#Китобдан
У М Р С А В Д О С И
Умр савдоси ... Банда бир кунини ўтказди. Хуфтонини ўқиди, ҳамма иши битди, энди уйқу вақти келди. Ухлашдан олдин ётган жойида бир кунлик қилинган амалларнинг ажру савобини, хатою гуноҳини сарҳисоб қилсин. «Эрталаб турдим. Алҳамдулиллаҳ, бомдодга ухлаб қолмабман. Таҳоратни қилдим, мунча савоб олдим. Икки ракъат намоз ўқидим, мунча савоб олдим. Масжидга жамоатга бордим, мунча савоб бўлди. Боришимда ҳам, қайтишимда ҳам шунча йўл юрдим, мунча савоб олдим. Нонушта қилдим, фарзандларимга кўрсатма бердим, насиҳат қилдим. Аллоҳдан хайр-барака умид қилиб, кўчага чиқдим, ишимга бордим», деб ўтган кунига хулоса қилсин. Ана шунда ибодатларни қай даражада бажарганини, қаерда хатога йўл қўйганини, қандай савоб иш қилганини, қаерда савоб имкони бор бўлса ҳам, дангасалик қилиб, ўтказиб юборганини – хуллас, ҳамма ишини сарҳисоб қилсин. Шундан кейин юқоридаги тижоратчига ўхшаб «Бугунги умримнинг савдоси кечагидан афзал бўлдими, йўқми? Афзал бўлмабди. Эҳ, аттанг, ютқазибман. Чатоқ бўлибди. Умр савдосида зарар кўрибман. Бу зарарнинг фақат бу дунё учун эмас, охират учун ҳам таъсири бўлади. Энди тавба қилай-да, бундай зарарга қайтиб йўл қўймасликнинг чорасини кўрай», деб режа тузсин...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Хислатли ҳикматлар шарҳи" китобидан.
•••➤ t.me/OlimjonAllohquli
•••➥ Telegram|Instagram|Facebook