📌 #Китобдан
Ризқ Аллоҳдандир!
Ҳаким Термизийнинг «Наводирул-усул» («Нодир асллар») асарларида келтирилган жуда муҳим воқеа ризқ Аллоҳдан эканига далолат қилади:
Ораларида Абу Мусо Ашъарий, Абу Молик ва Абу Омир каби саҳобалар бўлган Ашъарийлар карвони Мадинага ҳижрат қилишди. Манзилга очликдан силласи қуриб, бир алфозда етиб келдилар. Бир кишини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан егулик сўраб келишга юборишди. Жўнатилган одам эшиклари олдига келганда ичкаридан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур…” оятини тиловат қилаётганларини эшитди. Ўзига ўзи: “Аллоҳга Ашъарийлардан ҳам кўра ризқлантириш осонроқ бирор жонзот йўқ”, дея Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га учрамай қайтиб кетди.
Бориб: “Хушхабар, сизларга ёрдам келмоқда!” деганида, шериклари бу гапни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўмак ваъда қилибдилар, дея тушунишди. Шу пайт уларнинг олдига нон ва гўшт тўла идиш кўтариб олган икки киши келди. Ашъарийлар ундан тўйгунларича егач, таомдан ортиб қолганини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қайтарайлик, у зот буни бошқа муҳтожларга берсинлар, деб келишишди. Сўнг барчалари Пайғамбаримиз (алайҳис-салом)нинг олдиларига бориб, таом учун миннатдорлик билдиришди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен сизларга ҳеч қандай егулик юборганим йўқ”, дедилар. Бир шерикларини ул зотнинг ҳузурларига юборганларини айтишганида, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва салам) ўша одамдан нима гаплигини сўрадилар. У нима қилгани ва шерикларига нима деганини айтганида у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мана шу Аллоҳнинг сизларни ризқлантирганидир”, дея марҳамат қилдилар.
•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook