ТИЛАК
Яна ўз ҳукмини ўтказар тақдир,
Сенинг ҳар лаҳзангга боғланган кўнгил.
Дунёни бир ёшга улғайтиб охир,
Ташлаб кетаяпсан бизни эски йил.
Дўстлашиб қолгандик, қадрдон эдик,
Бирга кечирдик-ку очу тўқликни.
Баъзан шодлик ичдик, гоҳо дард чекдик,
Эслашиб гоҳ қувонч, гоҳо шўхликни.
Кўнгил айвонида югурар сабо,
Гоҳо довулларни кечирдик бошдан.
Кимнидир кузатиб сўнг манзилга о,
Ўзни тўхтатолмай қолдик кўз ёшдан...
Неча бор титранди олам қасдма-қасд,
Қайда кўкка ўрлар оналар оҳи.
Золим мазлумларга ўқталганда даст,
Қўрқувлардан қотган гўдак нигоҳи...
Дарёлар чидолмай тўлиб тошдилар,
Қай зотлар зулмидан кўрганда жабр.
Менсимай кимлардир ҳаддан ошдилар,
Табиат топталди топмайин қадр...
Музликлар наҳотки етса поёнга,
Наҳотки ўрмонлар чекса азият?
Ким мадад беради бир кун инсонга,
Наҳотки тарк этса яхши хосият?
Не бўлар эртага замину замон,
Не бўлар бир куни инсон тақдири?
Ўзини ўнгларми жумлаи жаҳон,
Ўз йўлин топарми дунё охири?
Биласан, бу тупроқ қадимдан қадим,
Не-не кўргиликни кечирди бошдан.
Бу ерда ташланган ҳар қандай одим,
Беқиёс куч олгай сабр-бардошдан.
Кўзимиз ўнгида жилваланган нур,
Биласан, сира ҳам афсона эмас.
Бепоён борлиққа қараб боқ ҳозир,
Қалбингда пайдодир орзую ҳавас.
Сен гувоҳ эрурсан эртани ўйлаб,
Эзгулик йўлида турганлар ҳам бор.
Куну тун тинмайин она юрт бўйлаб,
Ўзини бағишлаб юрганлар ҳам бор.
Ким дўсту ким душман огоҳсен сен ҳам,
Ҳали ҳам ҳасаддан бор кўролмаслар.
Бахт-омад биз томон жилмайгани дам,
Йўлини тўсмоқчи бўлар нокаслар...
Қатьий аҳд, шижоат, ғурур, ифтихор,
Фарзандлар қалбидан эгаллаган жой.
Орзулар ушалиб гуллаб беғубор,
Қадамда бахш этгай беқиёс чирой...
Ниҳоллар бўй чўзар кўзлар ўнгида,
Ўзгача шукуҳда боғ таровати.
Заҳматли меҳнатнинг ҳар қадамида,
Эзгулик келтирган эл шарофати.
Ободлик, ҳурликка беадад таъзим,
Ўзлик байроғини маҳкам тутганмиз.
Оқмоқда тамаддун — дарёйи азим,
Яна ҳам нурафшон кунга етгаймиз.
Ҳали ҳам уйқудан уйғонмаган бор,
Орадан вақт ўтиб отди қанча тонг.
Кетар пайт уларни унутма зинҳор,
Эски йил, сўнги бор яна ургин бонг!
Уйғотгин, Янги йил келмоқда кириб,
Элу юрт корига турсунлар сафда.
Улар ҳам чин дилдан меҳрини бериб,
Буркашсин Ватанни шону шарафга.
© Ўткир Раҳмат
#Қиш_илҳоми| @Otkir_Rahmat
Яна ўз ҳукмини ўтказар тақдир,
Сенинг ҳар лаҳзангга боғланган кўнгил.
Дунёни бир ёшга улғайтиб охир,
Ташлаб кетаяпсан бизни эски йил.
Дўстлашиб қолгандик, қадрдон эдик,
Бирга кечирдик-ку очу тўқликни.
Баъзан шодлик ичдик, гоҳо дард чекдик,
Эслашиб гоҳ қувонч, гоҳо шўхликни.
Кўнгил айвонида югурар сабо,
Гоҳо довулларни кечирдик бошдан.
Кимнидир кузатиб сўнг манзилга о,
Ўзни тўхтатолмай қолдик кўз ёшдан...
Неча бор титранди олам қасдма-қасд,
Қайда кўкка ўрлар оналар оҳи.
Золим мазлумларга ўқталганда даст,
Қўрқувлардан қотган гўдак нигоҳи...
Дарёлар чидолмай тўлиб тошдилар,
Қай зотлар зулмидан кўрганда жабр.
Менсимай кимлардир ҳаддан ошдилар,
Табиат топталди топмайин қадр...
Музликлар наҳотки етса поёнга,
Наҳотки ўрмонлар чекса азият?
Ким мадад беради бир кун инсонга,
Наҳотки тарк этса яхши хосият?
Не бўлар эртага замину замон,
Не бўлар бир куни инсон тақдири?
Ўзини ўнгларми жумлаи жаҳон,
Ўз йўлин топарми дунё охири?
Биласан, бу тупроқ қадимдан қадим,
Не-не кўргиликни кечирди бошдан.
Бу ерда ташланган ҳар қандай одим,
Беқиёс куч олгай сабр-бардошдан.
Кўзимиз ўнгида жилваланган нур,
Биласан, сира ҳам афсона эмас.
Бепоён борлиққа қараб боқ ҳозир,
Қалбингда пайдодир орзую ҳавас.
Сен гувоҳ эрурсан эртани ўйлаб,
Эзгулик йўлида турганлар ҳам бор.
Куну тун тинмайин она юрт бўйлаб,
Ўзини бағишлаб юрганлар ҳам бор.
Ким дўсту ким душман огоҳсен сен ҳам,
Ҳали ҳам ҳасаддан бор кўролмаслар.
Бахт-омад биз томон жилмайгани дам,
Йўлини тўсмоқчи бўлар нокаслар...
Қатьий аҳд, шижоат, ғурур, ифтихор,
Фарзандлар қалбидан эгаллаган жой.
Орзулар ушалиб гуллаб беғубор,
Қадамда бахш этгай беқиёс чирой...
Ниҳоллар бўй чўзар кўзлар ўнгида,
Ўзгача шукуҳда боғ таровати.
Заҳматли меҳнатнинг ҳар қадамида,
Эзгулик келтирган эл шарофати.
Ободлик, ҳурликка беадад таъзим,
Ўзлик байроғини маҳкам тутганмиз.
Оқмоқда тамаддун — дарёйи азим,
Яна ҳам нурафшон кунга етгаймиз.
Ҳали ҳам уйқудан уйғонмаган бор,
Орадан вақт ўтиб отди қанча тонг.
Кетар пайт уларни унутма зинҳор,
Эски йил, сўнги бор яна ургин бонг!
Уйғотгин, Янги йил келмоқда кириб,
Элу юрт корига турсунлар сафда.
Улар ҳам чин дилдан меҳрини бериб,
Буркашсин Ватанни шону шарафга.
© Ўткир Раҳмат
#Қиш_илҳоми| @Otkir_Rahmat