КОРРУПЦИОНЕР ХЕЧ ҚАЧОН ЎЗИНИ ОЧИҚЛАМАЙДИ, АКСИНЧА БОШҚАНИ ЁЛЛАБ ШУ ОРҚАЛИ ЎЗИНИ ПАНАДА САҚЛАЙДИ!
Ҳурматли Ўзбекистон республикаси бош прокурори Ниғматилла ака Йўлдошев.
Кеча куни Коррупцияга оид президент бошчилигидаги селекторда ноқонуний ерлар тўғрисида гапирган гапингиз масаласида тўхталмоқчиман.
Аввалроқ бу хақида мавзу ёритганман...
https://www.facebook.com/share/p/1BKwjiZQsr/Биласизми? Барча шаҳар ва туман хокимликларидан ер ажратиш, сотиш билан боғлиқ қарорлар прокуратурада сақланмоқда!
Аммо кўплаб қарорларни айнан амалдаги прокурорлар томонидан иловалари сохталаштирилиб катта қисмдаги ерлар ханузгача ноқонуний расмийлаштирилиб биринчи навбатда ўзларининг яқинларига сўнгра фуқароларга енг учида пулланмоқда!
Бу орқали бир неча юз гектарлаб ерлар аукцион орқали сотилмасдан, ўзаро тақсимланиб биринчи ўринда давлатга ва жамиятга миллиардлаб зарар келтирмоқда! Айнан коррупцияни уяси, ер масалалари бўйича холатлардир!
PS: Менда аниқ далил ва исботлар бор! Агар мен тозаман, коррупцияга қаршиман деган, ҳалол прокурорни топа олсам албатта барча холатларни асослаб беришга тайёрман.
Аммо тўғриси гапни ачинсамда эгри туриб тўғрисини айтсам, айнан шу сохада хозирда ўтирганларни ўзи коррупцияни БОШи экан! Шунинг учун бу холатни қачонки ростмана КОРРУПЦИЯГА қарши кураш бошланганида очиқлашга қарор қилдим!
Мабодо йўқ мен КОРРУПЦИЯГА йўл қўймайман, Сиз айтган масалаларни бартараф этиб чора кўраман десангиз... Дарров барча прокуратурадаги архивларни бугуноқ мухрлатинг. Мен эса бирма бир асослаб бераман!
Илҳомжон Олимжонович Қосимов
Расм шунчаки сарказм холос.