#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
26
Зулфиқорнинг ташаббуси билан холаси, Маклубанинг, барча нарсаси олиб келинди. Турмуш ўртоғининг вафотидан кейин баъзи нарсаларни ўзига ўзлаштириб олган аммалари тилини тишлаб қолдилар.
Маржона билан Севара биргаликда Софиянинг уйига келдилар. Жамила ая очиқ чеҳра билан кутиб олгач икки қиз мақсадга ўтдилар.
— Аяжон, бу холамнинг қизи Маржона. Хабарингиз бор яқинда бизнинг уйга келдилар. София опамдек она тили адабиётга қизиқар экан, агар иложи бўлса София опам дарсдан бўш вақтларида бизнинг уйга келиб Маржонага дарс ўтса дегандик бепулга эмас, ўқув марказда ўқувчиларни қанчага тайёрласа шунча пул берамиз. Жамила ая ўйланиб қолди.
— Қизларим, яқинда бир қиз келганди ўқув марказга боролмайман уйингизда дарс ўтинг деб, шу қиз ҳафтада уч марта келиб туради, София келса гаплашинглар уйимиз кенг сизнинг уйда бўлмаса мана бизникида ўша қиз билан бирга дарс ўтади.
— Қачон келади, София опам?
— Бугун кечроқ келади. Келгач телефон қилади, чиқиб келасизлар.
— Хўп, раҳмат аяжон. Икки қиз хурсанд чиқиб кетдилар.
София келгач Жамила ая обдон тушунтирди. Севаранинг гапларини.
— Хўп, бувижон уйимизга келадиган қизга қўшиб ўтавераман. Пули ҳам керакмас, қўшнимиз бўлибди-ку.
— Ақлли қизим, Севарага телефон қилгин-да чақириб гаплашиб олинглар. Жамила ая қизининг юзларидан ўпиб чиқиб кетди.
Ҳаммаси ҳал бўлди, Маржона жуда хурсанд ҳамма гапни бор тафсилоти билан оила даврасида айтиб берди.
— Жуда хурсандман, пулингиз керакмас дедилар. Бувиси Жамила ая ҳам жуда яхши аёл экан. Маржона бирма-бир ҳаммага қараб қўйди.
— Бепул бўлса бўлмайди-да, қўшни бўлсак, кўз-кўзга тушади... Маклуба ўйланиб қолди.
— Холажон, сиз пулдан хавотир олманг. Барибир уйида тайёрлаётган экан-ку, Маржонаям шу қизга қўшилиб тайёрланади. Бўш вақтлари Жамила аяга уй ишларида ёрдамлашиб туради. Шундайми, Маржона?
— Ҳа, ёрдамлашиб тураман ака . Ойижон ростдан ҳам Жамила аяга ёрдамлашиб тураман. Бепулга бўлса ҳам рози бўлинг қаранг шундай қўшнимиз экан. Она тилига кўникиб олсам. Иккинчи фанга ҳам тайёрлайман деди. Чет тили керак бўлар экан-ку, шунга турк тилидан тайёрлайман. Худо хоҳласа ўқишга кириб кетасиз дедилар.
— Ана, холажон. Ҳаммаси ҳал бўлибди. Энди совумасдан овқатга қаранглар.
🍃🍃🍃
Қизим озгина қолди, яна озгина уйга етадиган пул йиғиб олай кетамиз, бу уйдан кетамиз. Чарчадим, хиёнатлардан чарчадим. Энди пул ҳам муҳим бўлмай қолди. Инсон меҳрсизликдан, эътиборсизликдан чарчар экан, менам чарчадим... ҳаммасидан чарчадим, Камол ҳам анча яхши бўлиб қолди, шифохонадан чиқса бўлди. Кетса уни ҳам олиб кетаман. Ажрашаман... бундай хиёнаткор эр керакмас.
Кечги овқатни тайёрларкан ўзи билан ўзи гаплашарди...