ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ
Муаллиф: #Н_Шуҳратовна
77-қисм
— Қизлариме бувингиз жўнатдими, ҳа майли зиёни йўқ Шамсиддин аканглар уйқудан турсин, кейин бемалол қоқаверамиз тутни. Ана ҳовли ўртасида ҳамма жойида чироғи бор, салқинда маза қилиб гаплашиб терамиз. — Қизим исмингиз Нафосатми? Гулниҳолнинг қизисиз-а
— Ҳа, шунақа. Нафосат қўлларини сочиққа артди.
— Вай қизим хижолат бўлманг, ўз опангизни уйи бўлса, сизлар келганингизга биз одоб сақлаб тарвуз еб ўтирибмиз сал аввал тарвуз суви тирсагимизгача оқиб ўтирганди. — Ойижонеэ Асила сув бўлган қўлларини артди. Даврада кулгу кўтарилди. — Ҳа, ростда ана қаранг кўйлагингизни енгини жиққа тарвуз суви, шира бўлиб ётибди, кечаси шундай ухласангиз чивинларга ем бўласиз.
— Тўғрида қизларим, қани уйламанглар олинглар. — Нафосат қизим ўқишингиз қанақа, яхшими, яна неча йил ўқийсиз.
— 3 йил қолди
— Ҳа, яхши контрактми? Мана ўзимизга яқин жойдаги Университетга киргансиз-а, шунда ҳозир неча ёшга кирдингиз
— Ҳа, контракт, ҳа шу Университетга кирганман, бу йил 20 га тўламан.
— Ойижон агентликка ишга кирсангиз бўларкан
— Қизиқдим-да энди, қизим. — Олинглар еяверинглар ман қўлларимни ювиб келай, Гулноза супадан тушиб, қумғон томон кетди, қўлларини ювиш учун. Зимдан бир-бир Нафосат билан Севинчга қараб қўярди...
— Опа Шаҳриёр акам қачон келаркан
— Келган, Шаҳриёр аканг! Асила жаҳл билан гапирди.
— Нега менга айтмадингиз.
— Нега сенга айтишим керак! Севинч агар олдингидек мани шарманда қиладиган бўлсанг қайтиб бу уйга киргизмайман билиб қўй. Асила қайнонаси келаётгани сабаб гапини давом эттирмай тўхтатди.
Нафосат бу гапларга ҳайрон бўлиб қолди.