✨#Биласизми? #устозлар_билан_мутолаа
«Hilol Nashr» нашриёти яна бир лойиҳага қўл ургани ҳақида хабарингиз бордир?! Бу лойиҳа «Устозлар билан мутолаа» лойиҳаси деб номланган. Унинг илк сони шу йилнинг 21 январь куни ўтказилди ва жуда мазмунли ўтди. Лойиҳадан аввал китобхонлар, қатнашувчилар ва шайх ҳазратларининг мухлисларига лойиҳа асарини ўқиш ҳақида сўровнома ҳам қўйилди. Илк кўрсатувда Исмоил Муҳаммад Содиқ (Аллоҳ у кишини доим ҳифзида асрасин) «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг 3-жузи – «Ният, ихлос, илм» китоби ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
Лойиҳа ҳақида иштирокчи ва кузатувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирган эдилар.
Мазкур лойиҳанинг иккинчи сони -Аллоҳ насиб қилса- 18 февраль 14:00 да бўлиши режалаштирилган. Унгача яқинлашиб келаётган муборак Рамазони шариф ойини мазмунли ўтказиш мақсадида шайх ҳазратларининг «Мўминнинг қалқони» − муфассал рўза китобини ўқиб чиқиш тавсия қилинади. Мутолаа давомида китобга оид саволлар туғилса, бўлиб ўтадиган суҳбат давомида устоздан жавоб олиш имконияти ҳам бор. 😊
Айтганча, «Мўминнинг қалқони» китоби шу вақтгача 13 марта нашр қилинган.
👨💻 «Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг илк сони:
📽 Суҳбатни тўлиқ томоша қилинг
•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook