Қандай тупроқни хона гуллари учун қайта ишлатиш мумкин эмас?
1) Илдиз чириган бўлса бу тупроқни қайта ишлатиш мумкин эмас. Чириш бу замбуруғли, бактериал касаллик, бу замбуруғ ва бактериялар тупроқда яшайди.
2) Тупроқда зараркунанда хашоратлар бўлса бу тупроқни ишлатиш мумкин эмас. Сциариды, Подура хона гулларида кўп учрайди.
3) Тупроқ ёмон бўлса, оғир бўлса қайта ишлатиш мумкин эмас.
4) Ва тупроқни кўриниши, хиди, шакли сизга ёқмаса қайта ишлатмаган маъқул. Кўнгил тортмаса, ўзи кўнгил камдан кам алдайди.
Бу ёмон ёки зарарланган тупроқларни нима қилса бўлади?
✍Ёки ахлатга ташлаб юборасиз (кўп қаватли уйларда яшасангиз бошқа иложи йўқ).
✍Ёки ховлингиз бўлса бу тупроқни огородга сочиб юборинг, ерга фақат фойда бўлади. Замбуруғ, хашоратлар ўзи қирилиб кетади.
✍Ёки шу тупроқларни йиғиб қуёшда яхшилаб қуритасиз, ингичкароқ ёйиб 10-15 кун яхшилаб қуёшда қуритасиз. Иложи бўлса чиллани қуёшида. Шунда замбуруғ, хашоратлар хаммаси ўлади. Ва кейин шу тупроқни ховлига ўсимликларни экиш жараёнида бемалол ишлатса бўлади.
❗️Тувак учун шу холатида хам ишлатмаган маъқул.
Энди яна битта таббий савол туғилади:
Мисол учун 20 та хона гулларини тупроғини алмаштирдим........