1) Бу Универсал тупроқни қайси хона гуллари учун ишлатса бўлади?
✍Деярли хамма хона гуллари учун ишлатса бўлади. 99% гуллар учун.
❌Фақат хона гулларидан Азалия, Рододендрон, Гортензия ва Камелия учун бу тупроқ бўлмайди. Бу ўсимликлар нордон тупроқни яхши кўради.
2) Бу Универсал тупроқни Кактус ва Суккулентлар учун хам ишлатса бўладими?
✍Албатта ишлатса бўлади, фақат Кактус ва Суккулентлар учун бу тупроқни таркибига қўшимча минераллар солиш керак. Мисол учун Қум, майда Тош, Ғишт бўлаклари ёки майда Керамзит.
✍Универсал тупроқга 50% минераллар қўшиш керак. Мисол учун 10 та бонка Универсал тупроқга 3 та бонка Қум ва 2 та бонка майда Тош.
3) Бу Универсал тупроқ 100% ишлатиш учун тайёрми?
✍Хеч қайси Универсал тупроқ 100% тайёр бўлмайди, 90%-95% тайёр бўлади.
✍Албатта ўзини хам ишлатса бўлади, лекин гул турига қараб озгинса қўшимча солса зўр бўлади.
✍Мисол учун Сансевиерия, Замиокулькас учун озгинча Қум, Тош солиш керак. Аглаонема, Диффенбахия учун озгинча қўшимча Перлит, Вермикулит солиш керак.
❗️✍Универсал тупроқлар хар доим 90% тайёр бўлади, лекин ўзини ишлатса хам натижа ёмон бўлмайди. Зўр бўлади.
4) Универсал тупроғингиз таркибида йирикроқ чўпчалар хам бор экан, буни зарари йўқми?
✍Албатта йўқ, буни қайтанга фойдаси жуда зўр. Бу тупроқни жуда енгил қилади ва хаво айланишиши яхшилайди. Тупроқ қотиб қолмайди.
✍Бу Торфни йирикроқ чўплари, юмшоқ, чириган чўпчалар. Бу фақат тупроқ учун фойда.
❗️✍Бу бизни Универсал тупроқни муҳим жиҳати, фишкаси хисобланади.
⬇️Қўшимча қўшиш ва ишлатиш хақида яна гаплашамиз.