#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
38
Аёлларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди, уларнинг фақатгина биргина сифати, яъни ҳаёси ажратиб туради. Худди шундай Дилдоранинг ҳам бошқа аёллардан ажралиб турадиган ягона жиҳати бу ҳаёси эди. Дилдора унча катта бўлмаган, аммо барча нарсаси янги жиҳозланган уйининг деразасидан шаҳарни томоша қиларкан, хаёлидан қизи кетмасди.
— Ёнига бораймикин? Мени энди қабул қилмайди. Сўнгги пушаймон ўзингга душман деб бекорга айтишмаган экан. Нафсимни тийиб юрганимда Зафар акам мен билан ярашарди. Ўзим ҳаммасини йўқ қилдим. Ҳаммасига ўзим сабабчиман! Нима бўлса мен қилдим. Жамшид, нима қиляпти? Ўғлим-чи? Балки, ўғлим мен билан яшашга рози бўлар. Телефонини олиб ўғлига қўнғироқ қила бошлади. Икки-уч бор қилди, ўғли жавоб бермади. Ҳафсаласи пир бўлиб ерга ўтирди. — Қандай ношуд онаман! Овози борича йиғлади.
— Демак, Зулфиқор Софияни яхши кўради! Жамшид уйига келиб бўлган воқеани эслай бошлади. — Унинг ҳаракатлари, гапириши ҳаммаси шундан далолат беради. Лекин София-чи? У Зулфиқорни яхши кўрармикин? Софияда бирор ўзгариш сезмадим. Афтидан у Зулфиқорнинг келишини ўйламаган ҳам. Жамшид хахолаб кулганча чойдан ичди. — Майли, ёшлар бахтли бўлсин. — Камол, ўғлим. Пиёласини жойига қўйиб ўғлининг хонаси томон кетди. — Ўғлим дея эшик очганини билади, ўғлининг ҳушсиз ётганини кўриб жони чиқай деди. — Ўғлим, Камол. Кўзларингни оч, нима бўлди, сенга? Ўғлини даст кўтарди, стол устидаги бўш дори идишларини кўриб қўрқиб кетди — Ўғлим бироз чида, ҳозир шифохонага олиб бораман. Жамшид юраги алланечук бўлиб машинасини шифохона томон ҳайдади. Шифохонага етиб боргунча хаёлидан минг хил ўйлар ўтди. Ўғлим, илтимос яша... шу сўзларни айтди-ю, ичидан бир нарса узилгандек бўлди. Шифокорларга топшириб деворга суяниб қолди. Хаёлига келаётган нарсаларни телефон қўнғироғи бузди. Ўйлаб ҳам ўтирмасдан қўнғироққа жавоб берди.
— Дадаси, Камол яхшими? Телефон қилсам олмаяпти. Нима бўлди? Дилдоранинг бўғиқ овозини эшитиб ерга ўтириб қолди.
— Дилдор, Камол кўп миқдорда дори ичиб қўйибди, ҳозир шифохонадаман...
Жамшиднинг йиғи аралаш гапирганини эшитган Дилдора ўзини йўқотиб қўйди. — Ҳозир бораман... қай ҳолатдалигини ҳам фарқи йўқ, телефони билан бир қанча пул олди-да, уйидан чиқиб кетди. Шифохонага етиб келгунча — Ўғлим яшасин, биз қилган хатоларнинг бадалини Маҳлиё тўлаётгани етади, ўғлимга умр бер дея дуо қилганча келди.