Bektosh Khatamov dan repost
Нега лицензия берилмаяпти?
Тўғриси айтганда, охирги марта тиббиёт ва юридик йўналишлар учун лицензияга рад жавоби берилганда жамоам билан ҳам, ўзим ҳам нимани хато қилдик, бу далолатномада кўрсатилган камчиликлар шунчалик катта хатомидики, бизга лицензия олишни рад қилишса, масалан, диншунослик ва энг янги Ўзбекистон тарихи фанидан адабиётлар етишмайди ёки тиббиёт йўналиши учун ўқув дастурда диншунослик фанининг биринчи семестр эмас, иккинчи семестрга қўйилиши тиббиёт йўналишини битириб чиққан талабанинг бирор одамнинг ўлдиришига олиб келадиган ҳолатми, деб ўйлаб қолдим.
Кейин бундан 10 ой олдин Отабек ака Бакиров билан қилган мана бу подкастимдан бир парча чиқиб қолди. Ростан ҳам таълимда бундай шахсий муносабатлар ва садоқат деган тушунчаларга қурилган муносабатларда биз қандайдир таълимда ислоҳот қиламиз, зўр таълим берамиз дейишимиз жуда ғалати туюлса керак. Ахир биз улар айтган рамкага тушмаганимиздан кейин бизга лицензия бермайди ҳам, чунки таълим менежментида Отабек ака айтганидек таълимда ҳеч нарса қўлидан келмаган одамлар йиғилиб қолган экан.
Жуда зўр фикрлар айтилган ва бу фикрлар ҳозир ҳам актуал, бундан ўн йил, йигирма йил, агар таълимда фақат шунга ўхшаш “лаббайчилар” ишласа, бундан юз йилдан кейин ҳам бу фикрлар актуал бўлиб қолаверади.
@bektoshkhatamov