АЛЛОҲ ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕР.
Булутларга "менга Аллоҳ ҳақида сўзлаб беринг" десам улардан шаррос ёмғир қуйилди.
Дарахтларга "менга Аллоҳ ҳақида хабар беринг" десам улар қийғос гуллади.
Паррандаларга "менга Аллоҳ ҳақида гапириб беринг" десам улар чуғурлашиб сайраб кетишди.
Қуёшга "менга Аллоҳ ҳақида сўзлаб бер" десам у ўз тафти билан борлиқни қизита бошлади.
Коинотга "менга Аллоҳ ҳақида сўзлаб бер " десам у Аллоҳнинг қонуниятидан заррача четга чиқмай ҳаракат қилаётганини менга англатди.
Бутун коинот Аллоҳга тасбиҳ айтади. Аммо кўпчилик уларнинг тасбиҳини эшитмайди. Уларнинг тасбиҳи Аллоҳ уларга юклаган вазифани мутлоқ вафо билан нуқсонга йўл қўймай адо қилишидир. Инсон эса.....
Инсон эса Аллоҳ уни азиз қилиб ато қилган ихтиёр неъматини суистимол қилиб кўп ҳолларда Унга осий бўлди. Аслида эса вафо намунасини бошқа махлуқотлардан кўра кўпроқ намоён қилиши лозим эди. Зеро унинг Роббиси бутун коинотни унинг хизматида камарбаста қилгандир. Ҳолатимиз нақадар хижолатли!
📌 t.me/OlimjonAllohquli