РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?#намоз
❓1507-CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Ohangaron_Xonobod_masjidi