ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: Назли
71
—Уйланган дедими? Саид хонасига кириб опасининг гапларини ўйлай бошлади. — Уйланмаганман деганди-ку. Нимага унда опамни суриштирди уйланган бўлса? Бир гап бор. Суриштириш керак. Барибир ўша ўтиришига боргизмайман, нимадир ўйлашим керак. Қасдига олиб эртага янги ҳамкор билан учрашамиз деб қўйганмиз, нимадир баҳона қилиб опамни уйда олиб қоламан-да, ўзим кейин учрашгани кетаман. Ноутбукини очиб эртанги учрашувга тайёргарлик кўриб алламаҳалда уйқуга кетди.
— Опа, борасизми? -деди эрталаб ўқишга кетаётган опасини тўхтатиб
— Ҳа, бораман, ўқишдан уйга келиб кейин жўнайман.
— Ҳа, хўп уйга эртароқ қайтинг -деди режа қилиб қўйган нарсасидан хурсанд бўлиб.
София уйдан чиқиб кетгач Саид югуриб ошхонага Дилдоранинг ёнига кирди.
— Ойи, сиздан битта илтимосим бор.
Саид ҳаммасини гапириб бўлгач Дилдорадан жавоб кутарди. — Йўқ деманг, илтимос.
— Хўп майли. Яқинда тўйи бирор нарса бўлмасин дея рози бўляпман. — Ойижон билан адажон-чи? Уларга нима деймиз.
— Уларга билдирмаймиз. Опамни ўтиришга боришини билмайдилар.
— Хўп, унда Маҳлиёга ҳам айтиб қўй. Мен айтсам рози бўлмайди, сен айтсанг рози бўлади.
— Маҳлиёни рози қилганман, сиз қолгандингиз фақат. Опам тушликка яқин келади, уйда сиз мен Маҳлиёдан бошқа ҳеч ким бўмас экан. Бувим билан бобом унгача қариндошиникига кетса, ишимиз ўхшайди. Саид хотиржам нафас олди.
— Бўпти, Чарос менам узоғи ярим соатларда бориб қоламан. София телефонини ўчириб уйга кирди. — Саид, нима қилиб ўтирибсан? Бошини ушлаб зинада ўтирган укасини кўриб ёнига югуриб борди.
— Опа, келдингизми? Ойимни мазаси йўқ, бобом билан бувимни аранг кузатди, бошим қаттиқ оғрияпти деб ётибди, бир ёқда Маҳлиё шамоллаб қолганига иситмаси яқинда тушди. Нима қилишимни билмаяпман. Ҳозир учрашувимиз бор. Сиз ўтиришга кетсангиз ким қарайди