ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: Назли
70
Вақт шамолдек елиб ўтиб кетарди.
Корхонадаги ишлар ҳам анча жойига тушиб қолди, ҳамкор билан Саид деярли бирга. Ҳозир ҳам ҳужжатларни кўриб ўтиришаркан ёрдам берган ҳамкор, Беҳруз, савол берди.
— Опанг, юрибдими? Очиғи сени Софиянинг укаси эканлигингни кеча билибман.
— Ҳа юрибди. Саидга бу савол ёқмаганлиги сабаб қисқагина қилиб жавоб берди.
— Синфдошларни кўрмаганимга ҳам анча бўлди. Кўринишлари ҳам ўзгариб кетгандир. Опанг бирор Олий таълим ўқияптими? Мактаб вақтидаям яхши ўқирди.
— Ҳа, ўқийди, бу йил тугатади.
— Яхши. Беҳруз ён-атрфога бир қараб қўйиб ҳужжатлардан кўзини узмай ўтирган Саидга қаради — Номерини бера оласанми? Нотўғри тушунма синфдошим бир кўришиб гаплашиб олардик.
— Кўришишингиз шартмас, опамнинг яқинда тўйи. Ишга қайтайлик. Саид ҳужжатлардан нигоҳларини олиб Беҳрузга қаради.
— Тўй дейсанми? Қачонга? Кимга? Беҳруз ўзи билмаган ҳолатда саволларни берди.
— Зулфиқор акамга! Қаранг шу корхона билан ҳамкорлик ўрнатилса бўлади, аввалдан бери текшириб юрибман. Зулфиқор акамнинг ҳам хабари бор, яна бир-икки марта суриштирай ҳамкорлик таклифини бераман. — Беҳруз ака, эшитяпсизми?
— Ҳа, ҳа эшитяпман. Сен суриштирчи, ишончли бўлса ҳамкорлик ўрнатилади. Мени бироз ишларим бор шуларни ҳал қилай. Беҳруз хайрни ҳам насия қилиб хонадан чиқиб кетди. Корхона эшигида телефонда кулиб гаплашиб келаётган Зулфиқорни кўргач ўзини ошхонага томонга урди. То Зулфиқор ўтиб кетишини пойлаб кейин чиқиб кетди.
— Саид, нима гаплар? Ҳаммаси жойидами? Тунов куни айтган корхона раҳбарини суриштирдингми?
— Ҳа, суриштирдим. Ҳаммаси ишончли, ҳамкорлик қилиш таклифини берсак бўлади. Беҳруз аканинг ёрдами билан захира маҳсулот йиғиб олдик, энди ҳамкорлик қилиб фойда олишни бошлашимиз керак.
— Беҳруз кўринмаяпти? Неча кундан бери кўринмайди.
— Ҳозиргина чиқиб кетди, йўлда кўрмадингизми?
— Йўқ, кўрмадим. Муҳим иши бордир. Сен менга ойлик даромаднинг ҳисоботини олиб кир.
— Хўп. Саид қайта жойига ўтириб, компютеридан ойлик даромадни ҳисоблаб чиқаза бошлади.
🍃🍃🍃
Анчадан буён ёзилмаётган синфдошлар гуруҳи жонланиб қолганини кўрган София нима гаплар бўлганига қизиқиб бошидан ўқиб чиқа бошлади. Унда Беҳруз келгани-ю, ҳаммани йиғиб ўтириш қилишни режа қилгани ҳақида гап кетганди. Турмуш қурмаган бир-икки дугоналар-у, турмушга чиққан қизларнинг баъзилари бораман дея ёзишган. София нима деб ёзишини ўйлаб қолди. Адам ишдан келсин сўрайман дея телеграмдан чиқди.
Кечги овқат вақти тугаб София билан Дилдора Идиш-товоқларни йиғиб олиб чиқиб кетдилар. Бироздан сўнг София келиб Зафардан синфдошлари йиғилиб ўтиришаётгани рухсат сўрашга оғиз жуфтлади. Опасининг гапларини бир четда эшитиб ўтирган Саид, адасининг ёнида қаршилик билдиролмай София кетгач ортидан хонасига кирди.
— Бормайсиз ўтиришга.
— Нимага? Адам рухсат берди-ку.
— Зулфиқор акамдан сўрадингизми?
— Нимага сўрашим керак? Саид мен ҳали отамнинг уйидаман, менга адам хўжайин.
— Беҳруз боргани учун ҳам бормайсиз. Саид стулга ўтирди.
— Саид, жаҳлимни чиқарма. Мендан кичиксан, шуни унутма. Нимага асосланиб Беҳруз боргани учун бормайсиз деяпсан?
— Чунки у сизни яхши кўради.
— Саид бўлар бўлмас гапларни гапирма, у уйланган. Чиқ хонамдан. Чиқ-чиқ София Саидни хонасидан чиқариб ташлади. — Бразилиясида уйланиб келган-у, яна севади дейди София эшикни ёпиб стулга ўтирди.