– Тушунаман. Лекин мен ҳар доим уйдан нарса ташисам, куёвингиз хафа бўладими, дейман…
Нигина онаси билан хайрлашиб, такси тўхтатиб ўтирди. Юраги харсанг тош осилгандек юкли эди. Ўн кун ичида икки марта ота уйига келиб кетди. Тўйига уч ой тўлди, уч ойдан бери онаси кунда тўрт марта қўнғироқ қилади. Икки гапнинг бирида “Чарчамадингми? Иш кўпми? Яхши овқатланаяпсанми? Ҳеч ким сени хафа қилмаяптими?”… Бу саволлар аввалига Нигинага ғамхўрликдай туюлар, хуш ёқарди. Кейинчалик онасининг сўроқ-саволлари ғашига тегадиган, янги уйга ўрганиб-кўниб кетишига халақит бераётганини ўйлаб, кўнгли хижил тортадиган бўлди. Бирор тансиқроқ овқат қиладиган бўлса ҳам, онаси Нигинага қўнғироқ қилади. Уйига меҳмон келса, Россияда ишлаётган акалари қўнғироқ қилса, пул жўнатса ҳам, онасини уни чақириб олаверади. Тағинам қайнонаси яхши, кулибгина қўяди: “Майли, қизим, бориб кела қолинг, онангиз соғингандир”, деб. Янгалари уч-тўрт ойлаб онасиникига бормайди. Бечоралар эри узоқда, қайнонасидан рухсат олиш учун минг истиҳола билан гап очса, онаси қовоқ-тумшуқ билан рухсат беради. Сўнг буни гапириб ҳам юради, “Уйда шунча иш турибди, қўғирчоқдай кийинди-ю, она уйнинг йўлини тутди”, деб.
Нигина йўл бўйи шуларни ўйлаб келаркан, келинлик уйи остонасидан хижолатлик билан ичкарига қадам қўйди. “Агар бирор ишни қилганингда ичингда, ўзингдан, виждонингдан уялиш ҳиссини туйсанг, демак хато қилаяпсан”. Бир китобда шундай фикрни ўқиган эди. Ҳа, у хато қилаяпти. Меҳрибон қайнонаси, ғамхўр қайнотаси, севимли жуфти, қайнбўйинлари уни ҳурмат қилишади, яхши кўришади. Нигина уларнинг меҳр-муҳаббатини қадрламаётгандек ҳис этди ўзини. Уйида иш қайнаб ётгани ҳам йўқ. Ҳафтада бир-икки уй тозалаш, ҳар куни бир марта ҳовли супуришни айтмаса, кун бўйи китоб, газета-журнал ўқиб вақтини ўтказади. Тўйдан кейин куёви ишга ҳам қўймади.
– Бир оилага ҳамшира керак, ўзимизга, қўни-қўшнига ҳамширалик қиласиз, — деди Фарруҳ. — Туман марказига қатнаб ишлаш осон эмас, ёзнинг жазирамаси, қишнинг совуғи бор. Қийналиб юришингизни истамайман. Сиз менинг жуфти ҳалолимсиз. Опам, укаларимни ўз жигарларингиздай кўриб, ота-онамнинг ҳурматини ўрнига қўйиб, хизмат қилсангиз бўлгани. Сиздан бошқа ҳеч нарса талаб қилмайман…
Унаштирилганларида Фарруҳдан бу гапларни эшитганида, Нигинанинг юраги қувонч ва саодатдан ҳапқириб кетганди. Онасига уйда ўтириши ҳам ёқмаяпти:
– Уйда ўтириб қоласанми? Чўри бўласан-да! Эрта-индин қайнингга ўқиган, ишлайдиган келин туширишса, кўнглинг кемтик бўлиб ўтирасанми?..
– Қайтага менга уйда ўтириш ёқади, ойижон. Мен ишсиз эмасман. Ҳамшираман. Чеварман. Уйда ўтириб ҳам ишласам бўлаверади… — Нигина куёвнинг талаби ўзига маъқул келганини яширмади…
… — Келдингизми, келинжон?.. — Нигина ошхонадан чиқиб келган қайнонасини кўриб хижолатданми, хаёлга берилганиданми, талмовсираб қолди. Бир лаҳзалик тараддуддан сўнг салом бериш кераклигини эслади:
– Ассалому алайкум, ойижон! Яхшимисиз? Яхши ўтирибсизларми?..
– Шукур, келинжон. Биз яхшимиз. Онангиз, дадангиз яхши эканларми?
– Шукур… — Нигина юзини яширишга уринди. — Салом айтиб юборишди.
– Саломат бўлишсин. Энди овқатни сузмоқчи бўлиб тургандим. Фарруҳбек ҳам ишдан қайтди. Дадангиз, укаларингиз ҳам бугун эртароқ қайтишди. Қайнатма солиб қўйгандим. Ҳаммамиз йиғилишдик, энди овқатни сузсам ҳам бўлади…
Қайнонасининг овозида зарда ёки пичинг оҳанги сезилмасди. Қўлидагиларни ошхона қўйиб, ўзларининг уйига кирди. Эри ётоқда чўзилиб ётган экан. Саломига ўрнидан қўзғалмай алик олди.
– Нигина, — Фарруҳ ўрнидан турди. — Кеча менга қўнғироқ қилиб онангникига бормоқчилигингни айтганингда, рухсат бермагандим, онамга айтиб кетибсанми?
Нигина талмовсираб қолди.
– Онамнинг кўнгли бўш, сени хафа қилишни хоҳламаган. Лекин мен хафа бўлдим. Сенга айтган эдим-а, онангнинг уйидан егулик олиб келма, нима егинг келса, ўзимга айт, олиб келаман, деб. Ҳозир яна оғир халта кўтариб келдинг. Ойда икки марта онангни кўриб келишингга рухсат беришимни айтгандим, бир ой ичида бу бешинчи бора ота уйингга бориб келишинг. Шунақами?
@Onajonim_siz_meni_mehribonim