Академиянинг "тергов фаолияти" йўналишига хужжат топшириш 2 қисм
👉 Биринчи қисм
Қандай хужжатлар талаб қилинади?
Номзод томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
👉 шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) нусхаси;
👉 туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
👉 яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;
👉 номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета (маълумотнома);
👉ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси (агар мавжуд бўлса) нусхаси;
👉 3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки ID-карта), туғилганлик ҳақида гувоҳномалар, ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.
Дастлабки танлов оралиғи қайси даврда бўлади?
Академияга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар учун дастлабки танлов ҳудудий ички ишлар органи/ҳудудий прокуратура органи томонидан қабул йилининг 1 мартидан 20 майига қадар ўтказилади.
Дастлабки танлов қандай ўтказилади?
Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
👉 ҳарбийлаштирилмаган йўналишлар учун — ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш (махсус ўрганиш);
👉 ҳарбийлаштирилган йўналишлар учун — ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш (махсус ўрганиш) ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш.
Тиббий кўрик жараёнида бўй аҳамиятга эгами?
Ҳарбийлаштирилган тузилмалар учун
бўйи баландлиги эркаклар учун — 165 сантиметрдан, аёллар учун — 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.
Харбийлаштирилмаган тузилмалар учун бўй аҳамиятга эга эмас.
Дастлабки танловдан ўтган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар Академия расмий веб-сайтида эълон қилинади.
@Ochilovs_Blog