юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилаяпман.

Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.

Кеча тенгдошларим билан суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.

Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.

Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирсам дейман.

Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан афсусдаман.

Кеча хато қилишса жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.

Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.

Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.

Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.

Кеча кўзларим Кабани кўрмоқ орзусида эди, бугун кўнглимга Каъба қуришни дуода сўраяпман.

Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман !

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


ИБРАТ

⚡️Сенга ёмонлик қилганни кечир

Одамларга адоват билан қарайдиган, улардан қасос – ўч олиш ўтида ўртанадиган кимса ўта қиймат тўлов тўлайди. У ғазаб ўтида ёнар экан, жисми-жони қовурилади, қалби ўртанади, асаблари қақшайди, роҳат-фароғатидан айрилади. Демак у шак-шубҳасиз зиён кўргувчидир. Бунинг давосини эса бизга Оллоҳ таоло ушбу оятларида кўрсатган хабар берган:

«…ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир…» (Ол-И-имрон сураси 134 – оят)

 «(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), афв —марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг!». (Аъроф сураси 199-оят)

«…Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур». (Фуссилат сураси 34 – оят)

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


#РУХИЯТ

📌Бахт, бахт деймизку узи нима у бахт?

Жавоби жудаям оддий хафа булган вактингизда хам  кайфиятингизни кутараолишингиз бахтдир!

Кайфиятни кандай кутарамиз? Уям жуда осон👇

💵 Узингиздан хечам пул қизғанманг!

❗️Бугун кун билан яшанг, чунки «кеча» ўтиб кетди, «эртага» балки бўлмаслиги мумкин.

💕Учрашишни истаяпсизми — уйлаб утирманг таклиф этинг.

🙏 Нимадир истаяпсизми — сўранг.

👍 Баҳслашманг!

🐿 Айбдормисиз ўзингизни оқламанг!

⚖ Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва у ҳар доим ҳам сизники билан тўғри келавермайди.

🥰Ҳаётда энг асосийси — бу севги, қолган барчаси — беҳуда.

🤯 Инсоннинг муаммоси фақат унинг бошида бўлади.

😇Атрофдаги олам меҳрибон ва қаҳрли эмас, у учун сенинг бор ёки йўқлигинг аҳамиятсиз.

🤪Ҳар бир воқеадан мароқланишнинг уддасидан чиқинг.

👏Ёдингизда тутинг, ҳаёт сиз учун бошқа такрорланмайди.

❎ Сиз ҳеч кимдан ҳеч нима қарздор эмассиз!

❌ Бошқалар ҳам сизнинг олдингизда ҳеч нимадан қарздор эмас.

💯 Бу ҳаётда фақат ўзинггагина ишон.

🔰Ўзгаларнинг ваъдасига эмас, ўзингнинг нимани ҳис этаётганингга ишон.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.