#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
39
— Дилдор, Дилдора Жамшид Дилдорани кўрган заҳоти ёнига югуриб бориб бағрига босди.
— Жамшид ака? Дилдора Жамшиднинг бундай чорасиз аҳволда биринчи марта кўриши эди. — Камол яхшими?
— Билмадим, билмадим шифокорлар ҳали жавоб айтмади. Дилдора Жамшидни ўзидан узоқлаштирди. Хаёлидан ҳалиям ўша тун кетмаган эди. Жамшид ҳам бошқача бўлиб қолди. Юз-кўзини артиб бир Дилдорага қараб қўйди-ю, стулга ўтирди. Вақт ҳам секин ўтаётгандек эди. Ҳар эшик очилганда шифокорми дея эшик пойлардилар. Ваниҳоят Камолни олиб кириб кетган шифокор чиқди.
— Ўғлим, яхшими?
Шифокорнинг аввалига жаҳли чиқди.
— Ота-она шу даражада ҳам эътиборсиз бўладими? Ўғлингиз дорини қачон ичган ҳатто билмайсиз ҳам. Кейин қаттиқ гапирганидан афсуслангандек иккисига бирма-бир қаради.
— Сабр тилайман. Аллоҳнинг бергани шундай экан -деди бироз бошини хам қилиб. — Ўғлингиз дорини ҳозир ичганда ҳам сақлаб қолар эдик, афсуски, бу кеча содир бўлган, сизлар эса вақтида олиб келмагансиз. Бандалик экан. Шифокор ортига қайтди. Яна бир нарса ёдига тушгандек кўзидан ёш оқиб бўлган воқеани англолмай турган Жамшидга юзланди — Буни ўғлингизнинг кийимидан олдик, сабр берсин -дея кетди. Иккиси ҳам гапира олмади. Жамшид қўлидаги қоғозга қараб стулга ўтирди. Қоғозни очди, ичидаги ўғлининг ёзувини кўриб хўнграб йиғлаб юборди.
"Дада, ҳозир сиздан қай даражада нафратланаётганимни билганингизда эди. Сизнинг, ойимнинг фарзанди бўлиб туғилганимдан минг афсусдаман. Ота-онани фарзандлар танлай олмайди. Танлаш имконияти бўлганда эди, Зафар акани танлаган бўлардим. Сизларнинг қилган ишларингиздан опам қай даражада азоб чекканини биласизларми? Мен сизнинг ўғлингиз эканлигимдан ор қиламан. Дада, сизнинг опамга нима қилмоқчи бўлганингизни биламан, билдим, ҳаммасини эшитдим. Менинг қилган ишим хатодир, лекин мен сизнинг ўғлингиз бўлиб яшай олмасдим. Укаси бўла туриб опамни ҳимоя қилолмаганимдан виждоним азобланяпти. Хайр"
Дилдора қўллари қалтираб хатни олди. Яна бир бор ўқиди-ю, Жамшидга нафрат билан қаради — Икки боламдан ҳам сиз мени айирдингиз. Сизни асло кечирмайман. Дилдора шифокор кириб кетган хона томон кетди.
— Дилдора... мен... деганича қолди. Жамшид қилган ишларини боши деворга бориб урилганда тушунаётганди. Дилдора кетди, ўғли йўқ. Нима қиларини билмай қолди. Бўлган ишларни ҳазм қила олмасди. Қўлидаги қоғозни ушлаб анча вақтгача шифохонада ўтирди. Ҳалигача ўғлининг ўлганига ишона олмасди. Боши эгилди ёшлигидан буён меросхўрим дея катта қилаётган фарзанди энди йўқ. Нима янги нарса бўлса ҳаммаси шу ўғлига эди. Энди-чи?
— Ўғлим, кечир, бизни кечир. Дилдора ўғлининг жонсиз танаси устида йиғлаб ўтирарди. Ҳозир кўзини очади-ю, менга қараб ойи дейди дея ўйларди. Шу хаёл билан бир соатдан ортиқ ўтирди. Эшик очилиб Жамшид кириб келганини кўриб кўз ёшларини артди. Ортиқча ҳаракатларсиз боламни сўнгги манзилга кузатайлик дея чиқиб кетди. Бу шум хабар дарров оғиздан оғизга ўтиб Зафарнинг ҳам қулоғига етиб келди. Дилфуза эшитганда юрагида кучли оғриқ турди. Дилдоранинг қилган ишларини кечира олмаса ҳам айни дамда фарзандига ачинди.
— Аҳрор, машинангни тайёрла, Дилдораникига борамиз.
Ҳали одам кўп йиғилмаган, Дилфуза қизини қидирарди.
— Дилдора, қизим. Қизини кўрди-ю бағрига босди.
— Ойи, мени кечиринг, қилган хатоларимга фарзандларим жавоб беришди. Онажон, кечиринг.
— Сени аллақачон кеширганман қизим. Дилфуза қизига далда бераркан, ўзининг ҳам юрак-бағри қон бўлганди. Олдингидек бир гапирса ўн жавоб қайтарадиган қизидан ҳеч нима қолмаган. Кўзлари ғамга тўла, юзларига ажин тушган, сочларига оқ оралаган қизига қараб юраги эзилди. — Қизим, ҳаммаси Аллоҳнинг синови, сабрли бўл...