⚡⚡️⚡️
Paynet Humo’ни $65 млнга сотиб олди
«Миллий банклараро процессинг маркази»нинг 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича очиқ савдоларида 6 нафар номзоддан Paynet АЖ 65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилиб, ким ошди савдосида ғолиб бўлди.
Қайд этиш керак, Paynet таклифи Маслаҳатчи ҳисоблаган индикатив нархлар интервали чегарасида жойлашган ва KPMG халқаро мустақил нархловчи томонидан нарх қўйилган баҳодан юқори ҳисобланади.
Харидор Жамиятга тегишли бўлган Humo тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.
Маълумот учун, Paynet АЖ – Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан буён фаолият юритаётган энг йирик тўлов операторларидан биридир. Тизим 1500 тадан ортиқ товар ва хизматлар етказиб берувчилар учун тўлов имкониятини таъминлаб, ундан фойдаланувчиларнинг йиллик сони 20 миллиондан зиёддир.
📱 @Olmaliqhayoti
Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052