Пётр Плеханов деҳқон бобо.


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sotish


Тупроқ соҳасида 15 йиллик тажриба.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sotish
Statistika
Postlar filtri


4) Биогумус, Чириган гўнг ёки Унумдар тупроқни қандай танлаш керак?

✍Бу саволга жавоб бериш жуда қийин, имконсиз. Чунки Биогумусни хам, Чириган гўнгни хам яхшисини топиш бу лоторея. Ишлатадиган одамлар гапимни яхши тушунишади. Яхши Биогумус деб, яхши Чириган гўнг деб бир хил одамлар нотўғри нарсаларни сотишади.
✍Мен бу жойда фақат ўзим ишлаб чиқарган Биогумус ва Чириган гўнгга жавоб беролиман.

🤝Биогумус хозир бизда сотувда бор. Жуда сифатли, тоза Биогумус.
UZUM MARKETда
2 литр - 15.000 сўм.
4 литр - 25.000 сўм.

https://uzum.uz/product/1284084

🤝Чириган гўнг хозир сотувда бор. Ўзимизни технология бўйича чиритилган, махсус бактериялар ёрдамида. Сифатли аъло.
UZUM MARKETда
4 литр - 25.000 сўм.

https://uzum.uz/product/1291710

❗️Азиз дўстлар мана аста секин хона гуллари учун Универсал тупроқ тайёр бўляпти.
Универсал тупроқ таркиби:
1) Торф 50%-70% (Асосий қисми).
2) Биогумус 10%-20% (Озуқа қисми).
❗️Эртага учинчи қисми хақида гаплашамиз ва тупроқ тайёрлаш хақида гаплашамиз.


давом этамиз.....


👤Хона гуллари учун тупроқни асосий қисми хақида гаплашдик. Тупроқни асоси Торф ёки Кокос субстрати бўлиши керак, Торф ёки Кокос субстрати 50%-70% бўлиши керак.

Энди тупроқни озуқа қисми, кучи хақида гаплашамиз.

1) Тупроқни озуқа қисми, кучи. Биогумус, чириган гўнг ёки унумдар тупроқ.


✍Ўзингиз тупроқ тайёрласангиз тупроқни озуқа қисми Биогумус, Чириган гўнг ёки қандайдир унумдар тупроқ бўлиши керак.
Тупроқ таркибида озуқа қисми 10%-20% бўлиши керак. 20% кўп бўлмасин.

2) Биогумус, Чириган гўнг ёки унумдар тупроқ нега тупроқни озуқа қисми, кучи хисобланади.


✍Чунки бу қўшимчаларни таркибида жуда кучли, таркибида моддалар кўп бўлади. Азот, Фосфор, Калий, Магний, Темир ва бошқа моддалар бўлади.

3) Хона гуллари тупроғи учун Биогумус яхшими, Чириган гўнг яхшими ёки Унумдар тупроқ яхшими.


✍Энг зўри бу Биогумус. Биогумус таркиби кучли ва хеч қандай зарари йўқ.
✍Чириган гўнг хам яхши, лекин чириган гўнгни тўғри танлаш керак.
✍Унумдар оддий тупроқ бизларда деярли сотилмайди, топиш жуда қийин.

давом этамиз.....


4) Торф ва Кокос субстратини қандай танлаш керак?


✍Торф. Хона гуллари учун Нейтральный Верховой Торф ишлатиш керак. p.H 5.5-7.5 оралиғи бўлиши керак. Почкасида бу маълумотлар албатта ёзилади.
✍Кокос субстрати ғишт шаклда сотилади. Ўзи кичкина ғишт шаклда бўлади, сувга солса кўпайиб кетади. Кокос субстратини хиллари бўлмайди, хаммаси бир хил.

🤝Нейтральный Торф хозир бизда сотувда бор. Биз Торфга қўшимча ишлов хам берганмиз.
UZUM MARKETда.
2 литр - 20.000 сўм.
4 литр - 30.000 сўм.

https://uzum.uz/product/1288154

🤝Кокос субстрати хозирча сотувда йўқ. Яқинда албатта бўлади.

❗️Азиз дўстлар мавзуни охирида албатта тупроқ тайёрлашни хам ўргатамиз, озгинча сабр қиласизлар. Мавзуни тўлиқ тушунтириш жуда муҳим.

давом этамиз.....


👤Тупроқ енгил бўлиши кераклигини тушундик.
👤Тупроқни таркиби уч хил қисмга бўлиниши кераклигини тушундик.
✓Асосий қисми.
✓Озуқа қисми.
✓Юмшатиш қисми.

Энди тупроқни хар бир қисми хақида алоҳида гаплашамиз.

1) Тупроқни асосий қисми, асоси. Торф ёки Кокос субстрати.


✍Ўзингиз тупроқ тайёрласангиз тупроқни асоси Торф ёки Кокос субстрати бўлиши керак.
Тупроқни таркибида Торф ёки Кокос субстрати камида 50% бўлиши керак, яъни ярими. Ўртача 50%-70% бўлиши керак.

2) Торф ва Кокос субстрати нега тупроқ учун асос хисобланади?


✍Торф ва Кокос субстрати жуда енгил тупроқ, хавони ва сувни яхши ўтказади. Илдиз бу тупроқларда яйраб ўсади. Бундай тупроқлар тез қуриди, бу хам жуда муҳим.

3) Хона гуллари тупроғи учун Торф яхшими ёки Кокос субстратими?


✍Торф яхшироқ, таркиби кучлироқ ва оммабоп. Топиш осон.
✍Кокос субстрати хам зўр тупроқ, ўзини кучли томонлари бор. Лекин озгинча қимматроқ ва топиш қийинроқ.
❗️Аслида қайси бири сизга мақул бўлса шуни ишлатинг, менга Торф кўпроқ мақул.

давом этамиз.....


👤Хона гуллари учун тупроқ енгил бўлиш кераклигини тушундик.

Энди яна бир муҳим нарса.
ХОНА ГУЛЛАРИНИ ТУПРОҒИ УЧГА БЎЛИНАДИ:
Таркибида уч хил вазифани бажарадиган нарсалар бўлиши керак.
✓1) Тупроқни асоси. (рус. Основа).
✓2) Тупроқни кучи, озуқаси. (рус. Питания).
✓3) Юмшатувчи, майин қилувчи (рус. Разрыхлитель).

✍Хона гуллари учун Универсал туроқларни таркибида асасан шу нарсалар бўлади.
✓1) Торф ёки Косос субстрати. Бу тупроқ асоси. Основа.
✓2) Биогумус ёки унумдар тупроқ. Бу тупроқ кучи. Питания.
✓3) Перлит, Вермикулит. Бу тупроқ юмшатувчиси. Разрыхлитель.
❗️Чет элдан келадиган 90% Универсал тупроқларни хам таркибида Торф, Биогумус, Перлит ва Вермикулит бўлади.

‼️Ва албатта хар бир ишлаб чиқарувчи мутахассисни ўзини сирли қўшимчалари хам бўлади, ўзини технологияси бўлади.
Шу қатори бизда хам сирлар бор, қайсидир сирни мавзу давомида очамиз, лекин очмайдиган сирлар хам бор.

давом этамиз.....


👤ЭНДИ МАВЗУНИ БОШЛАЙМИЗ.
❗️Фақат охиригача ўқисангиз хаммасини тушунасиз.

МАВЗУ: Хона гуллари учун тупроқ.
❗️Мавзу жуда муҳим ва котта шу учун хар бир жойини батафсил ёритамиз.

1) Ўзи хона гуллари учун тупроқ қандай бўлиши керак?


🌿Табиатда хона гулларини асосий қисми ўрмонларда ёки чўлларда ўсади. Биз парвариш қиладиган хона гулларини асосий қисми Осиё ва Америка қитасини тропик ўрмонларида ёки Америка ва Африка қитасини чўлларида ўсади.
Ўрмон ва чўлларда тупроқ жуда енгил бўлади.
Ўрмонда асосан хазон тупроқ (листовая земля), йиллар давомида тўкилиб, чириган барглар.
Чўлда бўлса қумли енгил тупроқ.

Ва биз парвариш қиладиган жуда кўп хона гуллари табиатда Эпифит ўсимлик хисобланади.
❗️Эпифит - бу бошқа ўсимликларни, дарахтларни устида ўсадиган ўсимлик.
Эпифитлар учун тупроқ шарт эмас ёки тупроқ жуда енгил бўлиши керак.


⭐️БИРИНЧИ ҚОИДА.Хона гулларини тупроғи енгил бўлиши керак, тупроқ вақт ўтиб хам қотиб қолиши керак эмас. Тупроқга бармоқ бемалол кириши керак.

давом этамиз.....


👤Азиз дўстлар бугун ва эртага мен сизларга хона гуллари учун тупроқ хақида атрофлича гапириб бераман.
✍Мавзулар жуда кўп: Ўзи хона гуллари учун қандай тупроқ керак ва тайёрлашгача гаплашамиз.

🤝Ким билмаса мен талабаларга хам тупроқ бўйича дарс бераман, контракт бўйича чет элдан хам талабалар келади.
🤝Талабаларга қандай дарс берсам сиз азизларга хам шундай ўргатаман, фақат осонроқ шаклда.

Тажриба, билим билан бўлишиш менга жуда ёқади.

614 0 0 13 79

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://uzum.uz/biogumuz

👤Uzum Marketda махсулотларимизни сотиб олинг, изоҳ ва гулларингиз расмларини қолдиринг - бу биз учун энг катта миннатдорчилик бўлади!

👤Яқинда Узумга бошқа махсулотларимиз хам чиқишни бошлайди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿Ўзбекистон тенгдир 🇺🇿Ўзбекистонга.

👤Шанба ва якшанба куни хона гуллари учун тупроқ тайёрлаш хақида батафсил гаплашамиз. Жуда керакли мавзу.
Сирларни очамиз.

688 0 1 13 89

👤Обуначиларимиздан махсулотларни етказиб бериш хақида жуда кўп саволлар келган. Асосан котта қопдаги маҳсулотларни.

Тошкент бўйича етказиб бериш хизматимиз бор, фақат пуллик.
1 та қопи - 10.000 сўм.
Мисол учун 80 литр Универсал тупроқ 100.000 сўм + 10.000 сўм доставка хақи.

Вилоятларга хозирча етказиб бериш хизматимиз йўқ.
Лекин керак бўлса такси питагигача етказиб берамиз, буни хам нархи 10.000 сўм бўлади.

🤝Азиз дўстлар бизнинг асосий харакатларимиз ва эътиборимиз 2025 йилги мавсумга қаратилган. Худо хохласа 1 февралда хаммасини йўлга қўямиз, иложи борича сизга хаммасини қулай қиламиз.
Янги махсулотлар, етказиб бериш, маслахатлар, акциялар, скидкалар хаммаси бўлади.
Ва биз котта эътиборни UZUM MARKETга қаратамиз, вилоятлардаги мижозларимизга Узум қулай.


Буюртма ва саволлар бўйича тел:
📞
+99893-397-28-49 Зулайхо.

Махсулотларни базадан хам олиб кетсангиз бўлади, биринчи қўл нархларда.
АДРЕС: Юкори Чирчик тумани, Янги Хает МФИ, мўлжал Жумабозор-Красногорск йулидаги янги метан заправка ёнидаги маҳалла.

687 0 4 24 39

80 литр қопдаги Универсал тупроқни таркиби қандай?


✓Таркибида: Торф, Биогумус, Перлит ва Вермикулит.

80 литр Универсал тупроқ билан 10 литр Универсал тупроқни фарқи нимада?


✓Таркиби деярли бир хил, фақат 80 литр қопдаги тупроқ йирикроқ элакда эланган. Ичида йирикроқ Торф чўплари, Торф бўлаклари бўлади.
Ва бу тупроқни таркибида Перлит, Вермикулит камроқ.

80 литр қопдаги Универсал тупроқни нима учун ишлатса бўлади?


✓10 литр Универсал тупроқ бу айнан хона гуллари учун. Хона гуллари учун Универсал тупроқ.
✓80 литр Универсал тупроқ бу асосан ховли ўсимликлари учун, теплицалар учун, кўчатчилар учун.
❗️80 литр Универсал тупроқни хам хона гуллари учун ишлатса бўлади. Фақат бу тупроқ йирикроқ бўлади. Фракцияси йирикроқ.

80 литр Универсал тупроқ - 100.000 сўм.
10 литр Универсал тупроқ - 30.000 сўм. Узумда 50.000 сўм.

724 0 2 10 36

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👤Нега тупроқ литрда ўлчанади?


👤Шуни хам этишим керак, халол бўлсин. Кейин ўлчаб тушунмовчилик бўлмасин.

🫙Биз тупроқни 1 литрли бонкада ўлчамаймиз. Аслида бир литрли бонкада 1100 грамм бўлади. Яъни 1 литру 100 грамм.

✍Биз тупроқни литрни тўғри ўлчайдиган махсус идишларда ўлчаймиз.

👇ШУ ВИДЕОДА ХАММАСИ ТУШУНТИРИЛГАН.


Энди биринчи савол:
✓Нега тупроқ литрда ўлчанади?

✍Бутун дунёда тупроқ литрда ўлчанади, буни асосий сабаби халоллик, мижозни алдамаслик.
✍Агар тупроқни килода ўлчаса мижозни билиб ёки билмасдан алдаш мумкин.
✍Мисол учун қуруқ тупроқ билан хўл тупроқни фарқи жуда котта бўлиши мумкин. Қуруқ тупроқ билан озгинча нам тупроқни хам фарқи котта.
❗️10 кг қуруқ тупроқни хўл қилсангиз камида 15-20 кг бўлади.
ТУШУНГАН ТУШУНДИ.

🫙Литрда ўлчанса тупроқ қуруқми, намми, хўлми фарқи деярли бўлмайди. Қайтанга хўл тупроқ литрда мижозга баракали бўлади, қуриганда литри кўпроқ бўлади.

Чет элдан келадиган хамма тупроқлар, торфлар литрда ўлчанади ва туваклар хажми хам литрда ўлчанади.


Қолган саволлар бўйича кечроқ гаплашамиз.
✓80 литрли Универсал қоришмани таркиби? Хона гулларига ишлатса бўладими?
✓Котта қопларни қандай сотиб олса бўлади? Доставка борми? Бўлса нархи?
✓Ва бошқа спволлар. Саволлар бўлса изоҳда ёзинг, хаммасини ўқимиз. Рахмат.

762 0 1 20 51

👤Обуначиларимиздан келган савол:

✓Нега тупроқлар литрда ўлчанади?
✓80 литр, 10 литр, 2 литр нима дегани?


Иккинчи саволдан бошлаймиз.
✍80 литр дегани бу 80 та бир литрли бонка
да тупроқ. Қопни очига 80 та бонка тупроқ солинган.
✍10 литр тупроқ дегани, қопни ичига 10 та бонка тупроқ солинган.
✍2 литр дегани бу 2 литрли бонкада тупроқ.
🤝Манимча тушунарли бўлади.


🤝Бу махсулотларимиз яқинда кичикроқ қопларда хам чиқишни бошлайди. Тахминан 30 - 40 литр.

🤝Ва бу махсулотларни 2 - 4 литр кўринишда Uzum Marketга хам қўйиб боряпмиз.
Хозирча Узумга шу махсулотлар чиқди:

✓Биогумус. 2-4 литр.
https://uzum.uz/product/1284084?utm_source=sharing&utm_medium=product_page_android&utm_campaign=native

✓Торф. 2-4 литр.
https://uzum.uz/product/1288154?utm_source=sharing&utm_medium=product_page_android&utm_campaign=native

✓Нордон Торф. 2 литр.
https://uzum.uz/product/1288127?utm_source=sharing&utm_medium=product_page_android&utm_campaign=native

✓Арча учун тупроқ. 4 литр.
https://uzum.uz/product/1288148?utm_source=sharing&utm_medium=product_page_android&utm_campaign=native

Яқинда Узумда бошқа махсулотлар хам чиқади, кичкина хажмда. Перлит, Вермикулит, Цеолит, Қум ва бошқа нарсалар. Ва кейин сизларга хона гуллари учун тупроқлар тайёрлашни хам ўргатиб борамиз.


🤝Ва албатта Uzum Marketда:
✓Универсал тупроқ хам бор. Хона гуллари учун махсус Универсал тупроқ. 10 литр.
https://uzum.uz/product/1247576?utm_source=sharing&utm_medium=product_page_android&utm_campaign=native

795 0 1 22 38

👤Биринчи асосий махсулотларимиз хақида озгинча маълумот берамиз.

✓1) Универсал қоришма. 80 лирт қоп - 100.000 сўм.
Бу асосан ховли ўсимликлари учун, теплицалар учун, кўчатлар учун жуда зўр тупроқ.

✓2) Универсал тупроқ. 10 литр - 30.000 сўм.
Бу хона гуллари учун зўр Универсал тупроқ.

✓3) Арчалар учун махсус тупроқ. 50 литр қоп - 60.000 сўм.
Хар хил Арчалар учун махсус тупроқ.

✓4) Биогумус. 80 литр қоп - 80.000 сўм.
Тоза Биогумус. Биогумусни ишлатиш жойлари жуда кўп.

✓5) Торф. 80 литр қоп - 80.000 сўм.
Нейтрал Торф. Торфни ишлатиш жойлари жуда кўп.

✓6) Чириган гўнг. 50 литр қоп - 50.000 сўм.
Ўзимизни технология бўйича чириган гўнг. Ишлатиш жойлари жуда кўп.

✓7) Нордон Торф. 10 литр - 50.000 сўм.
Нордон тупроқ яхши кўрадиган ўсимликлар учун.

✓8) Нордон тупроқ. 10 литр - 50.000 сўм.
Нордон тупроқ яхши кўрадиган ўсимликлар учун.

✓9) Хамёнбоп тупроқ. 50 литр қоп - 35.000 сўм.
Ховлингиз учун хамёнбоп лекин жкда сифатли тупроқ.

✓10) Орхидея учун тупроқ. 2 литр - 30.000 сўм.
Орхидея учун махсус тупроқ.

Бу ўзимизни базадаги нархлар.
🤝Хар бирини таркиби, батафсил ишлатиш жойи, қандай сотиб олиш мумкинлиги хақида давомида гаплашамиз.

737 0 6 20 51

🤝Азиз дўстлар буган сизларга маҳсулотларимиз хақида озгинча гапириб бераман.

Биз ўзи нималар ишлаб чиқарамиз ва яна нималар устида ишлаяпмиз?


🤝Кейинги мавсум бошида хона гуллари учун хар хил тупроқлар ва тупроқ учун хар хил қўшимчалар танлови бизда кўп бўлади. Хозир асосий харакатларимизни шунга қаратганмиз.

810 0 0 15 50

Энди яна битта таббий савол туғилади:

Мисол учун 20 та хона гулларини тупроғини алмаштирдик, қоидага риоя қилиб эски тупроғини бузмасдан алмаштирдик. Лекин барибир қайсидир жойда эски тупроқ бузилди, қайсидир жойда эски тупроқ тўкилди. Мисол учун шу 20 гулдан 1-2 литр эски тупроқ чиқди.

САВОЛ: Шу тупроқни қайта ишлатса бўладими?


АЛБАТТА ИШЛАТСА БЎЛАДИ. Фақат янги тупроқга қўшиб, аралаштириб. 10/1 аралаштириб. Яъни 10 литр янги тупроқга 1 литр эски тупроқ.
1/1, 2/1 аралаштириш мумкин эмас, камида 5/1 бўлиши керак.
❗️Бу фақат тупроқни тежаш мақсадида, имконият бўлса фақат янги тупроқни ўзини ишлатинг.

🤝Азиз дўстлар энди мавзуга якун ва хулоса берамиз.

МАВЗУ:
Хона гулларини эски тупроғини қайта ишлатса бўладими?

✓1)Ўзи хамма ишлатади!
Ўзи тўғри тупроқ алмаштириш бу эски т
упроқни бузмасдан алмаштириш, яъни эски тупроғи билан бирга. Демак биз эски тупроқни шундоқ хам ишлатамиз.

✓2)Ишлатиш мумкин эмас!
Тупроқ зарарланган бўлса, ёмон бўлса, кўриниши ёқмаса бу тупроқни биз қайта ишлатмаймиз.

✓3)Аралаштириб ишлатса бўлади!
Эски тупроғини бузмасдан алмаштириш вақтида тупроқ тўкилса, бузилса бу тупроқни қайта ишлатса бўлади. Янги тупроқга аралиштириб ишлатса бўлади, фақат камида 5/1 аралаштириш керак.

Мавзуни тушуниш учун бошидан ўқиб чиқинг!

862 0 2 15 59

Қандай тупроқни хона гуллари учун қайта ишлатиш мумкин эмас?


1) Илдиз чириган бўлса бу тупроқни қайта ишлатиш мумкин эмас. Чириш бу замбуруғли, бактериал касаллик, бу замбуруғ ва бактериялар тупроқда яшайди.
2) Тупроқда зараркунанда хашоратлар бўлса бу тупроқни ишлатиш мумкин эмас. Сциариды, Подура хона гулларида кўп учрайди.
3) Тупроқ ёмон бўлса, оғир бўлса қайта ишлатиш мумкин эмас.
4) Ва тупроқни кўриниши, хиди, шакли сизга ёқмаса қайта ишлатмаган маъқул. Кўнгил тортмаса, ўзи кўнгил камдан кам алдайди.

Бу ёмон ёки зарарланган тупроқларни нима қилса бўлади?


✍Ёки ахлатга ташлаб юборасиз (кўп қаватли уйларда яшасангиз бошқа иложи йўқ).
✍Ёки ховлингиз бўлса бу тупроқни огородга сочиб юборинг, ерга фақат фойда бўлади. Замбуруғ, хашоратлар ўзи қирилиб кетади.
✍Ёки шу тупроқларни йиғиб қуёшда яхшилаб қуритасиз, ингичкароқ ёйиб 10-15 кун яхшилаб қуёшда қуритасиз. Иложи бўлса чиллани қуёшида. Шунда замбуруғ, хашоратлар хаммаси ўлади. Ва кейин шу тупроқни ховлига ўсимликларни экиш жараёнида бемалол ишлатса бўлади.
❗️Тувак учун шу холатида хам ишлатмаган маъқул.


Энди яна битта таббий савол туғилади:
Мисол учун 20 та хона гулларини тупроғини алмаштирдим........

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.