УЙҒОН!
Набирамга
Уйғонсанг-чи!
Тонг отди ахир,
Олам нурга қоришиб кетди.
Вақтнинг сира тизгини йўқдир,
Бир-бир шошиб, чопқиллаб ўтди.
Киприк қоқиб тургунча секин,
Ғунча хандон уради зумда.
Сабо чопиб юрибди эркин,
Қуёш тафти тобланар қумда.
Қичқириқлар атрофни тутар,
Қулоқларинг эшитдими, айт?
Эсласанг-чи, кимлардир кутар,
Ён ҳовлида соғиниб шу пайт...
Ошхонада саҳармардондан
Онажонинг ёзган дастурхон.
Сени, ахир, авайлар жондан,
Волидангдек азиз, меҳрибон!
Тоғдай менинг суянчиғим деб,
Эрта кундан бўлиб умидвор,
Бахт-саодат ва қувончим деб,
Ўйлагайдир падар-бузруквор.
Эснамагин, бўл энди ҳушёр,
Кўзларингни тезроқ катта оч.
Мудроқликни тўзғитиб юбор,
Бефарқликдан қалбинг олиб қоч.
Ана, боқар остона ҳатлаб,
Ёруғликнинг нурли кўзлари.
Янги бир кун турибди йўқлаб,
Ич-ичида айтар сўзлари...
Қани тургин, юз тутгин унга,
Эртаси хуш шонлар билан бўл.
Кўнглингни оч муштоқ очунга,
Чарақлаган тонглар билан бўл.
Ётавериб ахир ғафлатда,
Не дамларни елга совурдинг.
Ўтаётган ҳар бир фурсатда,
Нечун ўзни хилватга урдинг?!
Сен ҳамонки ғафлатни қучиб,
Мудранасан улуғ ҳашамда.
Ташвишлардан бир зумга чўчиб,
Уйғонсанг-чи, сен ҳам шу дамда.
Умр ўтиб бормоқда ахир,
Дунё – нотинч қалқиган денгиз.
Не бўлади инсоний тақдир,
Сен ҳам агар юмиб ётсанг кўз...
Балки, бир кун тенгсиз одамзод,
Олам узра фитналар сочар.
Ким кимидан кутади имдод,
Кимдир дўзах эшигин очар.
Оташ-олов тутган ҳар ённи,
Чолга дўниб қолган гўдаклар.
Лаънатлайди бутун жаҳонни –
“Тинчлигингдан борми дараклар?!”
Бу кетишда Она сайёра,
Ўз йўлидан кечиб кетмасми?
Чексиз ушбу коинотаро,
Одам изи ўчиб кетмасми?
Қилмишини оширар баттар,
Кундан-кунга хароб Она ер.
Сен ғафлатдан кечмасанг агар,
Эрта келиб, билмам нима дер?!
Мен шунчалар оҳу воҳ чекдим,
Бу гирямдан балки фойда йўқ.
Юрагимга эркдан гул экдим,
Ичи-тошим ёндирди бир чўғ...
Нечун жимсан, қандай ғофилсан,
Мудраяпсан ҳамон бемалол.
Бефарқликка мунчалар қулсан,
Аттанг, аттанг, бу умр увол...
Ҳали вақт бор, ўнгламоқ мумкин,
Ҳали имкон тугаб битмади.
Уриниб кўр, кўз очгин секин,
Наҳот, нолам сенга етмади...
Бир нолаки – келажакка бонг,
Ҳайқириғу ўтли нидо бу.
Бахт-саодат инъом этган тонг,
Дил тубидан чиққан садо бу.
Асрларни оралаб келган,
Орзу-умид сўзларидир у.
Боболарим армони бўлган,
Бўғзидаги бўзларидир у.
Озодлигу эркка юз тутмоқ,
Билсанг ахир кечмади осон.
Мумкин эмас ахир унутмоқ,
Қанча-қанча фидо бўлган жон...
Бу кунларнинг қадри бебаҳо,
Эртамизнинг ёруғ матлаби.
Она Ватан қалбга бўлсин жо
Уриб турган юрагинг каби.
Фақат уйғон ғафлатда қолмай,
Фурсат ўтиб бўлмасидан кеч.
Ташвишларни енгиб ўт толмай,
Армонларнинг тугунини еч.
Ҳали қанча ухлаганлар бор,
Уларни ҳам уйғотгин бир-бир.
Ҳар бир дилда юз очсин баҳор,
Шуни истар замону давр!
Сенми, менми яна ким ахир,
Фидо бўлиб уйғонмас экан,
Бизни қандай сийлайди тақдир,
Бизни қандай оқлайди Ватан?!
Уйғонсанг-чи!
Уйғонди дунё,
Аллақачон кўз очди олам.
Мудраганлар бўлар мосуво,
Бу ҳаётга ташналикдан ҳам.
Ғам юзидан тортилиб парда,
Ортингдан дил ҳайқирар бешон.
Ишонмагин рўё, тушларга,
Уйғон, уйғон, мудрама, уйғон!
Уйғонсанг-чи!
Тонг отди, ахир...
© Ўткир Раҳмат
#Даъват|@Otkir_Rahmat
Набирамга
Уйғонсанг-чи!
Тонг отди ахир,
Олам нурга қоришиб кетди.
Вақтнинг сира тизгини йўқдир,
Бир-бир шошиб, чопқиллаб ўтди.
Киприк қоқиб тургунча секин,
Ғунча хандон уради зумда.
Сабо чопиб юрибди эркин,
Қуёш тафти тобланар қумда.
Қичқириқлар атрофни тутар,
Қулоқларинг эшитдими, айт?
Эсласанг-чи, кимлардир кутар,
Ён ҳовлида соғиниб шу пайт...
Ошхонада саҳармардондан
Онажонинг ёзган дастурхон.
Сени, ахир, авайлар жондан,
Волидангдек азиз, меҳрибон!
Тоғдай менинг суянчиғим деб,
Эрта кундан бўлиб умидвор,
Бахт-саодат ва қувончим деб,
Ўйлагайдир падар-бузруквор.
Эснамагин, бўл энди ҳушёр,
Кўзларингни тезроқ катта оч.
Мудроқликни тўзғитиб юбор,
Бефарқликдан қалбинг олиб қоч.
Ана, боқар остона ҳатлаб,
Ёруғликнинг нурли кўзлари.
Янги бир кун турибди йўқлаб,
Ич-ичида айтар сўзлари...
Қани тургин, юз тутгин унга,
Эртаси хуш шонлар билан бўл.
Кўнглингни оч муштоқ очунга,
Чарақлаган тонглар билан бўл.
Ётавериб ахир ғафлатда,
Не дамларни елга совурдинг.
Ўтаётган ҳар бир фурсатда,
Нечун ўзни хилватга урдинг?!
Сен ҳамонки ғафлатни қучиб,
Мудранасан улуғ ҳашамда.
Ташвишлардан бир зумга чўчиб,
Уйғонсанг-чи, сен ҳам шу дамда.
Умр ўтиб бормоқда ахир,
Дунё – нотинч қалқиган денгиз.
Не бўлади инсоний тақдир,
Сен ҳам агар юмиб ётсанг кўз...
Балки, бир кун тенгсиз одамзод,
Олам узра фитналар сочар.
Ким кимидан кутади имдод,
Кимдир дўзах эшигин очар.
Оташ-олов тутган ҳар ённи,
Чолга дўниб қолган гўдаклар.
Лаънатлайди бутун жаҳонни –
“Тинчлигингдан борми дараклар?!”
Бу кетишда Она сайёра,
Ўз йўлидан кечиб кетмасми?
Чексиз ушбу коинотаро,
Одам изи ўчиб кетмасми?
Қилмишини оширар баттар,
Кундан-кунга хароб Она ер.
Сен ғафлатдан кечмасанг агар,
Эрта келиб, билмам нима дер?!
Мен шунчалар оҳу воҳ чекдим,
Бу гирямдан балки фойда йўқ.
Юрагимга эркдан гул экдим,
Ичи-тошим ёндирди бир чўғ...
Нечун жимсан, қандай ғофилсан,
Мудраяпсан ҳамон бемалол.
Бефарқликка мунчалар қулсан,
Аттанг, аттанг, бу умр увол...
Ҳали вақт бор, ўнгламоқ мумкин,
Ҳали имкон тугаб битмади.
Уриниб кўр, кўз очгин секин,
Наҳот, нолам сенга етмади...
Бир нолаки – келажакка бонг,
Ҳайқириғу ўтли нидо бу.
Бахт-саодат инъом этган тонг,
Дил тубидан чиққан садо бу.
Асрларни оралаб келган,
Орзу-умид сўзларидир у.
Боболарим армони бўлган,
Бўғзидаги бўзларидир у.
Озодлигу эркка юз тутмоқ,
Билсанг ахир кечмади осон.
Мумкин эмас ахир унутмоқ,
Қанча-қанча фидо бўлган жон...
Бу кунларнинг қадри бебаҳо,
Эртамизнинг ёруғ матлаби.
Она Ватан қалбга бўлсин жо
Уриб турган юрагинг каби.
Фақат уйғон ғафлатда қолмай,
Фурсат ўтиб бўлмасидан кеч.
Ташвишларни енгиб ўт толмай,
Армонларнинг тугунини еч.
Ҳали қанча ухлаганлар бор,
Уларни ҳам уйғотгин бир-бир.
Ҳар бир дилда юз очсин баҳор,
Шуни истар замону давр!
Сенми, менми яна ким ахир,
Фидо бўлиб уйғонмас экан,
Бизни қандай сийлайди тақдир,
Бизни қандай оқлайди Ватан?!
Уйғонсанг-чи!
Уйғонди дунё,
Аллақачон кўз очди олам.
Мудраганлар бўлар мосуво,
Бу ҳаётга ташналикдан ҳам.
Ғам юзидан тортилиб парда,
Ортингдан дил ҳайқирар бешон.
Ишонмагин рўё, тушларга,
Уйғон, уйғон, мудрама, уйғон!
Уйғонсанг-чи!
Тонг отди, ахир...
© Ўткир Раҳмат
#Даъват|@Otkir_Rahmat