Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Қизил чироқлар» — дам олиш ва завқ олиш маскани
Хитойнинг Урумчи шаҳрида сайёҳлар учун қизиқарли дам олиш масканлари жуда кўп.
Шулардан бири — «Қизил чироқлар» деб аталувчи ўзига хос маскан.
Бу ерда кечқурун ёқиладиган қизил чироқлар атрофга ўзгача файз ва кўрк бағишлайди.
Хитой маданиятида қизил ранг қувонч, бахт, барака ва эзгу ниятлар рамзи сифатида кенг қўлланади.
Шу сабабли қизил чироқлар хитой шаҳарлари ва сайёҳлик масканларининг ажралмас безакларидан бири ҳисобланади.
Масканга келган инсон нафақат табиат қўйнида ҳордиқ чиқаради, балки Хитойнинг миллий муҳити, урф-одатлари ва ўзига хос безак маданиятини ҳам ҳис қилади.
Айниқса, тунги манзара — бир-бирига уйғун ёритилган қизил чироқлар, одамларнинг сайри ва атрофдаги файзли муҳит кишига ўзига хос таассурот қолдиради.
Сайёҳликнинг гўзаллиги ҳам шунда — ҳар бир юртнинг ўзига хос бир гўзаллиги, тарихи ва маданиятини кўриб, янги таассуротлар билан қайтишда.
https://t.me/Nigor_Alim