⚡️⚡️⚡️
“Парпи ота” ёдгорлик мажмуи ободонлаштириладиКеча Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли масъуллар иштирокида “Парпи ота” маданий мерос мажмуида бўлиб, зиёратгоҳни ободонлаштириш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Зойир Мирзаев маҳаллий аҳоли, нуронийлар билан мулоқот қилиб, йиллар давомида сўлим дам олиш маскани, оилавий ҳордиқ чиқариш жойига айланган “Парпи ота” зиёратгоҳининг тарихи, маданий-маърифий аҳамияти хусусида сўзлашди. Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди.
Маданий мерос бошқармаси ва Оҳангарон тумани ҳокимлигига лойиҳа-смета ҳужжатларини қисқа муддатларда ишлаб чиқиб, қурилиш, бунёдкорлик ишларини бошлаб юбориш бўйича аниқ кўрсатма берилди.
@OlmaliqhayotiInstagram TelegramКаналга уланиш:
https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgREOnline mustang taxi 📲 1052