Onajonim siz meni mexribonimsiz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм
Hamma oʻzgardi ...
Doʻstlarim -
Yaqinlarim
Ishonganlarim...
Faqatgina onam oʻzgarmadi na mexri na muxabbati ...💙
Glavni admin
@izvini1999
Kanal ochilgan sana 2 Noyabr 2019 yil

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Koʻp yegʻlama ogʻriydi boshing
Axir baxtle boʻlmogʻing  shart

Yomon boʻlar agar koʻzyoshing tugab qolsa kelguncha Baxt
Koʻz yoshingni sochma tunlarga
Asrab qoʻygin yaxshi kunlarga .!


@Onajonim_siz_meni_mehribonim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Onajonim_siz_meni_mehribonim


​​– Онам соғинганларини айтиб, чақиртирдилар…
– Нигина, Дилсўз опам узатилганида биз ўсмир бола эдик. Онам “Чиққан қиз чиғириқдан нари, қиз боланинг чин уйи — эр уйи” деб опамга ҳар келишида уқтирардилар. Бирор тансиқ овқат пиширсалар, биздан бериб юборардилар. Узатилган қиз ҳадеб ота уйининг йўлини тутаверса, янги уйга кўникиши қийин бўлади. Сенга гапларим ғалати туюлаяптими? “Аёлларга ўхшаб гапиряптилар?” деб ўйлаётгандирсан. Лекин мен бу гапларни сенга айтганим бошқача, онам ё опамдан эшитганинг оғир ботади. Онам гапирмайдилар, сенга озор беришни истамайдилар. Опамда ҳам бизнинг оиламизга аралашиш ҳуқуқи йўқ. Шунинг учун ўзим айтаяпман, агар оила қилишни, бахтли хонадон бекаси бўлишни истасанг, икки куннинг бирида ота уйингнинг йўлини тутишни тўхтат. Сен энди оилали аёлсан. Ўз уйинг, рўзғоринг, ўз ташвишларинг бор. Бугун-эрта укам уйланса, қозонимиз бўлак бўлади. Мен “Қачон онасиникидан қайтиб, менга бир қошиқ ёвғон тутади?” деб кутиб ўтираманми? Ота уйинг ортда қолди. Уйланишимдан олдин тоғам: “Бир пайтлар никоҳ кечасида куёв келинчакни остона олдига олиб келиб урмоқчи бўлган, келин қочиб уйга кирса, хосиятли, уйим-жойим дейдиган бўлади, остона ҳатлаб чиқиб қочса, ҳар куни тугунини кўтариб, “Онамникига кетаман!”чи бўлади, деб ирим қилишган” дегандилар. Мен бир аёл билан икки дунёда бахтиёр бўлиш учун уйланганман, Нигина. Шуни ёдингда тут! Илтимос, сендан, бошқа бу мавзуда гаплашмайлик!..
Нигина хижолатликдан йиғлаб юборгулик ҳолатда ётоққа чўкди. Эри ҳақ. Пешонаси ярқираган экан, шундай хонадон, қайнота-қайнона, Фарруҳдай йигит учради. Бу бахтни қадрлаб, авайлаши керак…
Кечки овқат устида Дилором келини, қудаларини алқаб, дуо қилиб қудағай бериб юборган егуликларни дастурхонга тортар экан, Нигинанинг кўнглидаги ғашлик тумандай тарқаб кетди…
Умида АДИЗОВА.

https://t.me/Mehr_oqibattttt

@Onajonim_siz_meni_mehribonim


– Тушунаман. Лекин мен ҳар доим уйдан нарса ташисам, куёвингиз хафа бўладими, дейман…
Нигина онаси билан хайрлашиб, такси тўхтатиб ўтирди. Юраги харсанг тош осилгандек юкли эди. Ўн кун ичида икки марта ота уйига келиб кетди. Тўйига уч ой тўлди, уч ойдан бери онаси кунда тўрт марта қўнғироқ қилади. Икки гапнинг бирида “Чарчамадингми? Иш кўпми? Яхши овқатланаяпсанми? Ҳеч ким сени хафа қилмаяптими?”… Бу саволлар аввалига Нигинага ғамхўрликдай туюлар, хуш ёқарди. Кейинчалик онасининг сўроқ-саволлари ғашига тегадиган, янги уйга ўрганиб-кўниб кетишига халақит бераётганини ўйлаб, кўнгли хижил тортадиган бўлди. Бирор тансиқроқ овқат қиладиган бўлса ҳам, онаси Нигинага қўнғироқ қилади. Уйига меҳмон келса, Россияда ишлаётган акалари қўнғироқ қилса, пул жўнатса ҳам, онасини уни чақириб олаверади. Тағинам қайнонаси яхши, кулибгина қўяди: “Майли, қизим, бориб кела қолинг, онангиз соғингандир”, деб. Янгалари уч-тўрт ойлаб онасиникига бормайди. Бечоралар эри узоқда, қайнонасидан рухсат олиш учун минг истиҳола билан гап очса, онаси қовоқ-тумшуқ билан рухсат беради. Сўнг буни гапириб ҳам юради, “Уйда шунча иш турибди, қўғирчоқдай кийинди-ю, она уйнинг йўлини тутди”, деб.
Нигина йўл бўйи шуларни ўйлаб келаркан, келинлик уйи остонасидан хижолатлик билан ичкарига қадам қўйди. “Агар бирор ишни қилганингда ичингда, ўзингдан, виждонингдан уялиш ҳиссини туйсанг, демак хато қилаяпсан”. Бир китобда шундай фикрни ўқиган эди. Ҳа, у хато қилаяпти. Меҳрибон қайнонаси, ғамхўр қайнотаси, севимли жуфти, қайнбўйинлари уни ҳурмат қилишади, яхши кўришади. Нигина уларнинг меҳр-муҳаббатини қадрламаётгандек ҳис этди ўзини. Уйида иш қайнаб ётгани ҳам йўқ. Ҳафтада бир-икки уй тозалаш, ҳар куни бир марта ҳовли супуришни айтмаса, кун бўйи китоб, газета-журнал ўқиб вақтини ўтказади. Тўйдан кейин куёви ишга ҳам қўймади.
– Бир оилага ҳамшира керак, ўзимизга, қўни-қўшнига ҳамширалик қиласиз, — деди Фарруҳ. — Туман марказига қатнаб ишлаш осон эмас, ёзнинг жазирамаси, қишнинг совуғи бор. Қийналиб юришингизни истамайман. Сиз менинг жуфти ҳалолимсиз. Опам, укаларимни ўз жигарларингиздай кўриб, ота-онамнинг ҳурматини ўрнига қўйиб, хизмат қилсангиз бўлгани. Сиздан бошқа ҳеч нарса талаб қилмайман…
Унаштирилганларида Фарруҳдан бу гапларни эшитганида, Нигинанинг юраги қувонч ва саодатдан ҳапқириб кетганди. Онасига уйда ўтириши ҳам ёқмаяпти:
– Уйда ўтириб қоласанми? Чўри бўласан-да! Эрта-индин қайнингга ўқиган, ишлайдиган келин туширишса, кўнглинг кемтик бўлиб ўтирасанми?..
– Қайтага менга уйда ўтириш ёқади, ойижон. Мен ишсиз эмасман. Ҳамшираман. Чеварман. Уйда ўтириб ҳам ишласам бўлаверади… — Нигина куёвнинг талаби ўзига маъқул келганини яширмади…
… — Келдингизми, келинжон?.. — Нигина ошхонадан чиқиб келган қайнонасини кўриб хижолатданми, хаёлга берилганиданми, талмовсираб қолди. Бир лаҳзалик тараддуддан сўнг салом бериш кераклигини эслади:
– Ассалому алайкум, ойижон! Яхшимисиз? Яхши ўтирибсизларми?..
– Шукур, келинжон. Биз яхшимиз. Онангиз, дадангиз яхши эканларми?
– Шукур… — Нигина юзини яширишга уринди. — Салом айтиб юборишди.
– Саломат бўлишсин. Энди овқатни сузмоқчи бўлиб тургандим. Фарруҳбек ҳам ишдан қайтди. Дадангиз, укаларингиз ҳам бугун эртароқ қайтишди. Қайнатма солиб қўйгандим. Ҳаммамиз йиғилишдик, энди овқатни сузсам ҳам бўлади…
Қайнонасининг овозида зарда ёки пичинг оҳанги сезилмасди. Қўлидагиларни ошхона қўйиб, ўзларининг уйига кирди. Эри ётоқда чўзилиб ётган экан. Саломига ўрнидан қўзғалмай алик олди.
– Нигина, — Фарруҳ ўрнидан турди. — Кеча менга қўнғироқ қилиб онангникига бормоқчилигингни айтганингда, рухсат бермагандим, онамга айтиб кетибсанми?
Нигина талмовсираб қолди.
– Онамнинг кўнгли бўш, сени хафа қилишни хоҳламаган. Лекин мен хафа бўлдим. Сенга айтган эдим-а, онангнинг уйидан егулик олиб келма, нима егинг келса, ўзимга айт, олиб келаман, деб. Ҳозир яна оғир халта кўтариб келдинг. Ойда икки марта онангни кўриб келишингга рухсат беришимни айтгандим, бир ой ичида бу бешинчи бора ота уйингга бориб келишинг. Шунақами?


@Onajonim_siz_meni_mehribonim


📝МУТОЛАА ЗАВКИ..

– Ким бор, аяжо-он? — Дилсўз қия очиқ дарвозадан ичкарига қадам қўя туриб овоз берди. — Аяжон, келинпошша…
– Келавер, қизим, бу ердаман!.. — Дилором ҳовли бурчагида жойлашган ҳаммомдан бошини чиқариб жавоб қилди. — Эрталабдан келишларингдан айланай-да, ўзимнинг она қизим… — Қўлини сочиққа артганча уст-бошини тўғрилаб қизига пешвоз чиқди. Дилсўз онасини қучди:
– Ассалому алайкум, аяжон. Яхшимисиз? Дадам яхшимилар? Укам, келинпошша…
– Шукр, қизим. Ҳаммамиз яхшимиз. Ўзинг, куёв, болалар, қайнота-қайнонанг яхшими? Соғ-саломат ишлаб юрибсанми?
– Ҳа, шукур, ҳаммамиз яхшимиз. Бугун дарсим тушдан кейин бошланади. Куёвингизни ишга, болаларни мактаб–боғчасига кузатиб, сизга иссиқ нон билан кабоб олиб келдим, аяжон. Келин чой қўйворса, аёллар ўтириб бир кабобхўрлик қилардик…
– Ўзим чой қўяман, жоним. Келин кеча онасиникига кетганди…
– Онасиникига?! Тинчликми, нега? Беш кун олдин келганимда ҳам уйда йўқ эди, онасиникига кетганди, тинчликми, аяжон? Мен билмайдиган бирор гап борми ёки?!
– Болам-эй, — қизининг қўлидагиларини олиб уйга бошлади Дилором. — Янги келин ахир, уям сенга ўхшаб онасининг ёлғиз қизи, тез-тез хабар олиши керак. Онасини соғинади-да, болам.
– Аяяя!.. — Дилсўз қизишиб кетди. — Мен ҳам келин бўлганман, мен ҳам сизни соғинганман, айтганингиздай сизларнинг ёлғиз қизингизман. Бунинг устига келинингизга ўхшаб етти маҳалла нарига эмас, шундоқ кўчамизнинг бошига келин бўлиб тушганман. Тўйдан кейин бир ой деганда, “Чорлар” қилганингизда келгандим. Удумларимизга кўра узатилган қиз онасиникига “Чорлар”га келганида ётиб қолиши керак. Лекин сиз ётиб қолишимга рухсат бермагандингиз. “Сен энди бу уйга фақат меҳмонсан, чин уйинг — эрингнинг уй. Ота уйингдан сенга наф йўқ” дегандингиз. Уч болали бўлибманки, шу гапингиз эсимдан чиқмайди…
– Тўғрисиям шу-да қизим. — Дилором хижолат чеккандай кулимсиради: — Ичкарига кир, қизим, остонада туравермай.
– Тўғрисиям шу бўлса, аяжон, келинингизга ҳам айтсангиз-чи? Келин бўлиб тушганига уч ой бўлгани йўқ, қачон келсам онасиникида бўлади. Эҳ, укагинам-а, қандай қизлар тегмасди укамга…
– Яна бошладингми? — Дилором ҳам қаҳр, ҳам ранжиш оҳангида эътироз қилди. — Жон қизим, тинч келиб, тинч кетгин! Биламан, ишинг қийин, ўқитувчилик доимий асабийлашишни тақозо қилади. Лекин уйга келганингда инжиқлигингни олиб келма…
– Инжиқлик қилмаяпман, аяжон… — Дилсўз қўлини ювгани ҳаммомга ўтиб, тағин жиғибийрон бўлди: — Ая, ҳали ўзингиз кир юваётганмидингиз?!
– Оббо… — Дилоромхон айб иш устида қўлга тушгандай талмовсиради. — Бир- иккита қўл сочиқчалар, дастурхонлар… Одам ҳаракат ҳам қилиб туриши керак-ку?..
– Дадамнинг кўйлаклари, Фарҳоднинг шими, свитери… Дастурхон билан сочиқчалар, денг…
– Қизим…
Дилсўзнинг кўзи ёшга тўлди.
– Одам нима учун келин қилади, ая? Бошқаларнинг келинини қаранг, ая, сочи — супурги, қўли — косов. Мен уни хизматкор қилинг демаяпман, ҳеч бўлмаса келинлик вазифасини бажарсин!
– Бўлди! Бу уйнинг бекаси битта, Дилсўз, мен! Сен чиққан қизсан, ўрнингни билиб келиб-кетгин! Келин хизматкор эмас, ўғлимнинг хотини, уқдингми?!
Дилсўз индамади. Чой дамлади. Дастурхон ёзди. Таом устида она-қизнинг гапи қовушмади. Бир оздан кейин онаси билан хайрлашиб, уйдан кўнгли хира чиқди. Онаси ҳам аслида ўзидан ўтганини ўзи билади. Ўғлини ўйлайди. Яна икки ўғли бор уйланадиган. Одамлар нима дейди, ҳар доим қайноналарни айбдор қилиб ўрганган ғийбатчилар “битта келин билан чиқишолмади”, деб маломат қилади. Гап-сўз…
– Ойижон, бунча оғир бу халталарингиз, нима солдингиз? — Нигина онаси қўлига берган халталарнинг оғирлигидан малолланди.
– Оғир эмас, болам, тўртта патир, аканг Россиядан юборган шоколадлардан оз-оздан солдим… Қайнатилган гўшт, олма-анор…
– Ойижон, уйимизда ҳам бор бу нарсалар. Куёвингиз хафа бўладилар. Қайнонамнинг ҳам кўнгилларига ҳар гап келиши мумкин.
– Ёлғиз қизимсан-да, нима қилай, илинаман. Сенсиз томоғимдан ўтмайди.


@Onajonim_siz_meni_mehribonim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Onajonim_siz_meni_mehribonim


​​— Манабу пул сизларга! Нигинани ӯқиши хамда рӯзғорни кам кӯстига ишлатарсан, деганча эшикдан ӯқдек отилиб чиқиб кетди.
Насиба эрига бир сӯз демай эгнидаги ӯша ранги унган эски халатини хамон кийиб юрганидан ӯз ӯзидан уялганича чопиб ётокка кирдида краватга ӯзини отиб йиғлади.Нохосдан пайдо бӯлган куч уни ӯрнидан туришга мажбурлагандек бӯлиб,у ӯрнидан сакраб турди халатини ечиб майда майда қилиб бир неча бӯлакка бӯлиб ташлади.
Эртасига эрталаб туриб хар галгидек ишга кетди.
Хаёт хар галгидек бир маромда давом этарди. Хар қандай эри ташлаб кетган хотинга албатта гап ташувчи ғийбатчилар тез топилади.Насибага ҳам яқин дугонаси Эргаш ака ҳақидаги маълумотларни бирига минг қӯшиб етказадиган бӯлди. Насибани бевафо эри ӯзини котибасига уйланиб,айнан ӯша дугонаси яшаётган домда яшаётганини ӯша котиба аёл Эргаш акадан илгари ҳам бир нечта эркаклар билан яшаганини у аввалдан енгил оёқ бузуқ аёл эканлигини оғзини тӯлдириб гапириб берди.
Насибага эри ҳақидаги миш мишларни эшитиш қанчалар оғир бӯлмасин у ички бир дард ,алам билан эшитарди.
— Ӯша қанжиқни қимматбаҳо ,сӯнги моддада кийиниб юришини бир кӯрсанг эди.Юз мақом билан эрингни гаҳ деса қӯлига қӯндирадиган қилиб олганда,лекин эрингни кӯриниши анча бошқача бӯлиб қолган сочлари оқариб озиб тӯзиб кетипти.
—Менга барбир—деди Насиба ахир у энди мени эрим эмаску! лекин Насибага барбир эмасиги шундоққина билиниб турарди.
Орадан хаш паш дегунча бир йил ӯтди. Насибани истиробли дардлари озайиш ӯрнига кӯн сайин узайиб бораверарди на чора энди у шу дард билан яшашга ӯрганиб қолганди.
Яна бир интиқ бӯлиб ,умид билан кутилган хушхабар Насибани ӯзини тутиб олишида катта туртки бӯлди.Уч йилдан буён хомиладор бӯлаолмаётган катта қизи оналик бахтига муяссар бӯлди.
— Э, худо нахот энди мен невара кӯраман,инсон учун бунданда катта бахт бӯлармикан? Насиба қизини қучоқлаб севинч ёшларини яшира олмсди. Эски дардлар унут бӯлди.
—Насиба сезиларли даражада ӯзгарди, гӯзаллик салонига бориб сочини бӯятди, ӯзига қаради. Ӯзига ярашадиган хушбичим кийим кечак қилди. Яхши ният билан бешик тӯйи қилишни кӯнглига тугиб тинимсиз ишлади. Ундаги кескин ӯзгаришларни кӯрган уни таниш билишлари бу холатни ӯзларича турли тарзда талқин қилишди.
Кучига куч,чиройига чирой қӯшилган Насиба кескин ӯзгарди у анча ёшаргандек эди. Уни юрагида анчадан бери ёниб тугаган шам энди аланга олаётгандек эди гӯё ахир энди у буви бӯлади.
— Балки уйингизгача кузатиб қӯярман?— деди хамкасби Зоир
—Уйгача керак эмасу, агар вақтингиз бӯлса мен билан бирга,, бешик " олиш учун бозорга борсангиз йӯқ демасдим!
— Зоир Насибага на фақат бешик олишда ёрдам берди, улар бирга магазин айланиб керакли нарсаларни харид қилишди.Харид қилинган нарсаларни уйгача олиб кириб беришда Зоир Насибага ёрдам берди. Улар ёнма ён зинадан кӯтарилишар экан, юқоридан
тушаётган Эргаш акага дуч келди.
— Мен сизларга пул олиб келгандим!— деди Эргаш ака уйда ҳеч ким йуқ экан—.Нигина опасига ёрдам беришга кетганди .— мени эса ишларим кӯпайиб кетиб... Насиба кӯзи билан бешикка имо қилди. Эргаш ака уятдан қизарганича қӯлидаги қоғозга ӯралган пулни Насибага бердида шошилганча пастга қараб тушди.
Насибани қувончли кунлари кӯпайди. Телефон жиринглади Насиба гӯшакни кутараркан таниш овоз.
—Эшитдингми? анави қанжиқ борку! Эринг ишдан бӯшагандан кейин уни хайдаб юборипти.
Насиба у ҳақида бошқа эшитишни битган ярасини янгилашни истамади.Гӯшакни ӯчирдида тозза хаводан нафас олиш учун деразани очиб ташқарига қаради.
Ӯша зерикканда чиқиб, улар бирга ӯтириб сухбат куришни яхши кӯрадиган ӯриндикда бир эркак хаёл суриб ӯтирарди бу хаёлпарас киши Эргаш ака эди. Бу хол хар тун такрорланаверарди,лекин қачонгача???
— Эргаш ака нима сабабдан ӯз бахтига ӯзи тузоқ қӯйди экан— а???
Хаёт эса бир маромда давом этаверарди.

тамом
Рухсора Раҳимова.

https://t.me/Mehr_oqibattttt

@Onajonim_siz_meni_mehribonim


📝СОЧИГА ҚИРОВ ТУШГАЧ...

Ӯша йили қувончларга бой йили бӯлди.Апрел ойи биргаликда турмуш қуришганини йигирма беш йиллигини нишонлашди.Июн ойида кенжа қизларини мактабни Олтин медаль билан тугаллади, кейин бутун оила аъзолари уни ӯзи хохлаган университетига мувафаккиятли ӯқишга кирганидан қувониб уни нишонлашди.Август ойини охирида катта қизлари Наргизанини турмушга беришди.Унча катта бӯлмаган таннафусдан кейин оила бошлиғи Эргаш акани эллик ёшли юбилей тӯйини нишонлашди.Эргаш акани туғилган кунида кӯни қӯшнилар— у, қариндошлар хамда у ишлаётган идора колективлари қатнашишди.
— Насиба ӯз бахтидан сармаст келган меҳмонларни ҳар бирига алоҳида эъибор билан қараб елиб югуриб хизмат қиларди.Чиройли дид билан безатилган дастурхонга тортилган таомларини аксариятини ӯзи тайёрлаган.Эрига хамда шу оила аъзоларига билдирилган тилаклардан кӯнгли тоғдек кӯтарилиб ӯзини бахтли оила бекасилигидан фахрланарди.
Тӯғрида ахир уни оиласига хавас қилса арзигудек қизлари фаҳм фаросатли, одобли эри ҳам меҳрибон ота, бир аёлга бундан ортик бахт бӯлиши мумкинми?
—Насиба айрим оилаларни бузилиб кетаётгани эшитиб, ӯша оилага нима сабабдан дарз етганини ӯйлаб ӯйини тагига етмасди,лекин билмасдики қачонлардир шундай мусибат узини ҳам бошига тушишини!
Хаммаси Эргаш акани лавозими ошиб уни идора бошлиғи этиб тайирланганидан кейин бошланди.— Насиба эрини лавозими ошганидан ғурурланди.Ҳада энди эрини маоши ошади ишга машина олиб бориб келади шахсий хайдовчиси бор.Насиба эрига бӯлган хурмат, эътиборини икки хисса оширди.—Фақат энди Эргаш акани ишда ярим тунгача ушланиб қолиши,тез— тез камандировкага кетиши уни ӯйлантирарди— шундай пайтларда ухламай эрини яхши кӯрган таъомини пишириб кутиб ӯтирарди. Бечорага қийин бӯлди эрта—ю кеч болам чақам, деб югуради аввалгидан кӯпроқ чарчаётганини билган Насиба эрига чин дилидан ачишиб кетарди.Зерикиб сиқилган пайтлари эрини кийимларини қайтта қайта дазмоллаб илгичга меҳр билан илиб, оёқ кийимларини артиб тартиб билан жойлаштириб қӯярди. Ахир уни эри катта бир идорани бошлиғи бӯлса, уни кийган кийимларидан хотинини қанақалигини билиб олиш мумкин
—Бир кун Эргаш ака одатдагидан анча барвақт уйга келди. Насиба суюнганидан унга пешвоз чиқди.— Вой дадаси эрта қайтибсизми? Кира қолинг сиз яхши кӯрадиган қӯй ёғидан ош дамлаб қӯйганман!— Ошингни қӯя тур!— сенга гапирадиган муҳим гапим бор юр ошхонага кирайлик!— Эргаш ака стулга омонатгина ӯтирдида уни оғзини нима гаплигини билмай— пойлаб ӯтирган хотинини қӯлларини кафтига олдида гапини нимадан бошлашини билмай каловланиб қолди.У ӯзига қараб турган хотинидан кӯзларини олиб қочган бир холатда секин гап бошлади.
— Насиба сен тушунган аёлсан, юракка буйруғ бериб бӯлмас экан. — Мен бошқа бир аёлни севиб қолдим ёшим элликка кириб севги деган туйғуни тушиниб етдим,—деди у ниҳоят— Кечир мени шунақа бӯлиб қолди.
— Қанақа бӯлиб қоди?— Ахир биз...
— Нима қил,— дейсан Эргаш ака қаддини ростлаб овозини балантлади.— Сен қандай хохлагандинг?— У чиройли хушбичим сенчи? Охирги пайтда қачон ойнага қарагансан? Эгнингдаги манабу ранги унган халатингга бир қарада !— Хуллас гап тамом!— Қӯрқма мен қизингни ӯқишига ёрдам бераман ойма ой рӯзғор чиқимлари учун керагича пул бераман Эргаш ака гапини тугатди— ю тезда чиқиб кетди. Насиба эса ӯтирган ӯрнида ӯтирганча эрини орқасидан эшикка термуганча қараб қолди.
Хаёт бир зайлда давом этарди,лекин Насиба учун хаётни заррача қизиғи йуқ, қӯли
бир ишга бормас, иложсизликдан ишга бориб келар бировга қӯшилмас лаби ханда билмас бериган саволларга ҳа ёки йӯқ, деб жавоб бериб қӯяверарди. Қизлари ҳам онасини кундан кунга сӯлиб сарғайиб бораётганини билишсада юрак ютиб бир сӯз дейишолмасди уни кӯнглини кӯтаришга хафа қилмасликка харак қилишдан бошқа иш келмасди қӯлларидан.
Роса бир ойдан кейин остонада қӯлида пул билан Эргаш ака пайдо бӯлди.Насибани наздида Эргаш ака бир нечи ёшга ёшарган, кузлари қувончдан яшнаган хатто бошидаги оқ соч толалари ҳам билинар билинмасдек эди.


@Onajonim_siz_meni_mehribonim


Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Хаёт бизга асли омонат.
Омонатга бўлмас хиёнат.
Тарк этмасин қалбни матонат.
Рухингизни эхтиёт қилинг!

Хаётга ким бўлибди устун,
Ярим дунё бўлмаски бутун.
Яшаш керак келажак учун.
Сабрингизни эхтиёт қилинг!

Ажал келса енга олар ким?
Бу дунёда мангу қолар ким?
Дардни бошга айтинг?солар ким?
Тилингизни эхтиёт қилинг!

Иғволардан ўзингиз тийиб,
Ким душману-дўстлигин билиб.
Ор матодан кўйлаклар кийиб.
Онгингизни эхтиёт қилинг!

Эгриликдан жирканар тан ҳам.
Ўзингизни ушлангиз маҳкам.
Каззоб қилиқ бўлмагай малҳам.
Қўлингизни эҳтиёт қилинг!

Эрк бермангиз кўп ҳам оёққа.
Хушёр юринг,тушманг тузоққа.
Суянманг сўнг асо таёққа.
Оёғингиз эҳтиёт қилинг!

Номаҳрамга ҳирс ила боқмай.
Юрагига ёлғон ишқ ёқмай.
Сузилганга ёғ мисол оқмай.
Кўзингизни эҳтиёт қилинг!

Бошинг ейди,фасоду-ғийбат.
Ёғдиради беўрин тухмат.
Тингланг фақат сўйлашса ҳикмат.
Қулоғингиз эҳтиёт қилинг!

Дард келганда,асалдай ютиб,
Бахтли кунлар келишин кутиб.
Дилингизда иймонни тутиб.
Юрагингиз эҳтиёт қилинг!

Ёв билганни қўлин ушламай.
Дўстга-дўстни,кулиб кишламай.
Заҳринг билан кўнглин тишламай.
Тишингизни эҳтиёт қилинг!

Бадбўй гулни ҳиди айлар мас,
Ундайларга қилмангиз ҳавас.
Чин кўнгилдан олинггиз нафас.
Бурнингизни эҳтиёт қилинг.

Йўлингизга кўзи нигорон.
Болам дейди хар нафас хар он.
Дунёдаги энг азиз инсон!
Онанггизни эҳтиёт қилинг!

Кўзларида яширинган нам.
Кўрсатмайди,ютса хам алам.
Паноҳингиз қоядай бардам.
Отангизни эҳтиёт қилинг!

Шўхлик даври,шўхлик онида,
Ибрат бўлинг ҳар дам ёнида.
Қонинггиз бор унинг жонида.
Ўғлингизни эҳтиёт қилинг!

Беғубордир мисли фаришта,
Хонадонда файзу-саришта.
Боғлаб турар узулмас ришта.
Қизингизни эҳтиёт қилинг!

Ширин сўзга,қалби интизор,
Кеч қолсангиз,кутгувчи бедор.
Меҳрингизга қилмай уни зор.
Аёлингиз эҳтиёт қилинг!

Қадрин сезса,аямас жонин.
Пойинггизга тўкади борин.
Рашк қилгувчи,ўзгадан ёрин,
Эрингизни эҳтиёт қилинг!

Савоб ёзсин хар бир кунингиз,
Осойишта ўтсин тунингиз.
Оллоҳ қилсин узун умрингиз.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

https://t.me/Mehr_oqibattttt

@Onajonim_siz_meni_mehribonim


Oqarib qolmaydi
Qargʻa choʻmilsa
Bukri toʻgʻri boʻlar
Goʻrga koʻmilsa
Toʻgʻri xam egri xam
Yetti bukulib
Kelarkan qoshingga omading kelsa


@Onajonim_siz_meni_mehribonim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Onajonim_siz_meni_mehribonim






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Onajonim_siz_meni_mehribonim




ОПА СИНГЛИМ БОР

Бу ҳаётда ўз танлаган йўлим бор,
Оқ кўнгилман, қордай оппоқ кўнглим бор,
Ёлғизлик худога ярашар дўстлар,
Мени ёлғиз деманг опа синглим бор.

Яхши ёмон кунда бирдай суйгучи,
Меҳрибоним дилдан меҳр туйгучи,
Бемор бўлсам жигарим деб куйгучи,
Мени ёлғиз деманг опа синглим бор.

Муҳтож қолсам чўзар ёрдам қўлини,
Тўйларимда безар уйим тўрини,
Босадиган акам укам ўрнини,
Мени ёлғиз деманг опа синглим бор.

Ёлғиз отни чанги чиқмас дейдилар,
Чанги чиқса донғи чиқмас дейдилар,
Менга улар бор меҳрини бердилар,
Мени ёлғиз деманг опа синглим бор.


Йиғламасин доим шодон кулсинлар,
Кўнгиллари қувончларга тўлсинлар,
Бахтимга соғ, доим омон бўлсинлар,
Мени ёлғиз деманг опа синглим бор.

https://t.me/Mehr_oqibattttt

@Onajonim_siz_meni_mehribonim


#Бегона_ҳовли

Отанг бор ҳовлига, кирасан эркин
Онанг бор илинар, дастурхон тўкин
Ишонгин биродар, улардан кейин
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга
Отанг хамда онанг, бўлсалар хаёт!
Қадирла кўп бора, этгин зиёрат
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга
Қучоғин кенг очиб, кутса хам уканг
Паловлар пиширса, кулиб келининг
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга
Қулоққа кирмайди, уканг гаплари
Томоқдан ўтмайди, пишган ошлари
Уйқу хам келмайди, қолсанг тунлари
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга
Соғинасан ахир, болалик ховлинг
Куласан-у аммо, хижилдир кўнглинг
Ўзгариш йўқ аммо, бегана ховлинг
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга
Бу сўзим тушунар, бошга тушганлар
Уларсиз ховлига, мехмон бўлганлар
Мехмон бўл! Кўп бора хаёт бўлсалар!
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга…

https://t.me/Mehr_oqibattttt

@Onajonim_siz_meni_mehribonim






#Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

#Тишларингизни тоза тутинг.

#Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

#Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

#Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

#Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

#Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

#Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

#Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.

#Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

#Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

#Уйқуси қочган одам асал яласин.

#Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

#Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

#Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

#Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

#Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

#Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

#Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

#Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

#Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

#Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

#Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

#Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

#Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

#Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

#Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

@Onajonim_siz_meni_mehribonim

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.