"Орзу ва Ҳаёт" dan repost
БУ КИМНИНГ ҚАРОРИ? БОЛАЛАРНИ МАКТАБДАН КИМ ҲАЙДАЯПТИ?
Мен бугун оддий кузатувчи эмас, ШАХСАН ОТА СИФАТИДА мурожаат қиляпман!
Фарзандим 9-синфни битириб, ўқишини мактабда давом эттириш истагини билдирди. Аммо мактабга борса. КИРИТИШМАЯПТИ! ҚАЙТАРИБ ЮБОРИШЯПТИ!
Мен ота сифатида мурожаат қилмаган жойим қолмади. Раҳбарларга, мутасаддиларга, тегишли ташкилотларга айтдим.
АММО НАТИЖА ЙЎҚ!
Шундай экан, очиқ саволни ўртага қўяман.
9-синфни битирган бола мактабда ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эгами ёки йўқми?
Агар эга бўлса нега мактабга киритилмаяпти?
Нега ота-оналарга қўнғироқ қилиниб, «катта синфлар тугатилди», деган гаплар айтилмоқда?
Нега ўқишни давом эттириш учун келган болалар мактаб остонасидан қайтарилмоқда?
КИМ БУНГА РУХСАТ БЕРДИ?
Президент қарорларининг маъноси болаларни таълимдан четлатишми?
Дуал таълим дегани ўқувчини мажбурлаб ўзи истамаган таълим муассасасига юбориш деганими?
Ёки бу қарорлар жойларда мутлақо бошқача тушунилиб, амалга ошириляптими?
Энг ачинарлиси бу ҳолатнинг ижтимоий оқибатлари ҳақида ўйлаяпганлар борми?
Авваллари вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш осон эмас эди. Қиз мактабда ўқирди, назорат бор эди. Уни таълимдан узиш осон эмас эди.
Энди-чи?
9-синфдан кейин қиз болани мактабдан чиқариш осонлашса, уни эрта турмушга бериш ҳам осонлашмайдими?
Тўй қилиб қўйишади. Вояга етгач расмий никоҳдан ўтказиб қўйишади.
ШУНГА ЙЎЛ ОЧИЛМАЯПТИМИ?
Бу саволларга ким жавоб беради?
Менга доимгидек қуруқ ваъдалар ёки «кўриб чиқамиз» деган жавоблар керак эмас!
ФАРЗАНДИМНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШ ҲУҚУҚИ БУЗИЛМАСЛИГИ КЕРАК!
Агар қонун бўйича 9-синфдан кейин ўқувчи мактабда ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлса НЕГА У МАКТАБГА КИРИТИЛМАЯПТИ?
Мутасаддилардан очиқ ва аниқ жавоб кутиб қоламан.
БОЛАНИНГ ТАҚДИРИ БИЛАН ТАЖРИБА ҚИЛМАНГ!
ТАЪЛИМ ИЛТИМОС ЭМАС. ТАЪЛИМ БОЛАНИНГ ҲУҚУҚИ!
Шахсан менинг қизим хозир уйда, таълимдан узилган холда уйда!
Ҳурматли ота оналар фарзандингиз келажагига бефарқ бўлманг! Наманган шаҳридани 11-мактабда шу холат кузатилмоқда! 2-сентябр куни бўлди болангиз ўқийди деб битта синфга яъни ўн биринчи синфга номига киритиб текширувчиларга хисобот берганлар эртаси куни текширувчилар кетганидан кейин қизим ва унинг синфдошларини мактабдан хайдашган!
Илҳомжон Олимжонович Қосимов