🌙 РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ 7 СУННАТИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Агар тутаётган рўзангизнинг савобини кўпайтиришни истангиз,
Рўза ибодатингизга руҳ киритмоқчи бўлсангиз,
унда рўзанинг суннатларига амал қилинг....
✅ Улардан биринчиси – ҳатто бир ҳўплам сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш.
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш баракадир. Уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк этманг. Чунки Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
✅ иккинчиси – ифторликни вақти кириши билан тезлаштириш.
🌙 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шом) намозини ўқимасдан аввал бир неча хўл хурмо билан, агар хурмо хўл бўлмаса, хурмо қоқиси билан, агар у ҳам бўлмаса, бир неча хўплам сув билан оғиз очар эдилар” (Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
✅ учинчиси – ифторликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини қилиш.
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғзини очсалар: “Заҳабаз зомау вабталатил урууқ ва сабатал ажру, иншааллоҳ”
“Чанқоқ кетди ва томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ ажр собит бўлди”, деб айтардилар (Абу Довуд ривояти).
✅ тўртинчиси – рўзадорларга ифторлик қилиб бериш.
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг ажридек савоб берилади. Бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
✅ бешинчиси – Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш.
✅ олтинчиси – Қуръони каримни кўпроқ тиловат қилиш.
✅ еттинчиси – дуо, садақа қилиш, яхшиликка чақириш, ёмонликлардан қайтариш, беморларни зиёрат қилиш, қавм-қариндошлар билан силаи раҳмни боғлаш.
🗣Рамазон ғанимат ойидир. Бу ой иймонни кучайтириш, Жаннатни қўлга киритиш ҳамда дўзахдан омонда бўлиш учун имкониятдир.
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон кирса-ю, сўнгра ой чиққанда гуноҳи мағфират қилинмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
🤲 Аллоҳ таоло бу ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазондан гуноҳлардан покланган ҳолда чиқимизга тавфиқ берсин!
📝 Даврон НУРМУҲАММАД
#ramazon #sunnat #roza
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@Ohangaron_Xonobod_masjidi